RU

Последние новости

00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  2 00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  8 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  13 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1

Поло, марафон, хоккей ва дартс усталари Новости

Поло, марафон, хоккей ва дартс усталари

Футболчиларнинг ҳаёти ва хаёли футболдан бир дақиқа ҳам узилмайди деб ўйласангиз, хато қиласиз.

Албатта, улар бутун ҳаётини футболга бағишламаган. Уларда футболдан бошқа хобби, қизиқадиган спорт турлари борлиги табиий. Ҳозир айнан футболдан бошқа спорт турларида ҳам яхши натижалар қайд эта олган бир нечта футбол юлдузини кўриб чиқамиз.

Габриэль Батистута – поло

Аргентиналик футболчи Батистута поло спорт турининг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Профессионал футболчилик фаолиятини якунлагач, бу спорт турига янада кўпроқ эътибор қаратди, яъни ҳафтада 3-4 кунни поло учун сарфлади. Кейинроқ деярли профессионал даражага чиқди. Ҳатто унинг "Бока Хуниорс" поло жамоасига қабул қилиши ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалганди. 

Бу йил 53 ёшни қарши олган собиқ футболчи айни дам полода ҳам "бутсаларини михга илган".

Арьен Роббен – марафон

Нидерландия футболи афсонаси, собиқ футболчи Арьен Роббен футболдан ташқари югуриш марафонларида қатнашишни ёқтиради. 

Ўтган йили фаолиятини якунлаган Роббен яқинда Роттердам шаҳрида бўлиб ўтган марафонда иштирок этиб, уни муваффақиятли якунлади. У 42 километрлик марафонда етакчидан 69 дақиқа ортда қолди. 

"Баъзилар мени аҳмоққа чиқарди, лекин мен ушбу спорт мухлисиман", – деди Роббен.

Петр Чех – хоккей

Асримизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири Петр Чех муз хоккейи ишқибози! Собиқ футболчи фаолиятини тугатганидан сўнг "Челси"нинг спорт директори сифатида иш бошлади. 

Расмий ишлардан ортганида кўп вақтини хоккей таёғи ва шайба билан ўтказади. Яқинда Петрнинг "Гилфорд Феникс" хоккей жамаоси билан шартнома имзолагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Чех яна севимли позициясида – дарвозабон ролида. 

"Баъзилар ишим ўзгарганини айтишяпти. Йўқ, ундай эмас. Болаликдан ўзим учун севимли деб билган спорт турим билан шуғулланиш ҳеч нарсага ҳалал бермайди", – деди Чех.

Фрэнк Лэмпард – дартс

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Фрэнк Лемпард нишонни пойлаш спорт турини ашаддий ихлосманди ҳисобланади. У бу тур билан тез тез шуғулланиб туради. 

"Жон Терри билан дартс бўйича мусобақалар уюштириб турардик. У ҳам жуда яхши ўйнайди", – деди "Челси" собиқ аъзоси. 

Лэмпард дартс бўйича жаҳон чемпионатида ҳам қатнашиб, яхши кўрсаткич қайд этгани билан мақтана олади.

Шуҳрат Ҳомидов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика