RU

Последние новости

11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  13 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  6 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   3 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  4 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2

Погбадан Махрезгача: "Гавр" академиясининг энг яхши тарбияланувчилари Новости

Погбадан Махрезгача: "Гавр" академиясининг энг яхши тарбияланувчилари

Франция клуби академиясининг энг яхши ўйинчиларидан тузилган рўйхатни эътиборингизга тақдим этамиз.

Франциянинг "Гавр" клуби ҳозирги кунда Лига 2да ўйнайди, аммо бу клуб ажойиб тарбияланувчилари туфайли ўз номини танита олди. Баъзи футболчилар клубда қандай ажойиб ўйнаса, миллий жамоада ҳам шундай юқори даражадаги ўйин намойиш эта олди. Бу эса Гавр академиясида таълим сифати қанчалик юқори эканига ёрқин далилдир. Гапни кўп чўзмаймиз. Хўш, қайси ўйинчилар айнан шу академияда таҳсил олган? Қуйида улар билан танишиб чиқишингиз мумкин.


1. Поль Погба

Гаврнинг энг машҳур футболчисидан бошлаймиз. Погба 2007 йилда "самовийлар" сафига бориб қўшилди. У академияда ўз иқтидорини тўлиқ равишда намойиш эта олди ва қисқа фурсат ичида Европанинг топ-клублари эътиборига тушди. Жумладан, у 2009 йилда "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтди. Қолаверса, "Ювентус"да ҳам тўп тепди, бир қатор совринларни қўлга киритди. Шунингдек, 2018 йили Франция термаси сафида жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди.


2. Лассана Диарра

Бошқа кўплаб яхши футболчилар сингари Лассана ҳам футбол оламига кириб келиши қийин кечган, сабаби кичкина ва нимжон болакайни баъзи академиялар қабул қилишни истамаган. Гавр эса унга имкон берди ва 2004 йили уни қайдномага киритди. Диарра мунтазам ўйин амалиётига эга бўлди ва ўзига қулай бўлган позицияда ўйнади. Кўп ўтмай, Жозе Моуринью қўл остидаги "Челси" жамоаси томон йўл олди.

Лассана ўзини топ даражада тўлиқ намойиш этиши учун бироз вақт керак бўлди. У Мадриднинг "Реал" клубида ўзини тўлиқ очиб бера олди (2009 йил). Кейин эса 2015/16 йилги мавсум "Марсель"да яна бир бор ўзини кўрсатиб қўйди. Бироқ кейин камдан-кам асосий таркибда майдонга туша бошлади ва ПСЖга кетди ва ўша ерда 2019 йил фаолиятини якунлади.


3. Флорен Синама-Понголь

Бу ўйинчи Реюньон оролида туғилган, аммо маҳаллай клуб "Сен-Пьерруаз" билан ҳамкорлик доирасида "тўқ кўклар" сафига бориб қўшилган. У академияда 6 йил давомида таҳсил олди. Кейин эса қариндош акаси Антони Ла Таллек билан "Ливерпуль"га ўтади. Флорен тенгдошига қараганда кўпроқ майдонга тушади.

Икки ўйинчи ҳам Гаврга ижара ҳуқуқлари асосида қайтарилади. Шундан сўнг, Синама-Понголь "Блекберн", "Атлетико Мадрид", "Ростов" ва "Чикаго Файр" каби клубларда тўп тепади ҳамда "Сен-Пьерруаз" жамоасида фаолиятига нуқта қўяди.


4. Стив Манданда

Кўпчилик Стивни "Марсель" дарвозабони сифатида ёдга олади. Лекин у ҳам "самовийлар"нинг 70та ўйинида майдонга тушган.

У дебют учрашувнинг ўзида бирорта ҳам тўп ўтказмади, бу эса футболчини ёрқин келажак кутаётганининг белгиси эди. У аввалига 8 йил давомида "Марсель" дарвозасини ҳимоя қилди. 2016 йилда эса "Кристал Пэлас"га ўтиб кетди. У "бургутлар" таркибида атиги 9 ўйинда майдонга тушди. Кейин яна "Олимпик"га қайтди ва жамоа сардори бўлди.


5. Мамаду Ньянг

Мамаду Гавр академиясида ўқиганига қарамай, профессионал даражада "Труа" клубида дебют қилади. Аммо у ўз салоҳиятини "Страсбур"да кўрсата бошлаган, у ердан эса "Марсель"га ўтган.

Ньянг фантастик ўйинчи бўлиб, ҳужумкор ўйин кўрсатарди. Туркия ва Қатардаги фаолиятидан сўнг, сенегаллик Францияга қайтади ва "Арль-Авиньон" жамоасида фаолиятини якунлашга қарор қилади.


6. Гийом Оаро

Худди Синама-Понголь каби Гийом ҳам "тўқ кўклар" сафига "Сен-Пьерруаз"дан келади. Аммо унга имконият беришларини узоқ кутади, сабаби жамоадагилар уни жисмонан тайёр эмас деб ҳисоблашган эди.

Оаро 20 ёшида профессионал шартнома имзолаб ва ниҳоят имкониятга эга бўлди. Шунда ҳам ўзини кўрсата олиши учун яна вақт керак бўлди. У мунтазам равишда асосий таркибга қўшилиш ва гол уришдан аввал, тўртта мураббий билан ишлади ва ижарага бериб юборилди. У Парижда дарҳол эътиборга тушди ва ПСЖ клуби 2008 йил ўйинчини сотиб олишга қарор қилди.

Гийом 2014 йилда "Янг-Бойз" томон йўл олди ва ҳалигача ўша ерда тўп тепмоқда. Шунингдек, у Швейцария клубининг муҳим ўйинчиларидан бири саналади.


7. Димитри Пайе

Пайе ҳақида сўз кетганида, у "Вест Хэм" ва Евро-2016даги ажойиб ўйинларидан кейин юқори даражадаги футболчи бўлганини алоҳида эътироф этишади.

У ҳам кўпчилик ўйинчилар сингари "Сен-Пьерруаз"дан ўзаро келишувга биноан "Гавр"га кўчиб ўтади. Бироқ бу трансфер унчалик ҳам омадли чиқмайди. "Вест Хэм"даги фаолиятидан сўнг, Пайе "Марсель"га қайтди ва ҳамон мухлисларини хушнуд  этиб келмоқда.


8. Карлос Камени

16 ёшли дарвозабон Олимпиада-2000да Камерунга ғалаба қозонишда ёрдам берганидан сўнг, кўп ўтмай "Гавр"га бориб қўшилади. Карлосни Александр Венцельга ўринбосар сифатида кўришади, ўша пайт Венцель 30 ёшда эди. Аммо у асосий таркибга киролмайди ва "Эспаньол"га сотиб юборилади. Унинг ўрнини эса юқорида исми таъкидлаган ўйинчи — Манданда эгаллайди.

Камени энг яхши африкалик дарвозабон сифатида эътироф этилган. Бироқ 36 ёшида бирорта клуб билан ҳам шартнома имзолай олмади. У сўнгги бор 2019 йил "Фенербахче" дарвозасини ҳимоя қилганди.


9. Рияд Махрез

Умуман олганда, Махрез Гавр академиясида ўқимаган, яъни 2009 йили "Кемпер"да дебют қилган. Бироқ келаси йил "самовийлар" сафига кўчиб ўтган Рияд ўзини кўрсатди ва "Лестер" эътиборига тушди.

2016 йили "тулкилар" АПЛ ғолиби бўлдилар, Махрез эса АПЛнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Орадан икки йил ўтиб, "Манчестер Сити"га ўтди ва ҳамон ўша ерда тўп тепмоқда.


10. Бенжамен Менди

Менди академияда таҳсил олгандан сўнг, "Гавр" клубида бир неча йил мобайнида профессионал даражада ўйнади. Кейин эса кўплаб футболчилар қатори "Марсель"га бориб қўшилди.

У ердан эса "Монако"га ўтади. 2017 йилда эса "Манчестер Сити" 52 миллион фунт стерлинг эвазига Бенжаменни сотиб олади. Француз ҳозиргача АПЛ ғолиби ҳамда Франция сафида жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди.


11. Жан-Ален Бумсонг

Бумсонг "Ньюкасл", "Ювентус" ва "Лион"да ўйнаган, лекин фаолиятини айнан "Гавр"да бошлаган. Ўша йиллари, яъни 1999 йили Франция ёшлар термасига ҳам қабул қилинади.

"Самовийлар" Лига 2га тушиб кетганларидан сўнг, у жамоадан кетади. У Франция Кубогини қўлга киритган, Шотландия чемпионати ҳамда Франция чемпионатида ғолиб чиқан.


12. Викаш Дорасо

Эҳтимол, Викаш ҳамма эслайдиган футболчи эмасдир. Бироқ тўп унинг оёқлари остига келиб тушганида, барча уни Лига 1нинг энг яхши дриблерларидан бири сифатида ҳисобларди.

Викаш икки марта Франция чемпиони бўлган. Лекин ундан қолган ҳақиқий мерос — "Ўринбосар" ҳужжатли фильмидир. Кинода 2006 йилги Жаҳон Чемпионатида унинг Франция термасидаги ўрни ҳақида сўз юритилган.


13. Сулейман Дьявара

Бу марказий ҳимоячи "Гавр"нинг 100та ўйинида майдонга тушган. Аммо "тўқ кўклар" қуйи дивизионга тушиб кетганидан сўнг, у "Сошо" клубига ўтиб кетади.

У "Сошо" билан Франция Лига Кубогини қўлга киритган бўлса, "Бордо" ва "Марсель" сафида Франция чемпиони бўлишга муваффақ бўлади. Англиядагилар уни "Чарльтон Атлетик"даги ўйинлари туфайли яхши танишади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика