RU

Последние новости

00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:50"Боруссия" — "Реал Мадрид" 0:0 (Матнли трансляция)  68 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  0 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  4 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  3 23:14Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий"  11 23:13"Боруссия" — "Реал". Таркиблар маълум  9 22:45"Персеполис" — Эрон чемпиони! Жамоа сўнгги ўйиннинг 85-дақиқасида гол уриб мусобақа ғолибига айланди  4 22:24"Нефтчи" жорий мавсум бу кўрсаткични илк бор қайд этди  4 22:05Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 21:33Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади  45 20:45Флик Феликснинг "Барселона"даги келажагини ҳал қилди  1 20:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Реал Мадрид": Финалдан кейин кимнинг кўчасида байрам бўлади?  5 19:44Тошкентда қарийб 430 минг долларга Одил Аҳмедов футбол академияси стадиони барпо этилди  10 19:42"Брентфорд" Муҳаммадали Ўринбоев билан хайрлашди  11

ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари Новости

ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футболни ривожлантиришга оид имзолаган бир қанча қарорларига мувофиқ Республикамиз ҳудудларида футбол академияларни ташкил этиш белгилаб қўйилган.

Шу муносабат билан Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ҳам футболга катта эътибор қаратилмоқда. Айни дамда ОКМК ПФКда футбол мактабидан футбол академиясига босқичма-босқич ўтиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бунинг яққол намунаси сифатида сунъий қопламали ва табиий майдончаларни ёш футболчиларга фойдаланиш мақсадида тантанали равишда топширилди.

Тадбирда ОКМК ПФК президенти Абдулло Хурсанов, ОКМК ПФК бош директори Баҳодир Мирзаев, ўзбек футболи афсонаси ва ОКМК футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда футбол академиясига Украинадан олиб келинган мутахассис, яъни, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш дастури раҳбари Денис Хомутов, нуроний ва футбол фахрийлари иштирок этиб, бошланаётган хайрли ишга тамал тошини қўйишди.



Маълумот учун: Ушбу сунъий майдон ўлчамлари 52х32 метрни ташкил этади. Бу кичик аренада 6-10 ёшли болалар машғулотлар олиб боришади. ОКМК ПФК болалар-ўсмирлар футбол мактабида шу кунгача 500 нафардан зиёд ёш болалар шуғулланиб келишаётганди. 2024 йилнинг сентябрь ойига келиб бу кўрсатгич 1000 нафарга етказилиши режалаштирилган. Боиси шу кунларда 105х68 ўлсҳамли битта сунъий ва яна битта табиий чимли майдон фойдаланишга топширилади ва қўшимча тарбияланувчилар қабул қилиш имконияти юзага келади.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбариятининг ҳайрихоҳлиги натижасида, Олмалиқдаги “Баҳор” меҳмонхонаси академия тарбияланувчилари учун ажратилди. Яқин икки ой ичида “Баҳор” меҳмонхонаси қайта реконструкция қилиниб, қайта жиҳозланган ҳолда 120 нафар академия тарбияланувчилари учун шароитлар яратилади. Шунингдек, 6-12 ёшли болалар учун кичик ҳажмдаги қўшимча яна иккита машғулот майдонини фойдаланишга топшириши режалаштирилган.



Қолаверса, мамлакатимизда ҳар йили анъанавий тарзда май ойининг учинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни” сифатида кенг нишонланади. Қувонарлиси, айнан ушбу байрам арафаси олдидан нафақат комбинат меҳнаткашлари, балки, бутун Олмалиқ аҳли учун бу болалар майдончалари ёш спортчиларга ажойиб туҳфа бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Олмалиқ шаҳрининг қўшни ҳудудлари бўлмиш Оҳангарон шаҳри ва тумани, Бўка, Пискент туманлари ва Ангрен ва Нурафшон шаҳарларида ҳамда Қизилтоғда ҳам академиянинг филиаллари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бу борада Тошкент вилояти ҳокимлигининг Спорт бошқармаси билан келишувга эришилган.


1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ОКМК Профессионал футбол клуби академияси ўзининг биринчи мусобақасини ўтказади. Ушбу мусобақада Тошкент вилоятининг барча болалар футбол жамоалари иштирок этади. Айнан ушбу турнинг академиянинг дастлабки янги тарбияланувчилари учун селекция вазифасини бажаради.

Академия мақомига ўтгани муносабати билан эндиликда ОКМК футбол клуби тарбияланувчилари Халқаро мусобақаларда, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида ўтказиладиган турнирларда мунтазам иштирок этишади.

Рейтинг:    

Комментарии

+1   
19 мая 00:10:06
Davronbek Abduvaliev
Хар бир вилоят ва туманларда қатор, қатор беш, олтиталаб футбол машғулот майдонлари кўпаяверсин.
+1   
19 мая 00:09:35
Davronbek Abduvaliev
Хар бир вилоят ва туманларда қатор, қатор беш, олтиталаб футбол машғулот майдонлари кўпаяверсин.
+1   
18 мая 15:19:31
Zohid Urayimovich
Омадларини берсин
   
18 мая 18:40:02
Abdusalom Mirzayev
Нимагадир шу ака укаларга ишонмийман.
championat.asia
Яндекс.Метрика