RU

Последние новости

09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  3 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  7 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  11 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1

“Металлург” ғалабасида 18 ёшли Жавоҳирнинг ҳиссаси Новости

“Металлург” ғалабасида 18 ёшли Жавоҳирнинг ҳиссаси

“Машъал” – “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳисобнинг тенглашишини таъминлаган Жавоҳир Эсонқулов ўзининг Ўзбекистон чемпионатидаги биринчи голини 18 ёшу 325 кунлигида киритди.

Ўйиннинг 52-дақиқасида киритилган гол эса ўз навбатида меҳмонлар кайфиятининг янада кўтарди. Бу вазиятда бекободликлар ҳужумни марказдан ташкил этишди. Дилмурод Каримов томонидан узатилган тўпга Зоҳид Абдуллаев ета олмади. Жамоадошини ёлғизлатиб қўймаслик учун ўнг қанотдан юришини давом эттираётган Жавоҳир Эсонқулов эса тўпни эгаллаб олди ва ўткир бурчак остида оёқларининг учи билан зарба берди. “Машъал” посбони жамоасини голдан сақлаб қололмади.

Шу куни “Металлург”нинг ёш ҳужумчиси иккинчи голнинг киритилишида ҳам бевосита иштирок этди. Майдон марказида Зоҳид Абдуллаевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Бекободликлар тезлик билан жарима тўпини тепишди. Дилмурод каримов тўпни ўнг қанотдаги жамоадоши Жавоҳир Эсонқуловга узатиб берди. Жавоҳир эса ўз навбатида Мирғиёс Сулаймоновнинг ҳимоячиларни чалғитишидан унумли фойдаланиб, тўпни жарима майдонига узатди. Ўнг қанотдан ҳеч кимнинг таъқибисиз жарима майдонига югуриб келаётган Саиджон Абдужабборов тўпни боши билан уриб, дарвоза тўрига туширди. Ўзининг мамлакат миллий чемпионати иккинчи учрашувида майдонга тушган Жавоҳир Эсонқулов битта гол киритди ва битта голга ассистентлик қилиб, жамоасининг ғалабасига муносиб улуш қўшди.

Баъзи манбаларда голлар ва ассистентлар борасида ноаниқ маълумотлар берилганлиги боис, “Металлург”нинг учинчи голига ҳам тўхталамиз. “Машъал” футболчилари 84-дақиқада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишгач, Мирғиёс Сулаймонов тўпни ён чизиқдан жарима майдонига ташлаб берди. Ҳимоячилар тўпни яна қайтаришди. Бу сафар ҳаммадан олдин тўпга Сулаймонов етиб келди ва уни жарима майдони ичига узатди. Зоҳид Абдуллаевнинг бош билан тўп йўналишини ўзгартирганди, аммо тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Зоҳид эса иккинчи уринишда тўпни дарвозага киритиб, чемпионатдаги голлари сонини 3 тага етказиб олди.

"Машъал" - "Металлург" - 1:3 (1:0). 11 март 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 4210 томошабин.
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий) - 8,4, Н. Рўзимов (Тошкент) - 8,3, Р. Нўъмонов (Тошкент) - 8,3, А. Эргашев (Тошкент) - 8.
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

Голлар: Зафар Тўраев 13, - 1:0 (Жамшид Ҳасанов), Жавоҳир Эсонқулов 52, - 1:1 (Дилмурод Каримов), Саиджон Абдужабборов 73, - 1:2 (Жавоҳир Эсонқулов), Зоҳид Абдуллаев 84, - 1:3 (Мирғиёс Сулаймонов).
 

"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика