«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади
07 мая 10:18
Новости
«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади
АПЛдаги кечаги мағлубият Эрик тен Хаг жамоаси учун мавсумдаги 13-бўлди.
Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» АПЛ ташкил топганидан бери Англия чемпионатида бир мавсумдаги мағлубиятлар сони бўйича клубнинг антирекордини янгилади. Бунга қадар энг ёмон натижа 2013-14 ва 2021-22 йилги мавсумларда содир бўлганди. Жамоа ушбу мавсумларда 12 тадан учрашувда мағлуб бўлган.
Шунингдек жамоа бир мавсумда ўтказиб юборилган голлар сони бўйича 1997 йилги антирекордни янгилади. Жорий мавсум жамоа барча мусобақаларда 81 та гол ўтказиб юборишга улгирди.
Комментарии
— Марказий ҳимоячилар Камбвала, Магуайр, Лича, Линделёф ва Варан, улардан ташқари марказда ўйнаши мумкин бўлган Шоу ҳам йўқ. Тен Ҳаг ушбу мавсум марказий ҳимояда 30га яқин тандемни ўйнатишга мажбур бўлди, албатта жароҳатлар сабаб.
Жамоалар мавсум давомида асосан энг ишончли икки ёки уч ҳимоячидан фойдаланишади. Мисол учун Артета Салиба/Габриэль тандеми ва уларга учинчи бўлган Уайт триоси билан қуруқ ўйинлар масаласини ижобий ҳал этди. Бироқ 30 ҳил вариант, бу жудаям кўп. Бу билан Тен Ҳаг яхши бошқапяти демоқчи эмасман, айтмоқчи бўлганим муаммо фақат бош мураббий ёки футболчиларда эмас. Шифокорлар ва жисмоний холат билар шуғулланадиган вакилларни ҳам камчилиги бу. Ҳатто умуман жароҳат сабаб ўйин ўтказиб юбормаган Бруно ҳам кеча жамоага ёрдам бера олмади.
Мураббийга ўз вақтида футболчилар қанча вақт ўйнай олиши, қачон ўйнаши мумкин-у қачон майдонга тушиши мумкинмаслиги хақидаги эҳтимолий маълумотлар тўлиқ берилмаган деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам жамоада шу мавсум ўзидаёқ янги футболчилардан аввал юқорида айтилган касб эгаларию, бошқарувдаги инсонларни янгиланмоқда.
Жамоага янги мураббий керакми ёки йўқ билмадим. Лекин жамоа ичидаги ҳозирги ҳолат тўғирланмаса ҳар қандай мураббий келишидан наф йўқ.