RU

Последние новости

18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  1 18:35Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  125 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2

Ла Лига. Рамос "эль класико"да "Реал"ни мағлубиятдан қутқариб қолди Новости

Ла Лига. Рамос "эль класико"да "Реал"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган марказий баҳс, яъни "эль класико" номи билан машҳур учрашув якунига етди.


Учрашув кескин курашлар остида ўтди. Ўйинниг 53-дақиқасида "Барселона" жарима зарбасидан унумли фойдаланди. Неймар томонидан ошириб берилган тўпни Луис Суарес боши билан дарвозага жойлади ва ўйинда ҳисобни очди - 1:0.

Шундан сўнг "Барселона" учрашувда ташаббус билан ўйнади. Каталонияликлар ўйин давомида бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Хусусан Неймар ва Мессида гол уриш учун қулай вазиятлар юзага келганди. Аммо "Барселона" ҳужумчилари ушбу имкониятлардан унумли фойдалана олишмади.

Учрашувнинг охирги дақиқаси ўтиб бораётган бир паллада "Реал" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Лука Модрич томонидан амалга оширилган жарима зарбасидан сўнг Рамос боши билан дарвозани аниқ нишонга олди ва мувозанатни тиклади - 1:1.

Шундан сўнг "Барселона" ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетишга ҳам яқин келганди. Аммо Каземиро "Реал"ни жуда қийин паллада жонига оро кирди. Айнан ушбу футболчи дарвозага кириб кетаётган тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа ушбу "эль класико" муроса билан якун топди.

Испания чемпионати, 14-тур. Турнир жадвали.

Барселона – Реал Мадрид 1:1

(МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)

«Камп Ноу»

Голлар: Луис Суарес (53), Серхио Рамос (90)

Барселона
– тер Стеген, Суарес, Пике, Альба, Бускетс, Маскерано, Ракитич (Иньеста, 60), Серджи Роберто, Андре Гомеш (Туран, 78), Неймар (Суарес, 87), Месси.

Реал Мадрид
– Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Ковачич (Диас, 86), Модрич, Иско (Каземиро, 66), Васкес, Роналду, Бензема (Асенсио, 77).

Огоҳлантиришлар
: Иско (13), Неймар (28), Суарес (75), Карвахаль (80), Бускетс (83), Маскерано (89).

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика