RU

Последние новости

19:42"Шальке" хочет выкупить Евгения Коноплянку у "Севильи"0 19:22Поль Погба: "Я просто пытаюсь по максимуму помочь команде"0 19:01Миралем Пьянич может не сыграть против "Порту"0 18:14Мата: надеюсь, мы завоюем второй титул в сезоне и выйдем в следующий раунд ЛЕ0 17:42Бакка отклонил предложение от китайского клуба0 17:09Товарищеская встреча. "Коканд-1912" - "Навбахор" 0:30 16:23В Сербии матч закончился дракой из-за реакции игрока на расистские выкрики1 16:10Кавани не может договориться с «ПСЖ» о продлении контракта0 15:50Д. Алвес назвал руководителей «Барселоны» фальшивыми и неблагодарными людьми0 14:48Дани Алвес: моя ссора с Роналду была из-за СМИ0 14:13Агент: Отаменди счастлив в «Манчестер Сити», но кому не хочется играть в «Реале»0 13:45Юный фанат «Блэкберна» шокировал Моуринью перед матчем Кубка Англии с «МЮ»0 12:40Спортивный директор «Барселоны» попросил от болельщиков понимания к А. Гомешу0 10:16Иньеста: игроки «Барселоны» не потеряли веру в Луиса Энрике0 10:10ЛЧА-2017. Сегодня стартует групповой этап Лиги Чемпионов1

12 янв 13:37
Новости

Ислом Исоқжонов: “Олдимизга кучли бешликка кириш вазифаси қўйилган”

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби чемпионатга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

“Лочинлар” куни кеча “Олмалиқ” жамоаси билан бўлган назорат учрашувида кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Янги мавсумда олдимизга кучли бешликка кириш вазифаси қўйилган. Бунга жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз. Кунига икки маҳал машғулот ўтказяпмиз. Ҳозир асосан жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратилган. Жамоамизга тажрибали футболчилар келиши давом этмоқда. Менга бошқа клублардан таклифлар бор, лекин қайси жамоалиги сир бўла қолсин”, - дейди “Навбаҳор” клуби футболчиси Ислом Исоқжонов.

Жаҳонгир Сотволдиев



Рейтинг: +2   

Комментарии

+5   
12 янв 13:42:37
Namanganlik Pirlo
Менимча ҳамма касбда шундай, агар сен пул кетидан қувсанг, бутун умр шундай ўтиб кетасан. Вақт борида ўз устида ишлаган одамда бундай бўлмаслиги катта эҳтимол. Иккинчи тоифанинг кетидан одатда пулнинг ўзи қувиб келади.
Футболчи дўстларимнинг кўпи “Пахтакор” ҳақида гап кетганида нолиб қоларди. Жуда ёш вақтидаёқ 5 йиллик шартномага қўл қўйгани, ҳозир эса ундан қутила олмаётганидан эзиларди. Уларга нисбатан ачиниш ҳиссини сезмаганман. Чунки ўзим шунинг тарафдориман. Чамамда улар ўз устида ишлаш ҳақида эмас, янада кўпроқ пул топиш ҳақида ўйларди. Тўғри, пул ҳаммамизга керак. Бироқ фақатгина пулнинг кетидан қувадиган спортчи вақти келиб чўққига чиқиб олиши даргумон. Ўзбекистон футбол клублари боқимандаликка қандай кўниккан бўлса, футболчилар ҳам шунга ўрганиб қолиши керак эмас.
1 январь куни ўзбекистонлик футболчиларнинг 75 фоизи эркин агентга айлангани ҳақида хабар ўқиб қолдим. Ҳар йили бўладиган иш. Шу футболчилар январда сочилиб кетади, мутахассислар эса февралгача уларни бирма-бир йиғиб чиқади. Трансфер ойнасини эмас, мардикор бозорини кўпроқ ёдга соладиган манзара.
Додамнинг додаси мардикорга эҳтиёж сезса, уни уйига олиб келиб, олдин ош-овқат берган. Шу овқатни ейишига қараб, кейин ишдан сўз очган. Эркак киши овқатни қандай тановвул қилса, иши ҳам шундай бўлади, деб ҳисоблаган. Эзмаланиб овқат еган мардикорнинг қўлига 2 та нон тутқазиб, жавобини берган.
Бугуннинг футболчиси шундан фарқ қиладими? Додамнинг додасига ўхшаган мураббий футболчини чақириб, машғулотга қўшиб кўради. Ўзини кўрсатса, савол назари билан раҳбарга қарайди. Раҳбар савол назари билан футболчига қарайди. Футболчи кўтарма пули илинжида олдин мураббийга, кейин раҳбарга қарайди. Масала ҳал: 50 миллион пул, 1 йиллик шартнома ва тамом. 1 йилдан кейин шу ҳол такрорланади. Футболчига пул топиб берадиганларни эса соғин сигирга ўхшатаман. Унинг сутини ичиб юрганлар учун ўша футболчи 1 йил ўйнаб берса бўлди, кейинги йил шу клуб сути унга насиб қиладими ёки йўқ аниқ эмас. Қолгани Худога таваккал.
Бу эса футболни ортга тортаётган жиҳатлардан бири. Масалан “Бунёдкор” раҳбарига Элдор Шомуродов нима қилиб Москвада юрибди, деб савол берилса, хотиржам жавоб қайтаради. Чунки, Элдорнинг яна 1 йиллик шартномаси бор. Кимдир олиб кетишдан олдин ўша раҳбарнинг ёнига бир кириб чиқади ва клуб қўядиган нарх бўйича ҳисоблашади. Сардор Рашидовнинг шундай шартномаси бўлгани учун “Ал-Жаиш” яхшигина “йўталиб” кетганди.
Аввалроқ эса “Машъал” раҳбари отни қамчилаб қолган. Элдор халқаро майдонга кўриниш бериши даргумон бўлган “Машъал”да қолиб кетаверса, нари борса Илҳом Шомуродовдек бўлиши мумкин, дейлик. Бу билан Муборак клуби ҳеч қандай фойда кўрмайди. Яхшиси, ҳамманинг кўзини ўйнатиб турган Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуровни тарбиялаб, 300 миллион эвазига “Бунёдкор”га сотади. “Бунёдкор” эса уларни ҳамма жойда реклама қилиб, терма жамоа даражасига олиб чиқиб, кейинроқ ҳар бирини 600 миллиондан сотади катта эҳтимол билан. Мана шу трансфер дейилади.
Одил Аҳмедовни олинг. У ҳам мен юқорида айтган дўстларим каби “Пахтакор” билан бир неча йиллик келишувга имзо чеккан. Бироқ нолиб юрмади. Сервер Жепаров, Тимур Кападзе каби футболчилар “Бунёдкор”га ўтиб, Аҳмедовдан 4-5 марта кўпроқ пул топиб юрганида сабр қилди, “Пахтакор” юкини тортиб юрди. Бу эса уни қандай даражадаги футболчига айлантирганини ҳамма кўрди. Ўз устида ишлаган Одил бугунга келиб Жепаров ва Кападзе олган ўша пуллардан 10 баробар кўпини топади. У бунга меҳнати билан эришди.
Аҳмедовни афзал билган клублар ҳеч қандай зарар кўрмади. Ҳам унинг кучидан фойдаланди, ҳам сотиб фойда қилди. “Пахтакор” ғазнаси 1,7 миллионга бойиганди, деб фараз қилайлик. Кейинроқ шу пулни сарф этган “Анжи” уни 4 миллионга пуллади. “Краснодар” эса Хитой клубига 7 миллионлик чекни кўрсатди. Мана шу трансфер дейилади. Агар Аҳмедов ҳам кўтарма пули илинжида 1 йиллик шартномаларга имзо чекиб юрганида, на “Пахтакор” ва на Россия клублари унинг ортидан фойда кўрарди.
“Краснодар” Аҳмедовни Хитой клубига вақтида сотди. Бир йилдан кейин совчилар унинг учун ҳозиргидек пул таклиф қилмаслиги ҳам мумкин эди. Ёши 30 га яқинлашиб олган Одил ҳам келажаги ҳақида ўйлаши турган гап. “Шанхай СИПГ” Россия клубларидан-да кўпроқ берадими, бориб ўйнайверади. Бу бизнес, буларнинг барида пухта режа ва ҳурмат қилишга арзигулик қарорлар ётибди.
Бизнинг боқиманда клублар эса соғин сигирдан олинган пул билан футболчини таъминлайди ва яна 1 йилдан кейин ўзи шу футболчига “қол, қол” деб ялиниб юради. Маркетинг, менежмент, замонавий структуранинг ўзи йўқ. Аксига олиб шундай клубларни танқид қилсанг, “водий жамоаларига осилма”, деб дод соладиган кишилар пайдо бўлади.
Гап кимгадир осилишда ёки кимнингдир нонини яримта қилишда эмас, ўртоқлар. Гап Ўзбекистон футболи ҳам вақти келиб, балки тезроқ замон талаби билан ишлашга ўтишида. Мана олинг, Жавлон Гусейнов Таиланд клуби, Бобур Акбаров Малайзия жамоаси сафига ўтди. Тай ва Малай клублари уларга пул берди, “Андижон”-чи? Улар ортидан бир тийин ҳам олмади, ўзи Биринчи Лигага тушиб кетди, тамом. Гусейнов ва Акбаров ҳеч нарса йўқотмади, “Андижон” эса… Хулоса ўзингиздан.
Диёр ИМОМХЎЖАЕВ
+2   
12 янв 14:33:04
Oq burilar
чемпионлик деса хамма оркаси билан кулади,огзи колиб
+2   
12 янв 14:14:43
Oleg Shatskih 77
Ответ на комментарий пользователя Man city
man tuwunmiman nimaga 5 chi orin uchun kurawamiz didi jinimi bula chempion bolish uchun kurashamiz dimidi. bula hali chempionat bowlanmasdan yutqizbogan bula kuchlilaga hayron qolasan de bulaga wuncha pul tikip 5 orin uchun kurawarmuw nima naf 5 orindan undan kora ligada oynaw uchun kurash gaprigan bn foydasi yoq
Качонки Узбекистонни пойтахти водий булса, еки Алишер Усманов га каманда таг туги билан утса ушанда куркмай айтади чемпионлик хакида, акилли.
+2   
12 янв 14:13:41
Man city
haqiqati yozsa minus bosadi bula
+1   
12 янв 14:32:32
Oq burilar
имкониятдан келиб чикиб 5 урин деяпти
+1   
12 янв 13:44:20
Юве
Адашмасам шу бола навбахорда колиш учун бошка жамодан купрок пул берса хам кунмабди бу йил навбахор учун жонини бериб уйнайдиган уйинчилар йигилди олга навбахор
   
12 янв 22:24:32
Навбахор_лочинлар
Омат олга Навбахор
   
12 янв 19:40:10
and city
Islombek variant bulmasaham variantlarim bor deb narhini oshirorasan
   
12 янв 19:15:15
Man city
Ответ на комментарий пользователя Oleg Shatskih 77
Тура огзинга талкон тикилгур, говмиш.
ozinga digan ozinga hop unda ozini ozin hursan qip yurvurlarin 15 orinda yurup
   
12 янв 15:40:41
KARA
Ответ на комментарий пользователя Man city
man tuwunmiman nimaga 5 chi orin uchun kurawamiz didi jinimi bula chempion bolish uchun kurashamiz dimidi. bula hali chempionat bowlanmasdan yutqizbogan bula kuchlilaga hayron qolasan de bulaga wuncha pul tikip 5 orin uchun kurawarmuw nima naf 5 orindan undan kora ligada oynaw uchun kurash gaprigan bn foydasi yoq
Хамма нарсани хам уз вакти соати борда, Окаси
   
12 янв 14:32:15
Король
Ответ на комментарий пользователя Man city
haqiqati yozsa minus bosadi bula
Фикризга кушиламан огайни
   
12 янв 14:27:21
Oleg Shatskih 77
Ответ на комментарий пользователя Man city
kallarin iwlamagani uchun yurupsanla chempionatda osilip 15 orini olip sanlaga bovuradi ozi 15 orin kalta fahimla pul topib aqil topmaganla
Тура огзинга талкон тикилгур, говмиш.
   
12 янв 14:02:03
Man city
man tuwunmiman nimaga 5 chi orin uchun kurawamiz didi jinimi bula chempion bolish uchun kurashamiz dimidi. bula hali chempionat bowlanmasdan yutqizbogan bula kuchlilaga hayron qolasan de bulaga wuncha pul tikip 5 orin uchun kurawarmuw nima naf 5 orindan undan kora ligada oynaw uchun kurash gaprigan bn foydasi yoq
< посмотреть последние новости
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: