RU

"Интер", "Ювентус" ва "Тоттенхэм" "Женоа" тўпурарига даъвогар Новости

"Интер", "Ювентус" ва "Тоттенхэм" "Женоа" тўпурарига даъвогар

"Нерадзурри" пойгада пешқадамлик қилмоқда.

"Женоа" ҳужумчиси Альберт Гудмундссон учун "Интер", "Ювентус" ва "Тоттенхэм" кураш олиб боряпти. Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" хабар бермоқда.

Айни пайтда футболчи учун курашда "нерадзурри" етакчи бўлиб турибди. "Қора-кўклар" аллақачон "грифонлар" билан боғланган ва яқин келажакда футболчининг агенти билан учрашмоқчи. Футболчининг трансфери камида 30 миллион евро бўлиши кутилмоқда.

Исландиялик футболчи "Женоа"нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари саналади. 26 ёшли ҳужумчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

   
22 мар 11:32:38
Haqiqat-2
Ювега келса зур буларди
championat.asia
Яндекс.Метрика