RU

Последние новости

02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  0 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  11 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  2 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  7 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  4 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  1 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1

Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик" Новости

Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"

Суперлига 7-тур доирасида ўтказилган "Сурхон" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимни яхши ўтказдик ва кўп вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда бироз ўзгаришларга қўл урдик ва гол урдик ҳам. Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Нега бундай қилганимизни билмайман. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олиш яхши эмас. Бу бизга бош оғриқ бўлмоқда.

- Жамоангиз голдан сўнг ҳимоявий услубга ўтаётганидан нолидингиз. Бунга сабаб нима? Бош мураббий кўрсатма бермаётган бўлса, нега футболчилар ҳимояланишмоқда?

- Ушбу масалани ҳал этишимиз керак. Бу бизнинг муаммомиз. Шунигдек, яратган вазиятларимиздан яхши фойдалана олмаяпмиз.

- Сильванус Нимели қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот берсангиз? Шунингдек, сўнги учрашувларда яхши ўйин намойиш этаётган Асадбек Каримов бугунги учрашувда кеч майдонга тушди. Каримовнинг асосий таркибдан жой олмаганига сабаб нима?

- Нимели тикланиш жараёнида. Секин асталик билан ўз спорт формасини тиклаб бормоқда. Ҳужумчимиз тезроқ сафга қайтишига умид қиламиз. Асабдек Каримовни эртароқ майдонга туширишим керак эди деб ўйлайман. Шу ишда бироз хатога йўл қўйдим. Асабдек ўйинни кучайтира олиши аниқ эди, аммо биз кеч қарор қабул қилдик.

- Ўйин давомида прожекторлар учиб қолди ва учрашув бир муддатга тўхтатилди. Бу жамоангизга қанчалик зарар етказди?

- Аксинча, бу бизга ёрдам берди. Чироқ ўчишига қадар жуда чуқур ҳимояга ётиб олгандик. Техник танаффусда бироз нафас ростлаб олдик.


Рейтинг: +2   

Комментарии

   
15 мая 06:31:40
Abdusalom Mirzayev
Ответ на комментарий пользователя ...
Да биламан шунчун этдим киммат диб. Тагидаги ресторан унданам киммат. 1 кг гуштни 1.5 милионга огандик)))) Майли омадини берсин, охиригача туриберсин хомийси
Массивда шунча яхши кафелар борку, ўзиз 1 кг гўштга 100 доллар тўламоқчи бўлгансизда, майли бўлиб туради.
   
14 мая 20:24:16
...
Ответ на комментарий пользователя Abdusalom Mirzayev
Мехмонхона киммат булиши мумкин ( маьлумот учун мехмонхона Миробод тумани Файзобод махалласида жойлашган, уйтини олдида) бирок манимча мехмонхона хам спонсорига тегишли, кимматлиги рост
Да биламан шунчун этдим киммат диб. Тагидаги ресторан унданам киммат. 1 кг гуштни 1.5 милионга огандик)))) Майли омадини берсин, охиригача туриберсин хомийси
   
14 мая 07:55:16
Abdusalom Mirzayev
Ответ на комментарий пользователя ...
Сурхон тушмиди Про Лигага. Каттандур яхши хомий топкан шекилли бутун состав Тошкентда энг киммат гостиницаладан бирида кайф килиб яшаябди))))
Мехмонхона киммат булиши мумкин ( маьлумот учун мехмонхона Миробод тумани Файзобод махалласида жойлашган, уйтини олдида) бирок манимча мехмонхона хам спонсорига тегишли, кимматлиги рост
   
13 мая 23:59:15
...
Ответ на комментарий пользователя ZOKIR ESHIMOV
Surxonni proligaga tushirib yubormasa boʻldi,stabil oʻyin yoʻq, oʻyinda murabbiyni chizgilari umuman yoʻq
Сурхон тушмиди Про Лигага. Каттандур яхши хомий топкан шекилли бутун состав Тошкентда энг киммат гостиницаладан бирида кайф килиб яшаябди))))
   
13 мая 23:24:04
ZOKIR ESHIMOV
Surxonni proligaga tushirib yubormasa boʻldi,stabil oʻyin yoʻq, oʻyinda murabbiyni chizgilari umuman yoʻq
championat.asia
Яндекс.Метрика