RU

Последние новости

02:12Ўртоқлик ўйини. Германия терма жамоаси сафида Олмалиқда туғилган йигит майдонга тушди, немислар Украинани таслим қила олишмади  3 01:45Иккинчи таймдаги голлар Англия терма жамоасига йирик ғалаба тақдим этди  0 01:37Айни дамда дунёнинг энг қиммат уч футболчиси "Реал"да  0 01:19"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Кроос 3 ўринда  5 23:02"Реал" сайти ишламай қолди  5 22:44"Реал" мухлислари кутган янгилик эълон қилинди  12 22:24Фабио Гроссо эсингиздами? Энди у А Серияни тарк этган клубни бошқаради  8 22:15Мбаппе ҳозирча 9-рақамда ўйнайди, аммо...  6 21:31Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнайди?  3 20:38"Реал" Хоселу бўйича бир қарорга келди  3 20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  13 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  9 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  31 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  9 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  2

Элдор Каримов: “Маошсиз футбол ўйнашга ўрганиб қолдик” Новости

Элдор Каримов: “Маошсиз футбол ўйнашга ўрганиб қолдик”

Про лига иштирокчиси "Зомин" жамоаси молиявий муаммолар гирдобида қолмоқда.

Давралар оралиғида кўплаб футболчилар жамоани тарк этишди. Хўш, "Зомин" мавсумни нечанчи ўринда тугатиш учун курашоқда. Молиявий вазият қандай ҳолатда? Бу борада жамоа сардори Элдор Каримов билан суҳбатлашдик.

“Арал Самали” билан ўйин хусусида

- Нукусда жуда қийин ўйин бўлди. Чунки  рақибимиз ҳам Про лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқда. 3 очко икки жамоага ҳам сув ва ҳаводек зарур эди. Жанговар беллашув бўлди, лекин омад биздан юз ўгирди. Афсуски, мағлубиятга учраган ҳолда уйга қайтдик. 

Бир нафар дарвозабон билан борилгани ҳақида

- Дарҳақиқат, ўйинга 1 нафар дарвозабон билан бордик. Иккинчи дарвозабонимиз бироз бетоблиги сабабли, шундай ҳолат юзага келди. Унинг ўрнида футболчи хизматидан фойдаландик. 

Про лигада қолиш имконияти борасида

- Бизда имконият бор. Худо хоҳласа, бу вазифани уддасидан чиқа оламиз. Олдинда кўплаб ўйинларимиз бор, ижобий натижа кўрсатишга уринамиз. 

Янги келган футболчилар тўғрисида

- Ҳа, албатта, янги келганлар таркибга мослашиб боряпти. Ўйиндан-ўйинга жамоани кучайтириб боряпти. Ишончим комилки, улар жамоага ёрдам бера олади. 

Молиявий ҳолат хусусида

- Ҳалигача жамоамизда молиявий ҳолат ижобий томонга ўзгаргани йўқ. Ишонаманки, жамоа йил якунига қадар барча қарзларни узади. Клубда катта ўзгаришлар бўлишига мен ва жамоадаги барча футболчилар ишонади. Клубда пулларимиз қолиб кетмайди. 

Маошсиз футбол ўйнаши борасида

- Тўғриси, маошсиз футбол ўйнашга футболчилар ўрганиб қолди. Яқин кунларда жамоага яхши ҳомий чиқиб қолади деган умиддамиз. Биз майдонга чиқиб, жамоани сақлаб қолиш учун ҳаракат қиляпмиз. Меҳнатларимиз зое кетмаслигига ва ҳомийлар чиқишига ишонаман.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика