RU

Последние новости

15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  0 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  1 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  4 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  9 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  3 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  6 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  2 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0

"Динамо Загреб" мураббийи Дамир Крзнар: "Бунёдкор" ёш футболчилар фабрикаси эканлиги шубҳа қолдирмади. Менга ёққан футболчи бу..." Новости

"Динамо Загреб" мураббийи Дамир Крзнар: "Бунёдкор" ёш футболчилар фабрикаси эканлиги шубҳа қолдирмади. Менга ёққан футболчи бу..."

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўринбосарлари бугун Хорватия йиғини доирасидан ўрин олган навбатдаги учрашувда майдонга чиқишди.

"Динамо Загреб 2" жамоаси рақиблик қилган ўйинда ҳамюртларимиз 1:2 ҳисобида енгилишди. Биринчи бўлимда Абдуллоҳ Омоналиевнинг ажойиб ва чиройли голи билан ҳисобни очган ёш "қалдирғочлар" танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан йўл олишди. Иккинчи бўлим бошларида бир неча дақиқага диққатни йўқотилиши рақибларга қўл келди. Мазкур учрашувдан сўнг загребликлар устози Дамир Крзнар фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Бунёдкор" асосий жамоаси "Ислоч"ни мағлубиятга учратди, клуб ўринбосарлари эса "Динамо" Загребга ютқазишди


- Жаноб мураббий сизларни ғалаба билан табриклайман. "Бунёдкор" жамоасига қарши ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Аввало "Бунёдкор" жамоасини ажойиб ўйин билан табриклайман. Бугун имкониятларга бой учрашув бўлди, аммо ҳаво жуда иссиқлиги ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Икки жамоа футболчилари кўп югуришди, шунга қарамай яхши футбол кўрсатишди, деб ўйлайман. Рақиб жамоа биринчи бўлимда биздан яхшироқ кўринди. Чунки улар биринчи бўлиб гол уришди ва жуда юқори прессинг қилишганини кўрдик. Иккинчи бўлимда биз баъзи ўзгаришлар қилиб ўйинни ўз томонимизга оғдирдик, деб ўйлайман. 

- Биринчи бўлим иккинчи бўлимга қараганда нимаси билан фарқ қилди?

- Бизда 20  нафар яхши даражадаги футболчилар бор. Рақиб жамоасида асосий таркиб ва захира ўйинчилари орасида катта фарқ бор. Биз буни пайқадик ва  унумли фойдаландик.

- "Бунёдкор" жамоасининг ўйин услуби ҳақида нима дея оласиз?

- Менга жуда манзур келди. Улар ҳужумкор ва позицион футбол кўрсатишар экан. "Бунёдкор" ёш футболчилар фабрикаси эканлиги шубҳа қолдирмади. Боиси ёшларга кўп имконият берилади. Шу орқали тажрибага тўплашади. "Бунёдкор" сизнинг юртингизда етакчи жамоалардан ва сизлар тўғри йулдасизлар.


- Рақиб сафидаги  энг яхши футболчи ким бўлди, деб ўйлайсиз?

- Жамоангизда яхши футболчилар кўп. Аммо менга кўпроқ жамоа сардори ҳимоячи (Хуршид Убайдуллаев) ёқди. У ҳимоячи бўлса ҳам ҳужумда яхши ўйнар экан. Паслар жуда сифатли. Рақиб ярим ҳимоясини ёриб ўта олиши қобилияти ёмон эмас. 

- 2017 йил "Ал Айн" билан Зоран Мамич мураббийлар штабида ташриф буюрган эдингиз...

- "Бунёдкор" ҳақида биламан. Ҳа, ўша баҳсда Отабек Шукуров яхши таассурот қолдирганди. У сўнгги йилларни "Шаржа"да ўтказди. Биз якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Зоран Мамич билан "Ал Айн", "Ал Наср", "Ал Ҳилол"да бирга ишладик. 

Абдулазиз Искандаров

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика