RU

Последние новости

00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  49 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  45 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

Бугун Доҳада киберспортчилар ўртасида Осиё кубоги старт олади Новости

Бугун Доҳада киберспортчилар ўртасида Осиё кубоги старт олади

Қатарда Осиё кубоги баҳслари давом этаётган бир пайтда бугун Доҳада киберспорт бўйича Осиё кубоги старт олади.

Эътиборли томони мусобақа худди Осиё кубоги қуръаси сингари гуруҳларга ажартилади. Фақат баъзи мамлакатдан киберспортчилар келмагани учун улар мусобақада иштирок этишмайди. Масалан, бизнинг гуруҳда Австралиядан киберспортчи йўқ. Ҳар бир мамлакатдан икки нафардан киберспортчи eFootball симуляторида ўз ватани терма жамоаси билан ўйнайди. Ташкилотчилар янада қизиқ бўлиши учун айнан Осиё кубогига берилган қайдномадаги футболчилар билангина ўйнашни белгилаб қўйишган. Масалан, ўзбекистонлик киберспортчилар Элдор Шомуродов ва Ҳусниддин Алиқуловни ўйната олишмайди.

Ўзбекистондан Салоҳиддин Эсанов ва Рашид Ҳакимов иштирок этишади.

Киберспорт бўлгани учун Ўзбекистон Сурия билан икки марта ўйнайди ва икки ўйин натижасига кўра ғолиб аниқланади. Мусобақа "Doha Festival City Mall"да ўтказилади ва 5 февраль куни ярим финал ва финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Бугунги очилиш маросимига худди Осиё кубогида бўлгани сингари ОФК президенти Шайх Салмон Иброҳим бин Ал Халифа ҳам ташриф буюради.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика