RU

Последние новости

00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  3 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  5 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  11 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  43 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4

Боримиз шу эмас, Самвел Вячеславович! Биз бундан ортиғига лойиқмиз Новости

Боримиз шу эмас, Самвел Вячеславович! Биз бундан ортиғига лойиқмиз

Кеча (U-23) Осиё чемпионатининг 2-турида яна мағлуб бўлдик.

Ҳали 15-сония бошланмай туриб гол урдик, аммо кейинчалик иккита тўп ўтказиб юбордик. Бир амаллаб ҳисобни тенглаштиргандик, аммо охирида яна ўтказиб юбордик. Натижада яна мағлубият ва хайр, Рио олимпиадаси.

Ўйиндан кейин бош мураббийнинг матбуот анжуманида айтган гаплари жуда диққатимни тортди. "Бугун биз Рио олимпиадаси йўлланмаси учун курашаётган жамоага ютқаздик. Нима ҳам дердим, демак бугунги кунда бизнинг имкониятларимиз, боримиз шу экан", дея айтиб ўтган бош мураббий Самвел Бабаян. Албатта, мураббий танланган таркиб ва тактика келиб чиққан ҳолда "Боримиз шу" бўлиши мумкин, лекин умуман олганда, биз бундан ортиғига лойиқ эдик. Аслида-ку, биз сиздан "Рио олимпиадаси учун курашаётган жамоани енгдик" деган гапни кутгандик.



Биз Доҳадаги мусобақага келмаслигимиз ҳам мумкин эди. Агар ўшанда Иордания Қувайтни ютиб бизга "ёрдам" бермаганида, Самвел Бабаян ҳам, футболчилар ҳам худди биз каби Осиё чемпионатини телевизор қаршисида кузатаётган бўлишарди. Лекин шу ергача келдикми, бас, шунга яраша тайёргарлик кўриш талаб этиларди.

Олимпия терма жамоамиз Доҳа йўлланмасини қўлга киритгани билан аввалги бош мураббий Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқарилди. Унда кейин бироз муддат бош мураббийсиз қолган олимпиячиларга Виктор Жалилов жавобгарлик қиладиган бўлди. Жалилов қўл остида жамоа ҳали бирорта ўйин ўтказмай туриб, яна мураббий ўзгарди: бу сафар Самвел Бабаян жамоани қабул қилиб олди. Самвел Бабаян бунгача миллий терма жамоа билан кетма-кет муваффақиятга эришиб келган мураббий эмасми, кўпчилик толмонидан илиқ қарши олинди.

Аслида-ку, янги бош мураббийнинг миллий термада қисқа вақт ичидаги сиёсати ҳам кенг муҳокамага сабабчи бўлаётганди, бироқ ғалабалар ҳаммасини ёпиб кетди. Айниқса, сафарда Баҳрайн 4:0 ҳисобида мағлуб этилганидан сўнг бош мураббий нима қилмасин, таркибга кимларни қўймасин ярашгандек туюлаверди. Чунки футболда фақат ғалабагина ҳаммасини ёпиб кета олади. Натижада Бабаяннинг олимпиячиларга бош бўлгани ҳеч кимда ортиқча эътироз ҳам, савол ҳам туғдирмади.



Олдинда эса бизда (U-23) Осиё чемпионати - Олимпиада ўйинларига бериладиган йўлланма учун кураш кутиб турганди. Биринчи ўйиндаёқ Олимпиадага ҳали тайёр эмаслигимиз кўриниб қолди. Мен бу ерда саудиялик ҳакамнинг хатоларини назарда тутаётганим йўқ. Ҳакамлик ўз йўлига, аммо биз ўз ўйинимиз билан Осиёда мақтанадиган жамоа эмасдик. Аввало таркиб танлашда хатоларга йўл қўйилди. Ҳозирги мураббийи кўпроқ ўзи ёшлигидан тарбиялаган футболчиларга ишонч билдириб, улар ишончимни ҳеч қачон суиистеъмол қилмайди деган ният биланми, ҳар ҳолда ўйин амалиёти бўлса-бўлмаса, ўйинга тайёр бўлса-бўлмаса асосий таркибда туширди.

Натижаси эса ўзингизга маълум. Шундоғам паст даражадаги ўйинимизга бош ҳакам ҳам "ўз ҳиссаси"ни қўшиб, бизни ҳар томонлама "синдиришди". Биз бу ерда ҳеч бир футболчини айблай олмаймиз, фалончи ёмон ўйнади, пистончи ўзига юклатилган ишни бажармади каби гаплардан йироқмиз. Чунки футболчи худди аскар каби, қўмондони нима деса шуни қилади. Шундай экан, бу ерда айб барибир бош мураббийга бориб тақалаверади. Майли, Бабаян "Пахтакор" футболчиларини бошқалардан устун қўйган ҳам дейлик, аммо унинг ёрдамчилари Ҳайдаров билан Жалилов бўлганидан кейин додингни кимга айтасан. Улар бош мураббийга ўз фикрларни уқтира оладими, бу энди бошқа масала.



Иккинчи ўйинни асосий таркибда иккита ўзгариш билан бошладик. Қизил карточка олган Болтабоев ўрнига Сардор Раҳмонов, шунингдек Фомин ўрнига Мирабдуллаев туширилди. Ж.Корея билан баҳсда Болтабоевнинг ўйини сира қовушмаганди, Ироққа қарши учрашувда Козак шуни такрорлади. Аммо футбол жамоавий ўйин бўлгани сабаб бир ё икки кишининг ўйинига қараб бутун жамоа ҳаракатлари баҳоланмайди, бунда барибир умумий ўйин олиб бориш тизими ва якуний натижага эътибор қаратилади.  Деярли бутун мавсумни жароҳат гирдобида ўтказган Жамшид Искандеровнинг ҳам мусобақага тайёр эмаслиги яққол кўриниб қолди. Лекин мураббий шуни билган ҳолда унга ишонишда давом этаверди.

Самвел Вячеславович, сиз айтиб ўтгандек бизнинг боримиз шу эмас. Биз бундан ортиғига лойиқмиз, Аниқроғи, ҳаммаси тўғри жой-жойига қўйилганида биз янада кўпроғига лойиқ бўлардик. Кўрдингиз, ҳадеб битта клуб ўйинчиларига ҳаддан ташқари ишониб юбориш жиддий ўйинларда қандай оқибатларга олиб келишини. Бу нарса энди миллий терма жамоа билан ҳам юз бермаса деб қўрқаман. Олдинда бизни Жанубий Корея, Япония, Австралия, БАА каби "ейман" деган рақиблар кутиб турибди. Бизни бир савол қизиқтиради: катталар ўртасидаги учрашувларда ҳам яна бир клуб футболчиларини зўр деб ҳисоблайсизми ёки бошқаларга ҳам эътибор қаратасизми? Ўйлаймизки, Доха турнири ҳаммадан ҳам Сизга катта сабоқ бўлади. Кейинги ишларингизга эса омад тилаймиз.


Хайрулла Холиқов

Рейтинг: +66   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика