RU

Последние новости

23:56Италия — Албания (Матнли трансляция)  0 23:51"Андижон" мураббийи Артём Петросян: "Футболчиларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг"  0 23:42Жамшид Саидов: "Клубимиз раҳбарияти трансфер тақиқи юзасидан ишлаяпти"  2 23:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда мағлуб бўлди, Йўлдошев эса...  2 23:02Италия — Албания. Таркиблар маълум  2 22:56Евро-2024. Испания пенальтидан гол уролмаган Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этди  21 22:20"Ливерпуль" испан хавбеки учун деярли 60 миллион евро беришга тайёр  0 22:20Суперлига. Тўртта қизил, иккита пенальти белгиланган учрашувда «Андижон» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Андижонликлар ҳакамнинг қарорларига норозилик билдириб маълум вақт майдонга тушишни исташмади!  82 21:55"Нефтчи" - "Сурхон" учрашувида ғолиб аниқланмади  47 21:40Расман: "Атлетико" футболчиси Туркия клубига ўтди  1 20:41Ямал бир неча дақиқалардан сўнг Европа чемпионатлари тарихидаги энг ёш ўйинчига айланади  11 20:18"Арсенал" Онана учун 50 млн фунтдан ортиқ тўлаши мумкин  1 20:05Испания - Хорватия. Таркиблар эълон қилинди  2 20:02"Бунёдкор" ва "Пахтакор"нинг собиқ легионери Юрица Булят: "Хорватия яна мўъжиза кўрсата олади"  0 19:55Евро-2024. Швейцария илк турда Венгрияни ишончли ҳисобда енгди  6

Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди Новости

Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди

Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги ФИФАнинг 74-Конгресси бўлиб ўтди.

Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар қаторида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бошчилигидаги Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

Кун тартибидан ФИФА Низомига, Низомни қўллашни тартибга солувчи регламентга ва Конгресснинг доимий қарорларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш, 2027-йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонини аниқлаш, футболда ирқчиликка қарши глобал позицияни мустаҳкамлаш ва ФИФАга аъзо бўлган ассоциациялар таклифларини муҳокама қилиш масалалари ўрин олди. 

Конгрессда сўз олган Жанни Инфантино ФИФАнинг вазифаси футболни глобал миқёсда ривожлантириш ва бутун дунё жамоаларига рақобатбардош муҳит ва имкониятлар яратиш эканлигини таъкидлади.

ФИФА президенти 20 ва 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида давом этаётган турнирлар кўламини кенгайтиришдан ташқари, барча 211 ФИФАга аъзо ассоциациялар учун 15 ёшгача бўлган ўсмирлар футбол фестивалини ташкил этишни таклиф қилди. 

“Бизнинг вазифамиз бутун дунё бўйлаб кўпроқ имкониятлар, ўйнаш, орзу қилиш, иштирок этиш ва баъзан ҳаётни ўзгартириш имкониятини таклиф қилишдир. Шунингдек, нафақат футболчи, балки оддий инсон сифатида ҳам ўсиш имконияти тақдим қилишдан иборат, деди Инфантино.

Конгрессда шунингдек, аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбони очиқ овоз бериш орқали аниқланди. Унга кўра, Бразилия 2027-йилда ўтказиладиган аёллар ўртасидаги ўнинчи Жаҳон чемпионатига мезбон мамлакат сифатида эълон қилинди.

Рейтинг:    

Комментарии

   
17 мая 23:01:06
Paxtakor the best
Mavzudan tashqari sayt adminlari habarila bomi bugun Aziz Tugrunboyev Sivassporda debyut golini urdi sila bosela umuman bu haqda yozmadila
championat.asia
Яндекс.Метрика