RU

Последние новости

19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  1 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  30 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  4 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0

Александр Шмурнов: "Ўзбекистон терма жамоаси нега ЖЧга чиқа олмаётганини билмайман" Новости

Александр Шмурнов: "Ўзбекистон терма жамоаси нега ЖЧга чиқа олмаётганини билмайман"

"UZREPORT TV" телеканали орқали Чемпионлар лигаси биринчи тур ўйинларини шарҳлаган, "НТВ+" спорт журналисти Александр Шмурнов ушбу телеканалга интервью берди.

Тошкент ҳақида

- Ҳаммаси профессионал тарзда амалга оширилмоқда. Катта футболга бундай эътибор қаратиш жуда яхши. Бундай нарса аввалроқ бўлиши керак эди деб ўйлайман. Шаҳрингиз менга жуда ёқди. Самарқандга боришга умид қиляпман. Тошкентда ҳаво жуда яхши экан. Москвада ҳозир ёмғир, булутлар.


Шарҳловчи бўлиш учун нималарни билиш лозим


- Шарҳловчи бўлиш учун биринчи ўринда футболни чин дилдан севиш керак. Агар сен тақдир туфайли бу ерга келиб қолсанг, муваффақиятга эришмайсан. Шарҳловчи ёзишни билиши керак. Агар мен матнларда хатони сезиб қолсам, уни тезда тўғирлашга ҳаракат қиламан. Шарҳловчи фанат бўлмаслиги лозим, мухлис бўлиш мумкин. Фанат бор кучи билан ўз жамоаси учун қайғуради. Мухлис эса футболни севади. Мен "Барселона"ни яхши кўраман.

Шарҳловчи кундузи ухлаб олиши керак. Биз кечаси ишлаймиз, буни бошқа шарҳловчиларга маслаҳат бераман. Бизнинг кучимиз эҳтиросларга боғлиқ. Агар шарҳловчи кун бўйи ишлаб, базада интервью олса, яна бошқа ишларни қилса, кечки шарҳда вафот этади. Футболчиларнинг исмини билмаслик ёмон, аммо сиз Чемпионлар лигаси шарҳловчиси бўлсангиз ва янги жамоалар футболчиларини билмасангиз бу оғир хато эмас. Агар МЮ ва "Барса" ўйинини шарҳлаётганингизда футболчини билмасангиз мана шу хато. Шарҳловчи мухлислардан бир нечта кўпроқ маълумот билиши керак.


Эсда қоларли ўйинлар

2013/2014 йилги мавсумда "Челси" ва ПСЖ ўртасидаги ўйин менинг ҳаётимдаги энг яхши ўйин бўлган. Ўша учрашувдан олдин шундай бўлишини кутган эдим. Баҳсдан сўнг "Челси" ва ПСЖ мухлислардан минглаб миннатдорчиликлар келиб тушди. Демак шарҳим мухлисларга ёқибди.

 "Реал" - "Шахтёр" ўртасидаги ўйин нега ёқмади? Унда икки томонлама ҳаракат йўқ эди. Сенсацияга қизиқмайман, мен кутилмаган воқеалар бўлишини истайман. Бу ўйинда ҳаммаси аниқ эди. Агар шундай бўлса қизиқиш жуда камайиб кетади. Учрашувдаги ҳал қилувчи вазиятда ҳакам кучли томонга ён босди. 


Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида


Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламан. Бу мамлакат футболчилари ҳозир бизнинг клубларда ҳам тўп тепмоқда. Улар нега жаҳон чемпионатига чиқа олмаётганини билмайман, балки омад етишмаётгандир, балки бошқа нарса. Ҳозир ҳам Одил Аҳмедовнинг голи кўз олдимдан кетгани йўқ, унга хатто Гарет Бэйл ҳавас қилиши мумкин. Агар яхшироқ авлод бўлса муваффақият бўлади. Масалан, Голландия терма жамоасининг ҳозирги натижаларига кўз ташлашимиз мумкин. Футболга қизиқиш ортса, ўзбек футболи ҳам юксалади, айниқса мана бундай трансляциялардан сўнг ошиши аниқ. Ўзбекистон 2018 йилги ёки 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади деб умид қиламан.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика