RU

Последние новости

12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  1 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  1 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  2 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  2 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   5 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  1 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  9 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  6 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0

Александр Гейнрих — ЦСКАдаги хотиралари, Аббос Файзуллаев, МТЖ ва Жаҳон чемпионати ҳақида Новости

Александр Гейнрих — ЦСКАдаги хотиралари, Аббос Файзуллаев, МТЖ ва Жаҳон чемпионати ҳақида

Ўзбекистонлик футболчи, "Пахтакор" тарбияланувчиси Аббос Файзуллаев эндиликда расман ЦСКА аъзоси ҳисобланади.

Сир эмаски, "армиячилар" сафида ўз вақтида бир неча нафар ҳамюртларимиз турли даврларда тўп тепишнган. Улардан бири таниқли футболимиз юлдузи, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Александр Гейнрих сайтимизга Файзуллаевнинг ЦСКАга ўтишига муносабат билдирди. 


- 2002 йил "Пахтакор" сафида порлаб чиққан Гейнрих бир йил ўтиб ЦСКАда пайдо бўлди. Янги йил совғасини қандай қабул қилгансиз? ЦСКАдан қандай хотиралар қолган?

- ЦСКАдаги вақтларимни улкан тажриба орттирганман. Бу давр катта футболга кириб келишимда муҳим ўрин тутган. Ўша вақтда жуда ёш эдим. Қандай клубга келиб қолганимни тўлиқ тушунмасдим. Шунинг учун бўлса керак, тажриба ва тезлик етарли бўлмаган. Керакли кучим ҳам йўқ эди. Семакнинг майдонда қандай ишлашини кўрардим. Вагнер, Карвалью билан машғулотларда бирга ишлаб, базада яшар эдик. Ярошик билан бир хонада истиқомат қилганмиз. 

- Аббос Файзуллаевнинг ЦСКАга ўтиши қанчалик фойдали, деб ўйлайсиз? ЦСКА унинг учун трамполин бўлиши кимларга ва қандай омилларга боғлиқ?

- Аббос ЦСКАда ўзини кўрсатиши ва отилиб чиқиши кўп омилларга мос келиши керак. Тўғри унинг жуссаси кичкина. Кучи етарли эмас. Лекин биз юқори савияда ўйнаган кўплаб тезкор ва кичик футболчиларни биламиз. 

- Футболчи "Пахтакор" билан мавсум ўртасида хайрлашди ва Москва клубига бориб қўшилди. У вақтида қарор қабул қилдими ёки ҳали эрта эдими?

- Вақтлими ёки йўқ буни Аббос ҳал қилади. Агар у ўз кучига ишонса нима учун йўқ?

- Жаҳон чемпионати қуръаси бизга Эрон, Туркманистон, Гонгконг/Бутан каби жамоаларни тақдим қилди. Жаҳон чемпионатига чиқиш вақти келдими? Терма жамоа ҳақида сизнинг фикрларингиз қизиқ?

- Ўша вақт аллақачон келди. Мухлислар кутиб қолишди, биз жаҳон чемпионатига чиқишга мажбурмиз. Жонимизни тикиб бўлса ҳам, чиқишимиз керак. Мухлислар олдида қарздормиз. Мен Жаҳон чемпионатига чиқа олмадим ва шу сабаб мухлислар олдида қарздорман. Барча футбол мухлисларига салом йўллайман ва барчага омад тилайман. Мен энди терма  жамоа мухлиси сифатида қўллаб-қувватлайман. Омад. 

- Бугунги кунда нималар билан бандсиз? Қайси жамоада фаолият олиб боряпсиз?

- Тез орада барчасини билиб оласиз. 


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика