RU

Последние новости

12:29Евро-2024да "VAR" қарорлари стадион экранларида батафсил тушунтириб борилади  0 11:56Кейинги йил ўтиши режалаштирилган ўсмирлар Осиё Чемпионати саралашига қуръа ташланди — терма жамоамиз "Е" гуруҳидан жой олди   1 11:25Евро-2004. Юнон эртагининг ажойиб якуни, Роналдунинг кўз ёшлари ва ҳимоявий футбол ғолиб чиққан оқшомни ёдга оламиз  1 11:00«Бавария» келаси мавсум икки нафар афсонаси билан хайрлашади  1 10:34Месси Мбаппенинг гапларига жавоб қайтарди  39 10:08«Реал Мадрид»нинг келаси ёз учун асосий трансфер мақсади маълум  11 09:42«Бавария» Япония терма жамоаси футболчиси билан келишувга эришди  3 09:35Ўртоқлик ўйини. АҚШ - Бразилия 1:1  0 09:29Бугун ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақаларининг саралаш босқичига қуръа ташланади  0 09:15Евро-2024 мусобақасига бормайдиган ТОП-10 қиммат футболчи эълон қилинди  3 08:49Месси «Интер Майами»дан сўнг қайсидир жамоада ўйнаш борасидаги саволга жавоб берди  13 08:22Расман. Женнаро Гаттузонинг янги жамоаси маълум  2 07:56Про лига. Бугун куннинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  4 07:30Суперлига. Бугун 6-турнинг қолдирилган учрашуви бўлиб ўтади  1 02:51Евро-1992. Ўйин вақти майдонда портлаган бомба, "ой"дан келган мамлакат, Бетховен мусиқасини мадҳияга айлантирган байроқсиз жамоа ҳамда саралашдан ўта олмай, бутун мамлакат ёмон кўрадиган мураббий билан ғолиб чиққан чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз  3

Александар Янкович: "Кучли рақибга қарши ўйин фойда келтиради. Кучсиз рақибни ютсангиз, муаммоларни билиб бўлмайди" Новости

Александар Янкович: "Кучли рақибга қарши ўйин фойда келтиради. Кучсиз рақибни ютсангиз, муаммоларни билиб бўлмайди"

Хитой терма жамоаси бош мураббийи Александар Янкович Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинидан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйиндан аввал футболчиларга Ўзбекистон терма жамоаси бизга қараганда кучлироқ эканлигини ва улар бизни жазолаш учун ҳар бир хатомиздан фойдаланиши мумкинлигини таъкидлагандим. Йигитлар майдонда меҳнат қилди. Шиддатли баҳс гувоҳига айландик, аммо хатоларимиз учун бадал тўладик. Ўз майдонида мағлуб бўлиш қониқарли натижа эмас, лекин жисмонан кучлироқ рақибга қарши юқори савияда кураша олиш биз учун жуда фойдали бўлди.

Яна таъкидлайман, кучлироқ рақибларга қарши ўйнаш биз учун фойда келтиради. Агар кучсизроқ рақибга қарши майдонга тушиб, ғалаба қозонсак, заиф нуқталаримиз кўзга ташланмайди ва барчаси бинойидай кўринади. Ўзбекистонга қарши ўйин орқали хатоларимизни аниқлаб олдик. Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари олдидан бундай хатоларга қайта йўл қўймаслик чораларини топишимиз зарур. Бош мураббий сифатида барча масъулиятни ўз зиммамга оламан", – деди сербиялик мутахассис.

Аввалроқ Ўзбекистон МТЖ устози Сречко Катанец Ўзбекистон терма жамоаси 90 дақиқа давомида ҳужум қилгани, рақиб эса яхши ҳимояланганини таъкидлаган эди.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика