RU

Последние новости

15:41ФИНАЛгача...  3 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  1 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  11 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  30 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   14

Абдусапи Қаюмов FCDB 2017 мусобақаси совриндори Новости

Абдусапи Қаюмов FCDB 2017 мусобақаси совриндори

Беларуснинг Минск шаҳрида ўтказилган FCDB 2017 мусобақасида Абдусапи Қаюмов совриндорлар қаторидан жой олди.

Минск шаҳрида бўлиб ўтган FCDB 2017 мусобақасида Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Абдусапи Қаюмов кучли киберфутболчиларни енгиб совриндорлар қаторидан жой олди.

Финал учун кечган баҳсда омад киберфутболчимиздан юз ўгирди ва учинчи ўрин учун кечган баҳсда ҳамюртимиз Абдусапи Қаюмов украиналик рақибини 3та ўйинда 3:1, 3:4, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 



Тошкентнинг "Локомотив" клуби киберфутболчиси Абдусапи Қаюмов мусобақада ўтказган барча ўйинлари қуйидагича кўриниш олган.


Гуруҳ босқичи

Abdusapi vs Dinamo Kiev 2:1
Abdusapi vs Forlans  0:5
Abdusapi vs Forlans  2:1
Abdusapi vs Psv Bruma  1:1
Abdusapi vs Psv Bruma  2:3
Abdusapi vs Dinamo Kiev  1:1


1/4 Финал

Abdusapi vs Fearggwp 3:1, 3:4, 2:1 

1/2 Финал

Abdusapi vs Ketko 1:4, 0:3


Абдусапи Қаюмов кўрсатган натижалари мусобақа ташкилотчилари ва иштирокчиларини ҳайрон қолдирди. Шу муносабат билан деярли барча иштирокчилар Абдусапи Қаюмов билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилишди. 



Ўртоқлик учрашувлари

Abdusapi vs Labatrias 2:5
Abdusapi vs Fearwggwp 4:5
Abdusapi vs Fearwggwp 1:0
Abdusapi vs Benfica 3:2
Abdusapi vs Ajax Dani 3:2


Мусобақа якунига етганидан сўнг, киберфутболчимиз Абдусапи Қаюмов ОАВ вакиллари берган саволларга жавоб қайдарди.


"Аввалам бор ушбу мусобақада иштирок этганимдан хурсандман. Аввал ўз олдимга гуруҳ босқичидан чиқиш вазифасини қўйгандим. Мана ҳозир учинчи ўринни қўлга киритдим. Бундан жуда ҳам хурсандман. Турнирни аъло даражада ўтказилди. Ташкуилотчиларга раҳмат айтаман. Минск шаҳрига боришим билан беш юлдузлик меҳмонхонадан жой ажратиб беришди. Ўзбекистондаги барча яқинларим мени қўллаб-қувватлаб тургани учун мана шу даражага эришдим. мусобақага ташриф буюрган ОАВ вакиллари ва турнир иштирокчилари ҳайрон қолишди. қандай қилиб 37 ёшда бундай натижа қайд этиш мумкин дея савол беришди.

 Хуллас гуруҳдан чиқиш вазифасини бажардим ва навбат кейинги босқичга келди. Ушбу босқичда рақибимни 3та ўйин натижасига кўра, 3:1, 3:4, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратдим. Бироз чарчоқ аломати сезилдими ёки омад етишмадими ярим финалда Беларусиялик киберфутболчига 1:4, 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйдим ва учинчи ўринни қўлга киритдим. Минскдаги мусобақада ФИФА 18 ўйинини қандай ўйнаш кераклигини тушундим. Бу мусобақа мен учун ўзига яраша мактаб вазифасини ўтаб бердим. Энди бу ерда кўриб ўрганганларимни шогирдларимга ҳам ўргатаман. Мени қўллаб-қувватлаб турганларга яна бир бор раҳмат айтаман. ишончингларни оқладим, деб ўйлайман", - дейди Абдусапи Қаюмов.




Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика