RU

Последние новости

13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  0 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  9 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7

Абдураҳмон Фозилов: “Мақсадимиз – мухлислик маданиятини янада юксалтириш” Новости

Абдураҳмон Фозилов: “Мақсадимиз – мухлислик маданиятини янада юксалтириш”

Футбол – дунёдаги энг оммавий спорт турларидан бири. Бугунги кунда жаҳон миқёсида минглаб футбол клублари фаолият юритмоқда.

Уларнинг ҳар бири ўзининг миллионлаб мухлисларига эга. Шу боис футболни “миллионлар ўйини” деб ҳам атайдилар. Энди ана шу миллионлар ўйинининг янада жозибали бўлишида стадионга ташриф буюрувчи мухлисларнинг ҳам хиссаси катта. Ахир, мухлис бўлмаса, футболнинг кимга ёки нимага кераги бор? Энг улуғ ва энг азиз айём – Мустақиллигимизнинг 21 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган “Бунёдкор” стадиони билан танишиш чоғида ҳурматли Президентимиз айнан томошабинлар маданияти мавзусига алоҳида тўхталиб, халқимизнинг гўзал фазилатлари мана шундай стадионларда ўтказиладиган футбол учрашувлари, турли спорт мусобақаларида ҳам намоён бўлиши керак, ким қайси жамоа ёки футбол клубига мухлислик қилишидан қатъи назар, унда ўзаро ҳурмат, юксак маданият бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлагандилар. Бу масала бугунги кунда 200дан зиёд мамлакат футбол федерацияларини бирлаштирган Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА олдида ҳам долзарб бўлиб турибди. Чунки футбол жаҳон бўйлаб кенг ривожлангани сари “фанатизм”, “ирқчилик”, “футбол безорилари” каби хунук одатлар илдиз отаётгани сир эмас. Биз айни мавзуда Ўзбекистон футбол мухлислари клуби раиси Абдураҳмон Фозилов билан суҳбатда бўлдик.

- Абдураҳмон ака, суҳбатимиз аввалида Ўзбекистон мухлислар клубининг ташкил этилиши ва унинг бугунги кундаги фаолияти ҳақида маълумот берсангиз.
- Ўзбекистон мухлислар клуби 2007 йилда ЎФФ президенти Мираброр Усмоновнинг ташаббуси ва таклифи билан ташкил этилган. Бундан кўзланган асосий мақсад – бутун ўзбек футболи мухлисларини бирлаштириш ва шу билан биргаликда мухлислик маданиятини йўлга қўйиш, стадионларда учраб турадиган, миллатимизга хос бўлмаган кўнгилсиз ҳолатлар, ҳакамлар ва футболчиларга нисбатан айтиладиган ножўя гап-сўзлар, хайқириқларни бартараф этишдан иборат эди. Ўйлашимча, биз ўз мақсадимизга эришдик. Биз футболчилар ва мураббийлар билан доимо дўстона алоқадамиз. Байрамлар ва ғалабаларда бир-биримизни табриклаймиз. Мағлубият бўлганида, йигитларнинг руҳини кўтаришга ҳаракат қиламиз. Бунга жавобан улар чиройли ўйиг намойиш этиб, мухлисларни хушнуд этишга интилишади. Жамоаси ютса мақтаб, ютқазса ҳақоратлаб, сўкиниш мухлислик эмас, балки маданиятсизликдир. Бу билан ҳеч нарсага эришиб, футболни ривожлантириб бўлмайди. Ўзбекистон футбол мухлислари клубининг ички низомига кўра, клуб аъзоси рақиб жамоа футболчилари, мураббийлари ва ишқибозларини, учрашув ҳакамларини ҳақорат қилмаслиги, стадионга спиртли ичимликлар олиб кирмаслиги ва истеъмол қилиб қилмаслиги, мухлислар клуби билан келишмаган ҳолда бирор баннер ёки плакатларни кўтармаслиги керак. Хорижий мамлакатлардаги сафар учрашувлари чоғида эса ўша давлат қонун-қоидалари ва тартиб-интизомга тўлиқ риоя қилиш шарт. Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидлаганидек, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Глобаллашув жараёнлари ҳаётимизга жуда тез ва чуқур кириб бораётган ҳозирги замонда дунёнинг турли бурчакларида юз бераётган нохуш ва жирканч воқеа-ҳодисалар, хар хил хуружлардан ёш авлодни ҳимоялашнинг энг самарали усули уларнинг онги ва қалбида кучли маънавий иммунитетни ҳосил қилишдир. Бунинг учун ёш авлодни мухлислик маданиятига ўргатиш, уларда бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, сабр-тоқат, дўстлик, мардлик каби халқимизга хос фазилатларни шакллантириш жуда муҳим ҳисобланади. Ёшларимиз жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган улуғ алломаларимизнинг ворислари, бой маданиятга, эзгу қадриятларга эга халқимизнинг фарзандлари эканини англаса, жамоат тартибига риоя қилишни, одамлар орасида ўзини қандай тутишни яхши билса, бу мамлакатимизда спортни, жумладан, футболни ривожлантиришга хизмат қилади. Биз айнан шу тамойилларни ўзимизга устувор вазифа сифатида белгилаб, фаолиятимизни йилдан-йилга такомиллаштириб боряпмиз.

- Шахсан ўзингизнинг Ўзбекистон футбол мухлислари клубидаги фаолиятингиз қандай бошланди?
- Айнан 2007 йили клуб ташкил этилган пайтда мен ҳам ушбу клуб аъзосига айландим. Мени клубнинг раиси ўринбосари этиб тайинлашди. Тахминан бир йил ишлаганимдан кейин ўша пайтдаги клуб раиси нафақага чиқадиган бўлиб қолдилар ва бу вазифани бажаришни менга ишониб топширишди. Шу кунга ўз олдимга қўйилган вазифа ва мажбуриятларни сидқидилдан бажариб келяпман. Шу ўринда буни лавозим ҳам деб бўлмайди. Бу шунчаки, Ўзбекистон футбол мухлислари клуби сардори деган гап. Айримларга бу енгил вазифа бўлиб туюлиши мумкин. Лекин аслида ундай эмас. Минглаб мухлисларни ягона мақсад йўлида бирлаштириб, уларни ортингиздан эргаштириш бу осон иш эмас. 


- Биз буюк аждодларнинг авлодимиз. Улар билан ҳамиша фахрланишимиз керак. Энди уларга муносиб ворис бўлиш осон эмас. Шу маънода, футбол мухлислари клуби аъзолари ўртасида қандайдир тарбиявий соатлар, ташвиқот ишлари олиб бориладими?
- Биласизми, мухлислар клуби ташкил этилган пайтда сафимизга шунчаки ҳамма хоҳловчиларни қабул қилаверардик. Кейин ўйлаб кўрсак, биз бироз нотўғри йўлни танлаган эканмиз. Бугунги кунда вазият бироз ўзгача. Ҳар бир жамоанинг мухлислар клуби аъзо бўлаётганлар автоматик равишда Ўзбекистон футбол мухлислари клубига ҳам аъзо бўлади. Яъни уларнинг ҳужжатлари бизга ҳам етиб келади. Улар терма жамоанинг барча мухлислари каби тенг имкониятга ва шунинг баробарида доимий тарзда назоратда бўлишади. Албатта, сиз айтгандек, бизда маънавий-маърифий соатларимиз бор. Мухлислар клуби аъзолари билан тез-тез тарбиявий соатлар ўтамиз. Кейин ҳар бир клуб ўзлари ҳам алоҳида ана шундай тадбирларни ўтказиб келишмоқда. Бундан ташқари, ўзим ҳам бу йил деярли барча вилоятларга бориб, ўша ердаги жамоаларнинг мухлислар клуби аъзолари билан учрашиб, улар билан суҳбатлар ўтказдик. Қандай муаммолари бор, уларнинг ечимларини керак бўлса, ЎФФ даражасида кўриб чиқяпмиз. Мухлислар клубига қараб бошқа стадионга келадиган томошабинлар ҳам ўрнак олишади. Агар мухлислар клуби аъзолари ўз жамоаларини маданият билан қўллаб-қувватлашса, қолганлар ҳам уларга эргашишади, улардан андоза олишади. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши футболчиларга куч-ғайрат бағишлайди, ғалабага ундайди. Лекин бунда ҳам меъёр, маданият бўлиши керак. Ўз жамоасини қўллаб-қувватлайман деб бошқа жамоа аъзоларининг нафсониятига тегмаслик лозим. Бугун ҳар бир замонавий стадионда мухлисларнинг маданий ҳордиқ чиқариши, дам олиши, чиройли ўйиндан баҳраманд бўлиши учун барча шароит муҳайё. Мамлакатимизнинг йирик шаҳарларида замон талабларига тўла жавоб берадиган стадионлар барпо этилмоқда. Терма жамоаларимиз, олий ва биринчи лига клублари иштирокидаги учрашувларда фанатизм билан боғлиқ муаммоалар кузатилгани йўқ. Аммо бундан хотиржамликка берилиш, бепарво бўлиш мумкин эмас.

- Мана бир неча йилдирки, Ўзбекистон мухлислар клуби аъзолари ҳам клубларимиз, ҳам терма жамоаларимизни ФИФА ва ОФК байроғи остида ўтказиб келинаётган нуфузли мусобақаларда ёлғизлатиб қўймаяпти. Февраль ойида пойтахтимизда футзал бўйича Жаҳон чемпионати йўлланмалари ўйналадиган Осиё чемпионати ўтказилади. Футзалчиларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида қандай тайёргарлик ишлари олиб бориляпти?
- 2007 йили Ўзбекистон футбол мухлислари клуби ташкил этилган бўлса, ўша пайтдан бери барча Осиё чемпионатларида терма жамоамиз билан бирга бўлиб, уларни қўллаб-қувватлаб келяпмиз. Вьетнамда бўлиб ўтган охирги қитъа чемпионатида ҳам терма жамоамиз мухлислари жуда чиройли тарзда кўриниш беришди. Ўз ўрнида ОФК ҳам буни назардан четда қолдирмади ва ЎФФга ташаккурнома йўллади. Бундан жуда ҳам хурсанд бўлдик. Табиийки, бу сафарги Осиё чемпионатида ҳам анъанани давом эттирамиз. Таъбир жоиз бўлса, биз бу галги мусобақага ўзгача тайёргарлик кўряпмиз. Саккиз йиллик тажрибамизни айнан юртимиз мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатида қўлламоқчимиз. Футзал бешга беш ўйналади. Шундан келиб чиқиб, биз олтинчи ўйинчи бўлиб терма жамоамизни қўллаб-қувватламоқчимиз. Ўртага жаҳон чемпионати йўлланмаси қўйилган мусобақада терма жамоамизнинг ғалабаларига ўз хиссамизни албатта қўшамиз.

- Шу йили Янги Зеландияда ўтган ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионатида сизни янги қиёфада кўрдик. Буюк бобокалонимиз Амир Темур қиёфасида намоён бўлдингиз. Бу кимнинг ғояси эди?
- Бу шахсан ўзимнинг ғоям эди. Дизайнерлар билан ҳамкорликда ушбу қиёфани яратдик. Стадионда Амир Темур бобомизнинг сиймоларида кўриниш беришни анчадан бери дилимга тугиб юргандим. Биласиз, греклар Спартак, руслар айиқ тимсолида пайдо бўлишади. Биз ҳам бу борада янгилик қилишимиз керак эди. Ўйлашимча, бу омадли чиқди. Ўша Янги Зеландиядаги жаҳон чемпионатининг ҳар бир учрашувидан кейин стадионда бир соатлаб қолиб кетдик. Мухлислар келиб суратга тушишди. Стадион чироқлари ўчирилгунга қадар фотосессияда иштирок этдик (кулади). Албатта, бу жуда ҳам ёқимли ҳолат. Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Футзал бўйича ўтказиладиган Осиё чемпионатида ҳам янгиликларга гувоҳ бўласизлар. Ўйинларни телевизор орқали томоша қиладиган мухлислар ҳам аренада юзага келтириладиган жуда ҳам чиройли манзарага гувоҳ бўлишади.

- Бошқа мамлакат футбол мухлислари клублари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганми?
- Албатта ўрнатилган. Илм ўрганишдан ҳеч қачон тўхтаб қолмаслик керак. Терма жамоалар ва клубларимиз билан қайси давлатга борган бўлсам, ҳаммасида ўша мамлакатнинг мухлислар клуби раислари ва сардорлари билан учрашишга ҳаракат қиламан. Яқинда Мадридда “Реал” – “Барселона” учрашувини бевосита стадионда кўриб қайтдим. У ерда ҳам ҳар икки клуб етакчилари билан учрашиб, улар билан фикр алмашдик. Уларни ҳам марказий ўйинларимизни томоша қилиш учун таклиф қилдим. Мен учрашган хорижлик мухлислар орасида энг машҳури бу – Клаудио Фернандес. Бразилиялик марҳум футбол мухлиси жуда ҳам машҳур эди. Шу йил оламдан ўтди. Бразилиядаги жаҳон чемпионатидан кейин янада машҳур бўлиб кетганди. Унинг жаҳон кубогини қучоқлаб тушган сурати уни машҳурлик чўққисига олиб чиққанди. Гарчи бу инсон мухлислар клуби раиси ёки сардори бўлмасада, лекин ундан шахсан мен жуда кўп нарса ўргандим. Бундай мухлис бўлиш учун билмадим яна қанча кўйлак йиртишим керак? Биласизми, ҳозир шу инсонни эслаб, кўнглим бироз ғаш бўлди. Жаҳон чемпионатининг финал учрашувларини томоша қилиш Бразилияга борганимда, Клаудио билан кўришдик. Финал ўйинига кириб кетаётганда ҳам стадион олдида учрашгандик. Бразилия терма жамоаси чиқа олмаганлиги учун кўзида ёш эди. Ўшанда Германиянинг байроғини кўтариб олганди. Балки, Аргентина терма жамоаси ҳамиша Бразилиянинг ашаддий рақиби бўлиб келгани учун шундай йўл тутгандир. Бу мухлис билан дунёинг кўплаб фирма ва компаниялари шартнома имзолашга ҳаракат қиларди. Ҳомийлари жуда кўп бўлган. У Бразилия терма жамоасининг 150дан зиёд ўйинини бевосита стадионлардан томоша қилган. Бу рекорд натижа ҳисобланади. Энди менинг йўналишим бироз бошқача. Мен фақат ўзим эмас, терма жамоа мухлислар клубига аъзо бошқа мухлисларни ҳам хориждаги терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларга олиб боришга ҳаракат қиламан. Бунинг учун ҳомийлар топиб, сайёҳлик фирмалари билан гаплашиб, чегирмалар асосида сафарларни ташкил этиб келяпмиз. 


- Юқорида Мадридда ўтган “Реал” – “Барселона” учрашувига ўзбекистонлик бир гуруҳ мухлислар ташриф буюриб, баҳсни бевосита “Сантьяго Бернабеу” стадионида томоша қилгани ҳақида айтдингиз. Энди “Эл Класико” кўпчилик кўришни истайдиган учрашув. Ўйин ва ўйин атрофидаги ташкилотчилик қандай бўлди?
- Хавфсизлик чоралари биринчи ўринда эди. Қолган ташкилий ишлар ўз ўрнида, ҳар ким ўз вазифасини бажарди. Мадриддаги стадион атрофи ва ичкарисидаги ташкилий ишларга беш баҳо қўяман. Ўзи аслида мен “Барселона” ёки “Реал” мухлиси эмасман. Фарзандим ҳақиқий “Барселона” мухлиси. Шу боис мен ҳам Каталония клубига мухлислик қилдим. Ўйинга келсак “Барселона” дарвозабони ўз ишини аъло даражада бажарди, “Барселона” ҳужумчилари эса камида иккита вазиятда “Реал”ни кечиришди, акс ҳолда голлар янада кўпроқ бўлар эди. “Реал” “Реал”га ўхшамади. Роналду? Кечирасиз мен Роналдуни майдонда кўрмадим.

- Сайёҳатчилар нозик таъб бўладилар, уларнинг кўнглини қанчалик олинди, деб ўйлайсиз?
- Иш борки камчилик бўлади, барчанинг кўнглини олиш жуда мушкул, аммо ушбу сафарга борган 91 нафар мухлисдан фақатгина биттасидан шикоят бўлди холос.

- Сир бўлмаса шикоятнинг сабабини айта оласизми?
- Парижда ушбу мухлисга ажратилган меҳмонхона хонасининг ойнаси йўқ экан. Рости мен ҳам хонага кирганимда ҳайрон қолдим ва ўша заҳотиёқ меҳмонхона бошқарувчисига айтиб хонани алмаштирдик.

- Кейинги “Класико”ларга сафар уюштириш режангизда борми?
- Ҳозирнинг ўзида бизга жуда ҳам кўп мурожаат, таклиф ва тилаклар келмокда. Ҳозирдан “Барселона”даги иккинчи “Эл Классико” учрашуви чипталарига буюртма берганмиз.

- Олдимизда Қатарда бўлиб ўтадиган муҳим мусобақа турибди. Бу борада ишлар бошландими?
- Аллақачон бошланган. Ўзбек мухлисларини Қатар марказидаги 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар, автобуслар тайёр ҳолда кутмоқда. Меҳмонхоналарни юлдуз даражасига қараб нархлари фарқ қилади. Лекин биз ушбу сафарни Форс кўрфазидаги энг катта сайёҳлик ширкати билан ҳамкорликда ташкил этдик. Катта ширкатлар учун эса меҳмонхоналарда катта чегирмалар бор. Масалан, 5 юлдузли меҳмонхонада бизнинг мухлислар учун хоналарга 40 фоиз чегирма ва бошқа хизматлар учун ҳам катта чегирмалар мавжуд. Мақсадимиз пул топиш эмас, мақсадимиз кўплаб мухлислар билан бир тану бир жон бўлиб, олимпия терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб, албатта Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритиш.

  Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика