RU

Последние новости

09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  2 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  12 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  14 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0

А Серия. "Милан" ўз уйида "Наполи"га ютқазди Новости

А Серия. "Милан" ўз уйида "Наполи"га ютқазди

Италия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган марказий баҳс "Милан" - "Наполи" тўқнашуви бўлиб ўтди.


Милан шаҳрининг "Сан Сиро" стадионида ўтказилган Италия А Сериясининг 21-тури марказий баҳсида "Наполи" "Милан"ни мағлубиятга учратди.

Ўйин тезкор голлар билан бошланди. "Наполи" учрашув дебютидаёқ тезлик билан икки маротаба Доннарумма қўриқлаётган дарвозани ишғол этишга муваффақ бўлди.
Дастлаб 6-дақиқада Мертенснинг тўп узатмасидан сўнг Инсинье ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди.
"Милан" ҳали тўп ўтказиб юборганини тушуниб етмай кетидан иккинчи голни ҳам ўтказиб юборди.
Яна ўша тиниб-тинчимас Дрис Мертенснинг тўп узатмаси гол билан тугади. Бу сафар унинг узатмасидан Кальехон унумли фойдаланди.

"Милан" эса шундан сўнг ҳужумга зўр берди. Жамоа уюштирган кетма-кет ҳужумлар бесамар кетаверди. Аммо ўйиннинг 37-дақиқасида "Наполи" ҳимоясида қўпол хато кузатилди. Жоржиньонинг тўп узатишдаги хатосидан сўнг Куцка осонлик билан орадаги фарқни биттага қисқартирди.

Жамоалар 1:2 ҳисоби билан танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлимда устунлик "Милан" тарафида бўлган бўлсада, қолган вақт давомида мезбонлар мувозанатни тиклашга улгуришмади.

Шу тариқа "Наполи" Милан сафаридан муҳим уч очко билан қайтадиган бўлди.

Жорий мавсумда "Наполи" ҳар иккала беллашувда ҳам рақибидан устун келди.


А Серия, 21-тур. Турнир жадвали

Милан – Наполи 1:2 (1:2, 0:0)

«Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар
: 0:1 – 6 Инсинье, 0:2 – 9 Кальехон, 1:2 – 37 Куцка.

Милан
– Доннарумма, Гомес, Калабрия, Абате, Палетта, Куцка, Соса (Бертолаччи, 74), Бонавентура, Пашалич (Ньянг, 86), Сусо, Бакка (Лападула, 73).

Наполи
– Рейна, Тонелли, Стринич, Хюсай, Альбиоль, Мертенс, Аллан (Рог, 86), Кальехон, Гамшик (Зелиньски, 74), Инсинье, Жоржиньо (Диавара, 61).

Огоҳлантиришлар
: Мертенс (12), Калабрия (22), Соса (26), Стринич (38), Тонелли (45), Гомес (51), Бакка (56), Кальехон (82).


Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Лоренцо Инсинье 8,6*


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика