RU

Последние новости

05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  37 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   32 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  375 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  9 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  54 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1

"Эртанги кун спорти". Ровшан Мухадов: "Туркманистонда футбол ривожланмоқда" Новости

"Эртанги кун спорти". Ровшан Мухадов: "Туркманистонда футбол ривожланмоқда"

Хабарингиз бор, Тошкентда "Эртанги кун спорти" (Sport for tomorrow) мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Унда Туркманистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Ўз вақтида "Пахтакор"да тўп тепган Ровшан Мухадов бошчилигидаги Туркманистон ўсмирлари дастлабки икки турда Ўзбекистон (1:5) ва Японияга (0:1) мағлуб бўлишди. Биз мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бундай мусобақалар жуда керак деб ўйлайман. Ўсмирлар ўз имкониятларини синаб кўришади. Биз Японияда ўтган илк мусобақада ҳам қатнашгандик. Тошкентдаги мусобақа ҳам яхши ташкил этилмоқда. Бизнинг жамоа тажриба тўпламоқда. Жамоа Осиё чемпионатига чиқа олмади, лекин кейинчалик бу футболчилар турли ёшдаги терма жамоаларда ўйнашлари мумкин. Туркманистонда футбол босқичма-босқич ривожланиб бормоқда. Артур Геворкяннинг "Насаф"да ўйнашини биламан. У менинг шогирдларимдан бири ҳисобланади. Бир неча йил аввал Туркманистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўтган саралашда қатнашганди. Артур Геворкян ҳам ўйнаганди, ўшанда мен бош мураббий эдим. Бугун (суҳбат 2 март куни уюштирилган) "Насаф" ОЧЛдаги навбатдаги ўйинни ўтказади. Албатта учрашувни томоша қиламиз ва Артурга мухлислик қиламиз", - дейди Равшан Мухадов.

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика