RU

Последние новости

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  6 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  10 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

Международный

Узбекистан

Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . Тур 3

06/10/2016, 18:00

1
:
0
Завершен

Иран

Джалал Хоссейни - 27'

45'
90'
40'  Сервер Дьепаров (Александр Гейнрих)
56'  Александр Гейнрих
61'  Sardor Rashidov (Jaloliddin Masharipov)
66'  Анзур Исмаилов
73'  Игорь Сергеев (Марат Бикмаев)
27'  Джалал Хоссейни
63'  Реза Гочаннежад (Сердар Азмун)
76'  Мехди Тареми (Алиреза Джаханбахш)
83'  Масуд Шоджаеи (Андраник Теймурян)
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Ўзбекистон - Эрон 0:1
  • 90+3'
    Жалолиддин Машарипов узоқ масофадан Эрон дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди, аммо ноаниқ
  • 90'
    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди
  • 89'
    Бенжамин Уилямс дарвозамиз томон жарима зарбаси белгилади. Анзур Исмоилов қоидабузар деб топилди
  • 88'
    Ҳайдаров тўпни рақиб жарима майдончасига узатмоқчи бўлди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб қарши ҳужум ташкил қилишди. Бахтимизга вазият голсиз якунланди
  • 85'
    Кримецнинг оёғи тортишиб қолди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди
  • 82'
    Ўзгариш. Эрон. Масъуд Шожаи ўрнига Андраник Теймуриан тушди
  • 79'
    Эроннинг ҳужумини Анзур тўхтатди, бироқ рақиб бурчак тўпи ишлаб олди
  • 77'
    Бугунги ўйинни стадиондан кўриш учун 29019 томошабин келди
  • 77'
    Гейнрихнинг зарбаси жонли девордагиларга тегиб қайтди
  • 76'
    Машарипов жарима майдони ёнгинасида жарима тўпи ишлади!
  • 75'
    Ўзгариш. Эрон. Меҳди Тареми ўрнига Алиризо Жаҳонбаҳш тушди
  • 73'
    Ўзгариш. Ўзбекистон. Игорь Сергеев ўрнига Марат Бикмаев майдонга тушди
  • 68'
    Эроннинг бурчак тўпи хавфли чиқди, аммо фойдасиз
  • 65'
    Огоҳлантириш. Анзур Исмоилов
  • 63'
    Эрон тўлиқ ҳимояда, қарши ҳужумни кутмоқда
  • 63'
    Ўзгариш. Эрон. Ризо Ғучаннажод ўрнига Сардор Азмун тушди
  • 62'
    Ўзгариш. Ўзбекистон. Сардор Рашидов ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди
  • 58'
    Ҳужумларимиз ўхшамаяпти...футболчилар шошилишмоқда
  • 55'
    Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Гейнрих
  • 53'
    Саша бурчак тўпини тепди, тўп дарвозага кетаётганди, дарвозабон тўпни ушлаб олди
  • 52'
    Рашидов бурчак тўпини амалга оширди, тўп Анзур Исмоиловдан майдонни тарк этди
  • 51'
    Кетма-кет ҳужумлар! Терма жамоамиз катта куч билан олдинга ўтмоқда. Гейнрихнинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди
  • 49'
    Денисов чап қанотда жарима тўпи ишлади, Гейнрихнинг амалга оширган жарима зарбасини ҳимоячилар қайтаришди
  • 47'
    ЗАРБА! Ғучаннажод жарима майдонимиз ичидан зарба берди, ноаниқ
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 45+3'
    Биринчи тайм тугади. Ҳозирча Ўзбекистон - Эрон 0:1
  • 45+2'
    Денисов аут отди, тўп жарима майдонига етиб борди, Анзурнинг тўп узатишига ҳеч ким зарба бера олмади
  • 45+1'
    Бугун Гейнрихнинг туғилган куни...айтим қўйдим
  • 45'
    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
  • 45'
    Биринчи бўлим охирги дақиқаларида Ўзбекистон ҳужумкор ўйнамоқда
  • 44'
    Денисов чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилару ҳужумчилардан ўтиб кетган тўпни дарвозага йўллайдиган азамат топилмади
  • 42'
    Ислом Тўхтахўжаев Воҳид Амирини йиқитди,
  • 39'
    Ўзгариш. Ўзбекистон. Жепаров ўрнига Гейнрих тушди
  • 38'
    Ҳа, афсуски Жепаров майдонни тарк этмоқда. Майдонга Гейнрих тушмоқда
  • 37'
    Жепаров жароҳат олган кўринади, унинг ўрнига Гейнрих тушишга тайёрланмоқда шекилли
  • 35'
    Жепаров жарима тўпини амалга оширди, тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди
  • 31'
    Эронликларнинг бурчак зарбаси хавфли чиқди, тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди
  • 29'
    Терма жамоамизнинг ҳужуми, чап қанотдан узатилган тўпни ҳимоячи қайтариб юборди, хавфли вазият эди
  • Сенсация. Хитой ўз уйида Сурияга 0:1 ҳисобида ютқазди. Сурияда 4 очко бўлди, Хитойда 1 очколигича қолди
  • 26'
    Шожайи жарима тўпини амалга оширди, Жалол Ҳуссайни боши билан ҳисобни очди - 0:1
  • 26'
    ГОЛ! 0:1 Жалол Ҳуссайни
  • 25'
    Воҳид Амири жарима тўпи ишлади, уни Тўхтахўжаев йиқитди деб ҳисоблади Бенжамин Уильямс
  • 23'
    Сергеев чап қанотдан олдинга ўтди, бироқ тўпни майдондан чиқариб юборди
  • 21'
    Ўзбекистон асосан ҳимояда ўйнамоқда ва узун паслар билан ҳужумга ўтмоқчи, ўхшамаяпти ҳозирча
  • 19'
    Эрон кўпроқ ҳужум қилмоқда, уларнинг ҳужумлари хавфли чиқмоқда ҳозирча...
  • 17'
    Денисов чап қанотдан Рашидовга тўп узатди, бироқ пас жуда кучли чиқди, унга етиш учун Усэйн Болт бўлиш лозим
  • 14'
    Берилган зарба йўлига жонли девор қалқон бўлди!
  • 13'
    Эронликлар жарима тўпи ишлаб олишди, дарвозагача 20 метрлар бор
  • 11'
    Сергеев майдонда ётганди, ҳакам унга туриши кераклигини айтди
  • 10'
    ҚАНДАЙ ВАЗИЯТ! Ҳимояда жуда ҳам пала партишлик кузатилмоқда...Анзур ва Денисов ҳозир тўпни ўтказиб юборишди, Ғучаннажод яхшиям зарба бера олмади
  • 8'
    ЗАРБАААААААААААА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Меҳди Тареми дарвозага йўллади, зарба яхшиям ноаниқ бўлди, акс ҳолда...
  • 7'
    Эрон қарши ҳужумга ўтди, жарима майдонимизга оширилган тўп ҳеч кимга тегмади, Азиз Ҳайдаров жарима майдони ташқарисида рақибни йиқитди
  • 5'
    Яхши ҳужум, Жепаров чап қанотдан Шомуродовни олдинга чорлади, бироқ ҳимоячи тўпни аутга тепиб юборди
  • 2'
    Эрон ҳужумга ўтмоқда, Ғучаннажоднинг "юриши"ни Тўхтахўжаев тўхтатди
  • 1'
    Хавфли вазият! Илк дақиқада вакилларимиз олдинга ўтишди, аммо Элдор Шомуродовнинг зарбаси ноаниқ кетди
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига!
  • Эрон давлат мадҳияси янграмоқда
  • Диққат қилинг жамоалар майдонга тушиб келишмоқда...
  • 20 дақиқа қолди. Иккала жамоа аъзолари чигалёзди машқларни бажариб бўлишди ва кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди
  • Ўйин бошланишига 30 дақиқа қолди, ҳозирча стадион тўлгани йўқ...
  • Иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларни бажаришмоқда
  • Захира: 1.Алиризо Ҳақиқи, 2.Вурия Ғофури, 9.Омид Иброҳими, 10.Карим Ансарифард, 13.Суруш Рафеи, 14.Андраник Теймуриан, 15.Муҳаммад Ансари, 18.Алиризо Жаҳонбаҳш, 19.Маҳди Тораби, 20.Сардор Азмун, 21.Ашкан Дежага, 22.Муҳаммадризо Акбари.
  • Эрон - 12.Алиризо Беиранванд, 3.Эҳсон Хожсафи, 4.Жалол Ҳуссайни, 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи, 7.Масъуд Шожаи, 8.Муртазо Пуралиганжи, 11.Воҳид Амири, 16.Ризо Ғучаннажод, 17.Меҳди Тареми, 23.Рамин Ризоиан.
  • Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 3.Азимжон Аҳмедов, 4.Марат Бикмаев, 6.Жасур Ҳасанов, 9.Одил Аҳмедов, 12.Игнатий Нестеров, 13.Давронбек Ҳошимов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 15.Александр Гейнрих, 16.Станислав Андреев, 17.Жалолиддин Машарипов, 22.Жамшид Искандеров.
  • Ўзбекистон - 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров, 10.Сардор Рашидов, 11.Игорь Сергеев, 18.Отабек Шукуров, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов.
  • Ҳакамлар - Бенжамин Уильямс, Дэвид Уэлш, Натан Макдоналд, Жаред Жиллет (барчаси Австралия). Назоратчи - Салим Саид Алсувайди (БАА) Комиссар – Жебрил Али (Фаластин).
  • Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Яндекс.Метрика