Latest news

02 jan 21:00
News

Зоир Тўрақулов: “Шўртан” 7 январдан йиғилади”

Маълумки Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси бу йил олий лигада эмас балки биринчи лигада иштирок этади.
 Жамоанинг кейинги тақдири қандай кечади? Режалар қандай? Бу каби саволларга жавоб олиш мақсадида жамоа мураббийи Зоир Тўрақуловга мурожаат қилдик.

- Режага кўра, 7 январдан Ғузорда йиғиламиз - дейди З.Тўрақулов. - Бу борада футболчиларга қўнғироқ қилиб, огоҳлантириш бермоқдамиз. Ўзини олий лига клубди синаб қўрмоқчи бўлганлар эса кетмоқда.

- Очиғини айтганда, жамоанинг эртанги куни қандай кечишини айта олмайман. Чунки ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас. Раҳбарият 7 куни йиғилишимизни айтган. Шу куни йиғилиш бўлади ва режалар ошкор этилади. Таҳминан 10 январга бориб кўп нарса ҳал бўлса керак.

- Жамоада қоламанми ёки йўқми буни вақт кўрсатади. Агарда раҳбарият қолишимни истаса музокара ўтказамиз. Ўзимга қолса, бу йил  “Шўртан”да ҳаммасини бошидан бошламоқчиман.

- Олий лигага чиқиш вазифаси қўйилса, буни уддалашга ишонаман. Ўтган йили ёшлар жамоамиз сафида ўзини кўрсата олган бир қатор ёшлар бор. Уларни олдига 2-3 та маҳоратли ўйинчилардан кўшган холда, курашчан жамоа туза оламиз деб ўйлайман. Юқорида айтиб ўтганимдек, ҳаммасини нольдан бошламоқчиман. Бунинг учун олдин раҳбарият билан гаплашиб олишимиз керак.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook