Latest news

17:42Футзал. Олий лига, 2-тур, 2-кун. "Дўстлик-AIN" - "Олмалиқ" 2:20 17:32Гвардиолага 3та ўзгариш камлик қилмоқда10 17:11"Уотфорд" - "Эвертон": Асосий таркиблар!0 16:57"УзДонгЖу" 15 декабрдан бошлайди0 16:44Полициячи мухлисларни тинчлантиришга уринган футболчини отиб қўйди+ВИДЕО8 16:30Кенжа Тўраев нега терлаб кетди? (ВИДЕО)3 16:30CA ходимлари "Eplmanager"да ўз таркибларини эълон қилди10 16:15"Photoshop"да ишланмаган тарихий суратлар (13-қисм) ФОТО19 16:14Дивок Ориги "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" клубларига рад жавобини берган0 15:57"Барселона" "Осасуна"га қарши баҳсни илк дақиқалардан бошлайдиган таркибни эълон қилди25 15:49Фердинанд: "МЮ учун "Тоттенхэм" билан баҳс - "бажар ёки йўқ бўл" тоифасидан"8 15:49Фердинанд: для «МЮ» матч с «Тоттенхэмом» — из серии «сделай или умри»0 15:43Футзал. Олий лига, 2-тур, 2-кун. Сенсация. "Максам-Чирчиқ" - "Ардус" 5:50 15:26EPL Manager: Игроки, которые пропустят 15-й тур0 15:18Пирло "Челси" машғулот базасига ташриф буюрди2

05 aug 13:42
News

Зоир Тўрақулов: “Руҳий ўрадан чиқиб кетиш учун битта ғалаба керак”

Кеча Фарғонада кечган “Нефтчи” - “Шўртан” (2:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Зоир Тўрақулов тушкун кайфиятда эди.
Лекин мураббий гарчи жамоаси аламли тарзда мағлубиятга учраган бўлсада, ўйин тўғрисида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Зоир ака, аввало бугунги ўйин тўғрисида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Нима ҳам дейишим мумкин, Фарғонадан камида дуранг билан қайтишни ўйлагандик. Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди. Шогирдларим имкон қадар яхши савияда тўп суришга интилди. Бошқача айтганда, ёшлар бор кучларини бериб ўйнади. Улардан бундан ортиғини талаб қилишнинг иложи йўқ эди. Учрашувда қайд этилган натижадан эса кўнглим тўлмади. 

Афсуски бугун мағлубиятга учрадик. Аслида биринчи голга қадар йигитлар яхши ўйин намойиш этиб келишаётганди. Аммо ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг, шогирдларим руҳий ўрага тушиб қолгандек ҳаракат қилишди. Бугунги ўйинда тажриба ҳам барибир ўз сўзини айтди. Шу боис ўйиндан қониққан бўлсамда, натижадан кўнглим тўлмади. Энди кейинги ўйинларга эътибор қаратиб, натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Ўзингизга яхши маълумки, биринчи даврадан кейин сафимизни ўнлаб футболчилар тарк этишди. Йўқотишларнинг ўрнини имкониятимиздан келиб чиқиб, тўлдиришга ҳаракат қилдик. “Нефтчи”га қарши ўйиндан олдин ҳам таркиб борасида бир қатор муаммолар бор эди. Шу боис бугун бир нечта ёшларга ишонч билдириб, уларни бошланғич таркибда туширдим. Таркибимиз тўлиқ шаклланмади хали. Футболчилар бир-бирларини тўлиқ тушуниб кетишлари учун вақт керак.

Ёшларни бир текисда ўйнаб кетиши учун озгина вақт керак. Уларга имконият бериб, тарбияласак яқин келажакда ўзларини кўрсатишига ишонаман.

Очиғи, охирги пайтларда жамоанинг омади чопмаётгани учун ҳам кайфияти яхши эмас. Битта ғалаба керак, шундагина руҳий ўрадан чиқиб кетамиз. Умид қиламанки, йигитлар кейинги баҳсларда натижа кўрсатади.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook