Latest news

15:18Эмери: "Дракслернинг жароҳати жиддий деб ўйламайман"0 15:18Эмери: не думаю, что травма Дракслера серьёзна0 15:12"Машъал": Максим Липин кўрикка қўшилди0 14:59Превью. А Серия: Флоренцияда яраланган "Ювентус" қаршисидан "Лацио" чиқмоқда...0 14:47Жеррард: "Ливерпуль" учун ван Дейкни харид қилишга уриниб кўрган бўлардим"3 14:47Джеррард: попытался бы купить в «Ливерпуль» ван Дейка0 14:16Жезус: "Бразилия ва Англия футболи ўртасидаги фарқни тезда ҳис қилдим"12 14:16Жезус: сразу почувствовал разницу между бразильским и английским футболом0 14:06Australian Open. Сенсация давом этади, дунёнинг 1-ракеткаси ҳам ютқазди8 13:45Билич: "Вест Хэм" Пайет учун унинг нархидан камроқ сўраяпти"2 13:45Билич: «Вест Хэм» просит за Пайета даже меньше, чем он стоит0 13:31Футзал. Олий лига, 3-тур, 6-кун. "Металлург" - "Олмалиқ" 2:111 13:17ПСЖ ёзда Алли ва Лалланани сотиб олмоқчи7 13:17«ПСЖ» хочет купить Алли и Лаллану летом0 13:03“Локомотив” илк хориж йиғинини якунлади14

19 feb 19:00
News

Зоҳир Қўзибоев: "Мақсадимиз - ПФЛ Кубогини ютиш"

Ўтган йили биринчи лигада "Машъал" сафида порлаб чиққан Зоҳир Қўзибоев тўпурарлик маҳорати эвазига кўпчиликни тилига тушди десак муболаға бўлмайди.
28 ёшли ҳужумчи бу йил олий лигада дебют мавсумини ўтказишга яқин турибди. Қўзибоев "ПФЛ Кубоги"да ҳам рақиб ҳимоячиларига жиддий ташвиш туғдира олмоқда. Шу боис ундан сайтимиз учун интервью олдик.

- Бугун ярим финалда жамоангиз "Олмалиқ" ёшларини мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Аввало мазкур поёнига етган баҳс ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Ўйин қизиқарли руҳда кечди. Гарчи рақиб жамоа таркибида асосан ёшлар ўйнаган бўлишига қарамай, бизга етарлича қаршилик кўрсатишга уринди. Лекин барибир учрашувда тажриба ўз сўзини айтди. Ҳар бир бўлимда биттадан гол киритиб, якунда финал йўланмасини қўлга киритдик.

- Финалга етиб келишингларни нима билан боғлаган бўлардингиз? "Машъал" ҳақиқатдан ҳам кучлими ёки бошқа клублар кучсиз ўйин кўрсатяптими?
- Бунга ўз меҳнатимиз билан эришганимизни аълоҳида такидлаган бўлардим. Ҳар бир ўйин осон бўлмади. Олдимизга қўйилган вазифа ҳам финалга чиқиш эди. Гувоҳи бўлганингиздек буни уддаладик. Ўйлайманки бошқа иштирокчиларҳ ҳам у қадар кучсиз эмас. Биласизми бизда аҳил бир жамоа шаклланган. Айнан мана шу омил, муваффақиятларимизнинг калитидир.

- Чемпионат стартига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Жамоангизнинг тайёргарлиги ҳақида нима дейсиз?
- Менимча ҳаммаси мураббийларимизнинг иш режаси бўйича кетмоқда. Шу кунгача бир нечта йиғин ташкил этилди. Кўплаб синов-назорат баҳсларида иштирок этдик. Расмий ўйинлар бошланишига қадар яна ҳам юқори спорт формасига кириб борамиз деб ўйлайман.

- Бу йил таркибни кучайтириш мақсадида бир нечта маҳоратли ўйинчилар таркибга жалб этилди. Ўтган мавсум "Машъал"нинг асосий фигураларидан бири бўлган Зоҳир Қўзибоев жорий йил ҳам ўзини асосий таркибда кўряптими?
- Ҳа, йиғинлар давомида янги ўйинчилар келиб қўшилди. Бу албатта рақобатни ошишига хизмат қилади деб ўйлайман. Асосий таркибдаги жойга келадиган бўлсак, бу ҳақда бир нима дейиш қийин. Мураббий ким тайёр бўлса, ўша футболчини ўйнатади.

- Адашмасак, бу йил олий лигада дебют мавсумингизни ўтказасиз. Ҳужумчи сифатида нечта гол уришни мақсад қиляпсиз?
- Гарчи элитада биринчи мавсумимни ўтказсамда, имкон қадар бу ерда ҳам кўпроқ гол уриб "Машъал"га фойда келтиришни истайман. Бошқача айтганда бу йил ҳам тўпурарлар рўйхатида юриш учун бор кучимни ишга соламан.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 89
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 76
"Реал Мадрид" – "Малага". Таркиблар маълум
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –... 46
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook