UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  2 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  3 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  1 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10

"Златанлашиш" санъати ёхуд Ибрагимовичнинг антиқа жавоблари Янгиликлар

"Златанлашиш" санъати ёхуд Ибрагимовичнинг антиқа жавоблари

Телбаларча доно ёки доноларча телба Златан Ибрагимович твиттердаги ўз саҳифасида мухлислар билан ўзаро мулоқот уюштирди. Сўзга чечанлик ва ҳозиржавобликда исталган футболчига мастер-класс ўтиб бера оладиган ПСЖ ҳужумчиси бу сафар ҳам мухлислар саволига берган жавоблари оригиналлиги, бетакрорлиги билан ажралиб турди.
Маълумки, Твиттер бир хабарда фақатгина 140та белги ёзиш имконини беради холос. Златанга эса бу жуда камдек туюлди ва у ишни Твиттер маъмуриятига мурожаат қилиш билан бошлади.

Златан Ибрагимович:
“Салом, Твиттер. Златанга эртага 140тадан кўра кўпроқ белги керак бўлади. Сендан шахсан Златан учун махсус истисно қилишингни ва менга кўпроқ белги тақдим этишингни сўрайман”.

Сўнгра у твиттердаги ўқувчиларига мурожаат қилди.



Златан Ибрагимович: “Таваккал қилишни ўрганинг. Айнан мана шу хислат мўжизаларга сабабчи бўлади. Саволлар йўлланг.  Таваккал қилшдан қўрқманг”.

Унинг чорловини ҳамма эшитди. Швециялик футболчининг мухлислари уни саволларга кўмиб ташлашди. У эса ҳаммасига ўз услубида жавоб берди.

“Златанлашишга тайёрланинг. Ҳаммаси эртага содир бўлади”.

“Тез орада сизнинг таваккалдан йироқ, хавфдан ҳоли ўйинингиз ниҳоясига етади. Эртага Златандек златанлашишни ўрганиб оласиз”.



Қуйида унинг баъзи саволларга жавобларини келтириб ўтамиз.

Jac Edgley: “Златан, агар мен Златан бўлиб қолсам нима бўлади?”

Златан Ибрагимович: “Қадрли Edgley, Златанга айланиш осон. Ишни ҳеч ким такрорлай олмайдиган ҳаракатларни бажаришдан бошла. Златанга айланмагунингча ҳаракатингни давом эттиравер”.

Jay Utunuu: “Ҳурматли Златан, мен сенинг энг “златанлашган” фанатингман. Айтчи, қандай қилиб имзойинг туширилган футболкага эга бўлишим мумкин?

Златан Ибрагимович: “Ҳаётингда Златан талимотларини қўлла. Балким бирор кун Nike сенинг исминг тушурилган футболкалар ишлаб чиқаришни йўлга қўяр.



Anrew Terford: Қўлингдан келмайдиган бирор нарса борми?”

Златан Ибрагимович: “Ҳаётда мен қила олмайдиган икки иш бор. Биринчиси, ҳаммага ўхшаган бўлиш. Иккинчиси, “потолок”да оёғим осмондан бўлган ҳолда юриш. Бироқ Златан булар устида иш олиб боряпти”.

Areeb Han: “Златан, менга ҳам сен қиладиган ишларни қилишни ўргат. Ҳеч бўлмаса қандай қилиб амалга оширишни айтиб юбор”.

Златан Ибрагимович:
“Салом, Ариб. Аввало “хавфсиз” деган сўзни унут. Агар бу қўлингдан келмаса, унда шунчаки эплай олмайсан.




Bluezard (ArmouredGuy):
“Ибрагимович таваккалчиликка қандай қўл уради?”

Златан Ибрагимович: “Қадрдоним, ArmouredGuy! Бир доно инсон шундай деганди: Рақибни ҳайратга сола билиш, уни енгишнинг калитидир. Ўша доно инсон Златан эди".

Greg Douglas: “Бир куни Златан бўлишга ҳаракат қилдим. Ҳаводаги тўпни дарвозага йўлладим. Бироқ у тўсинга тегди. Ҳафа бўлдим".

Златан Ибрагимович: “Салом Дуглас. Муваффақиятсизлик – муваффақият томон ташалган биринчи қадам. Иккинчи қадам эса бошдан шох ўстиришдир”.

Tom Webster:
“Златан ўзи одамми? Ёки уни Худодек қабул қилиш керакми?”

Златан Ибрагимович: “Том Уэбстер, Златан – оддий инчион. Ҳудди энг катта оқ акула ҳам балиқ ҳисобланганидек”.


Аброр Қодиров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика