UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  1 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  6 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  3 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  36 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2

“Зико”нинг дубли “Машъал”нинг илк мағлубиятига етарли бўлди Янгиликлар

“Зико”нинг дубли “Машъал”нинг илк мағлубиятига етарли бўлди

Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

1-турда Бухоронинг “Спартак” клубини мағлуб этиб, иккинчи босқич ўйинларини ғалаба билан бошлаган жамоамиз бугун лига етакчиси, олий лигага чиқиш учун асосий даъвогар, мавсум бошидан буён ҳали мағлубият нелигини билмай келаётган “Машъал”ни қабул қилди. Учрашув тенгкурашлар остида кечди. Футболчиларимиз тажрибали рақибдан чўчимай, ғалаба учун ҳаракат қилишди. Ҳисоб биринчи бўлимдаёқ вакилларимиз томонидан очилиши мумкин эди, аммо Аҳмаджоновнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Жамоамиз тўпурари ҳисобланган Маъруф иккинчи бўлимда ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиш имкониятига эга бўлди. Бироқ у бу сафар ҳам қулай вазиятдан фойдалана олмади. “Машъал” посбони Ўткир Юсупов Аҳмаджонов қаршисида ёлғиз қолган бўлса-да, ўз маҳоратини намойиш қилган ҳолда “газчилар”ни муқаррар голдан сақлаб қолди.

Меҳмонларда ҳам Валерий Карпенко дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятлар бўлди. Аммо ҳар сафар ҳимоячиларимиз ва посбонимиз ўзини кўрсатди. Айрим вазиятларда “газчилар”нинг ўзлари хатога йўл қўйишди. Лекин беллашувдаги ҳисобни “Машъал” очди. Элдор Шомуродов иккинчи бўлимнинг 17-дақиқасида меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо бу гол рақибга эмас, футболчиларимизнинг кучига куч қўшди. Ҳисоб орадан беш дақиқа ўтиб тенглашди. Жарима майдони ичида Зокир Мирзааҳмедовга муборакликлар ҳимоячиси Шерзод Файзиев қўполлик ишлатгани учун Игорь Гормашов пенальти белгилади. Нуқтага жабрланувчининг ўзи яқинлашди ва Юсуповга ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда ҳисобни 1:1 кўринишга келтирди. Шундан сўнг ўйин бироз асабий кўриниш олди. Боиси, иккала жамоага ҳам ғалаба зарур, футболчилар дарвозаларни ишғол қилиш учун борини бериб ҳаракат қилаётган эди. Қолаверса, бош ҳакам тушунарсиз қарорлари билан иккала жамоа аъзоларини ҳам асабийлашишга мажбур қилди.

83-дақиқада меҳмонлар чап қанотда футболчиларимизга нисбатан қўполлик ишлатишди. Жамоамиз сардори Зокир Мирзааҳмедов, яъни “Зико” 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини айлана зарбаси билан дарвозанинг узоқ бурчагина жойлаб қўйди. Ҳимоячиларга ишониб қолган Юсупов дарвозаси томон йўл олган тўпни нигоҳлари билан кузатиб қолди холос – 2:1. Қолган дақиқалар янада асабий тус олди. Натижада меҳмонлар ҳимоячиси Холмурод Холмуродов ўйинни жамоадошларидан олдин якунлади. Шу тариқа “Оқ-тепа” навбатдаги ғалабасига эришди. “Зико”нинг дубли мавсум давомида мағлубият нелигини билмай келаётган “Машъал”нинг илк мағлубиятга етарли бўлди.

“ОҚ-ТЕПА” – “МАШЪАЛ” – 2:1 (0:0)

15 август. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 756 томошабин.

Бош ҳакам: Игорь Гормашов (Тошкент).

Қанот ҳакамлари: Санжар Шоюсупов (Тошкент), Рустам Лутфуллин (Тошкент).

Захирадаги ҳакам: Аҳмаджон Эргашев (Тошкент).

Назоратчи: Владимир Бегларян (Нукус).

“Оқ-тепа”: Валерий Карпенко, Алишер Алимов, Вадим Любинский, Дониёр Усмонов, Андрей Шашков, Зокир Мирзааҳмедов, Бобур Абдураҳмонов, Никита Павленко (Алексей Локтионов, 90+1), Вадим Ничунаев (Илҳом Ражабов, 90+2), Хушнуд Маматов (Азамат Мамажонов, 56), Маъруф Аҳмаджонов (Шоҳруз Норхонов, 86).

“Машъал”: Ўткир Юсупов, Дилявер Ваниев, Виктор Клишин (Баҳодир Муртазоев, 62), Шаҳзод Шайманов (Дурбек Камолов, 62), Ойбек Полвонов, Элдор Шомуродов (Зоҳир Қўзибоев, 70), Жамшид Ҳасанов (Ихтиёр Тошпўлатов, 82), Холмурод Холмуродов, Аббос Шодмонов, Шерзод Файзиев, Саламат Қуттибоев.

Голлар: Элдор Шомуродов, 62 – 0:1. Зокир Мирзааҳмедов, 66-пенальтидан – 1:1. Зокир Мирзааҳмедов, 83 – 2:1.

Огоҳлантиришлар: Дилявер Ваниев, 34. Аббос Шодмонов, 52. Зоҳир Қўзибоев, 72. Ойбек Полвонов, 84. Азамат Мамажонов, 88. Шоҳруз Норхонов, 90.

Четлатиш: Холмурод Холмуродов, 88.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика