UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  37 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   0 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  12 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  2 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12

Журналистик суриштирув. Объектив нигоҳида ОЛИБ СОТАРЛАР! Янгиликлар

Журналистик суриштирув. Объектив нигоҳида ОЛИБ СОТАРЛАР!

Чипта бозори қандай кетаяпти. Шу саволга жавоб топиш мақсадида 6 кишидан иборат гуруҳ тузган ҳолда икки кун давомида стадион атрофидаги савдоларни кузатдик.
Мақолада  башорат қилганимиздек, 5 сенятбрь кунидан сотувга чиқарилган чипталарнинг марказий секторлари бугундан чиптахоналарда пайдо бўлди. Тўғри, аввалги ўйинлардан фарқли равишда кўплаб сектор чипталарини ўз нарҳида ҳарид қилишингиз мумкин. Аслида чипталарга бўлган талаб катта эмас. Кечаги ўйин ҳам воҳ дейдиган даражада бўлмадики, бугундан бошлаб ҳамма ўзини кассага урса.

Кеча деярли савдо бўлмаган. Чипта ҳарид қилувчилар сони жуда ҳам оз. Иордания терма жамоасининг мухлисларини кўрдингизми? Мақолада ёзилганича бор эканми? Нима учун биз уларчалик мухлислик қила олмаймиз? Сабаби оддий, ашаддий мухлислар Сиз қуйида кўриб турган олиб сотарларни деб стадион ташқарисида қолиб кетаяптилар. Агар стадионларга фақат пули борлар эмас, юрагида ўти бор, Ўзбекистон деб тинмай ҳайқирадиган мухлислар тушсин, мана кўрасиз!

Айни пайтда "Пахтакор" стадионида чипталар сотиляпти. Илк текширувни "Пахтакор" метро бекати ёнидаги кассадан бошладик. Ёлланма ҳаридор орқали кассадаги чипталар нарҳини ўргандик.
Кассада чипталар тўлиб ётибди. Расмий кассада марказий секторлардан чипта йўқ экан. Сиз қуйида суратини кўриб турган болакай расмий кассани ёнгинасида, аниқроғи 3 метр нарида турган икки коллеж талабасидан чипта ҳарид қилди.






Кетма-кетликда баён этамиз. Юқоридаги иккита савдогар қуйидаги суратда ўтирган расмий сотувчиларнинг шундоққина орқасидалар. "Кепка"даги йигит, олиб сотарлар нарҳи билан танишяпти.



Кейинги манзил "Понарама" кинотеатри ёнидаги "чипта кўча"дан бўлди (чунки чиптахона мавжуд эмас).  Фақат шу ердагина инсофлик сотувчилар жой олишган экан. Ҳарчанд уринмайлик, бу нуқтадан қўлга чиқиб кетган чипталарни топа олмадик.

Навбат Анҳор бўйидаги кассага келди. Бу ердаги кассаларда ҳам ўз нарҳига чипталар бисёр. Кассадан чипта сўраётган пайтим олдимга икки аёл келиб марказий ва СИП секторлардан чипталарни таклиф қилишди. 6 кишидан иборат гуруҳимизни ҳеч ким танимаслиги бизга қўл келди. Ҳар бир касса нуқталарига ички ишлар ҳодимларидан икки нафардан вакил қўйилган (улар жуда ёш) бўлсада олиб сотарлар пинагларини ҳам бузмаяптилар. Ҳуллас гуруҳимиз вакилига СИПни 50 000 сўмдан, 32 секторни эса 45 000 сўмдан таклиф этишди. Ён атрофда "наҳот ҳаммаси очиқ, бу ерда назорат йўқ" деган саволга, "текширяпмиз-ку" деган қисқа жавоб берилди. 

Шу нарса маълумки, бу сафар чипта бозорига марказ умуман аралашмаган! Шунинг учун фикр қолдираётганда марказ ва унинг раҳбарлари томон бўхтонларни ёзмаслигингизни илтимос қиламиз. Бу ишни ҳақиқатдан ҳам ўргандик. Яна бир аҳамият берган томонимиз шунда бўлди-ки, олиб сотарлар ҳеч қачон ўзгаришмайди. Мана 6-7 йилдирки ўша-ўша одамлар чипта савдоси билан шуғулланишяпти. Улар марказдан ҳам аввал бўлишган, бундан кейин ҳам бўлишади. Балки улар бугун бир икки сўм ишлаётгандирлар. Лекин бу фойда якунда, яъни охиратда жуда-жуда қимматга тушади.

Биз қўрқаётган нарса шуки, терма жамоамиз ашаддий ишқибозларнинг ҳайқириғисиз қолиб кетмасин. Юқорида айтиб ўтганимиздек, кечаги ўйин жа зўр бўлмади. 12 футболчи (мухлислар)га эса чипта керак, асл нарҳига!


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика