UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50“Марсель” 64 йиллик антирекордни такрорлади0 22:34ОЧЛ. "Истиқлол" "Ал Таавон"ни йирик ҳисобда таслим қилди5 22:25“Манчестер Сити” юлдузи “Реал”га ўтиш истагини билдирди7 22:10Пеленинг ўғли 12 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди3 22:00Olamsport: Истомин рейтингда яна кўтарилди, велоспортчиларимиздан Осиё чемпионатидаги илк медаль ва бошқа хабарлар0 21:35"Сўғдиёна" навбатдаги ўртоқлик учрашувида ғалаба 4 21:18Баҳрайн. Иззатбек Ғаниев тўлиқ ўйнади, "Ал Ҳала" ғалаба қозонди2 21:07ВИДЕО. "Локомотив" - "Ал Аҳли" 2:0 (TAS-IX)1 20:53“Бунёдкор” оқ либосда ўйнайди8 20:49“Бунёдкор” – “Ал-Айн”: Ҳакамлар4 20:40"Насаф": Олий лиганинг 1-турига тайёргарликлар бошланди8 20:37“Насаф”: Янги чемпионат олдидан6 20:26ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Локомотив" - "Ал Аҳли" 2:05 20:00"Боруссия"дагилар Кастро Германия терма жамоасига чақирилиши кераклигини талаб қилишмоқда3 19:39"Бухоро" Қозоғистонлик ҳимоячи билан шартнома тузди17

02 окт 14:20
Янгиликлар

Жўжани кузда санаймиз

Баҳор-куз тизими остида кечадиган Ўзбекистон миллий чемпионатида сарлавҳадаги ибора кўпинча биринчи давра ўтказилаётган пайтда кўпчилик футбол кишилари томонидан тилга олинади.
Дарҳақиқат, мусобақанинг биринчи қисмида кўп ҳолларда осойишталик ҳукм суради. Натижалар сарҳисоби бошланганда футбол тили билан айтганда “сенсацион” ҳисоблар кўпая боради. Афсуски, миллий чемпионатимизда бугунги кунда футбол шинавандаларига на сенсациянинг ва на чемпионат жадвалининг қизиғи йўқ бўлиб қолган. Бунга ўйинларга тушаётган мухлислар сонининг турдан турга камайиб бораётгани мисол бўла олади. Сентябрь ойида ОАВда мухлислар ташрифи нега камайиб кетди, деган саволга турли йўналишларда жавоб изланди. Деярли барчанинг фикри бир хил кўринишда эканлигидан келиб чиқсак, бу муаммони тезда бартараф этиш мумкин. Бироқ ким бу ишни амалга оширади, деган савол бор. Чемпионатимизни бирор етакчи хориж чемпионати билан таққосламасакда, футболни томошабинсиз тасаввур қилиб бўладими?

Юқоридаги мавзуга қайтсак. Жўжалар сарҳисоби бу йил анчагина қизиқарли ва шиддатли ўтадиганга ўхшаяпти. Сентябрь ойи якунларига кўра юзага келган турнир жадвалига бир назар ташласак.

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-н

Фарқ

О

1

НЕФТЧИ

3

3

0

0

9-0

+9

9

2

ДИНАМО

3

2

1

0

4-1

+3

7

3

ПАХТАКОР

3

2

1

0

6-4

+2

7

4

ЛОКОМОТИВ

3

2

0

1

6-2

+4

6

5

МЕТАЛЛУРГ

3

2

0

1

7-5

+2

6

6

БУНЁДКОР

3

1

2

0

5-0

+5

5

7

ШЎРТАН

3

1

2

0

3-0

+3

5

8

БУХОРО

3

1

1

1

3-4

-1

4

9

ОЛМАЛИҚ

3

1

1

1

3-5

-2

4

10

ҚИЗИЛҚУМ

3

1

0

2

1-3

-2

3

11

НАСАФ

3

0

1

2

2-5

-3

1

12

СЎҒДИЁНА

3

0

1

2

5-9

-4

1

13

НАВБАҲОР

3

0

0

3

3-11

-8

0

14

ГУЛИСТОН

3

0

0

3

3-11

-8

0


Кўриб турганингиздек, беш жамоа кузнинг биринчи ойини мағлубиятсиз тугатган. Тўрт жамоа эса ғалаба қозона олмаган. Сўнгги икки ўриндаги “Навбаҳор” ва “Гулистон”нинг кўрсаткичлари бир хил. Чемпионлик учун курашаётган “Насаф”нинг натижалари ҳам мақтагулик эмас. Фарғоналиклар эса 3 имкониятдан тўлиқ фойдаланганликлари эътиборга молик.

Октябрь ойида 21-24 тур ўйинлари бўлиб ўтади. 21-турда сентябрь ойини муваффақиятсиз ўтказган “Гулистон” ва “Навбаҳор” куч синашса, “Насаф” турдан турга кучайиб бораётган “Нефтчи”ни қабул қилади. “Бунёдкор” ва “Динамо” учрашуви ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Пойтахт дербисида “Локомотив” - “Пахтакор” баҳси, жума оқшомини безаб берса ажабмас. “Олмалиқ” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилса, “Сўғдиёна” – “Металлург” ва “Қизилқум” – “Шўртан” учрашувлари ҳам мухлислар эътиборидан четда қолмайдиган шиддатга эга бўлади. Бу ўйинларда ҳар бир жамоанинг фидоий ишқибозлари стадионларни тўлдириб, ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаб керакли “жўжалар”ни йиғишларига кўмаклашишади, деб умид қиламиз.
 
Бахтиёр Ширинов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Барселона" Мадридда ғолиб
Испания чемпионати доирасидаги "Атлетико" –... 147
Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди. «Ростов» МЮ ва бошқа жуфтликлар
Бугун УЕФА штаб квартирасида Европа лигаси мусобақасининг 1/8... 59
"Пахтакор"дан 2017 йилги мавсум учун ажойиб совғалар
"Пахтакор" футбол клуби 2017 йилги мавсумда уй ўйинлари... 44
Златан «Манчестер Юнайтед»га Англия лига кубогини олиб берди
Англия лига кубоги финалида «Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон»дан... 64
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: