Latest news

09 nov 22:55
News

Жозе Моуриньо: «Жамоа ҳаёт учун эмас, ўлим учун курашди»

«Челси» устози Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган «Вест Бромвич»га қарши ўйиндан сўнг (2:2) шогирдларини мақтади.
«Биз бу натижага лойиқ эдик, ахир «Вест Бромвич» футболчилари биринчи бўлимда майдон марказидан ўтишгани ҳам йўқ.

Рақиб яхши ҳимоялангани учун биз кўп вазиятлар ярата олмадик. Уларнинг иккинчи голида ҳакам қўпол хатога йўл қўйди.

Жамоамнинг ўйини ёқди. Футболчиларим ҳаёт учун эмас, ўлим учун курашишди.

Азар пенальтини осонлик билан амалга оширди. Машғулотларда ҳатто мен ҳам 11 метрдан гол ураман.

Нимага Коул ўйнамади? Унинг «Ньюкасл»га қарши ўйини ёқмади. Аспиликуэта бугун биронта хато қилмади», – дейди Моуриньо.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook