25 feb 09:27
News

Жиззахдаги 10 минг ўринли стадион қурилишига 29 миллиард сўм йўналтирилади

Жиззах шаҳрининг Навоий кўчасида кўп қаватли уйлар қурилиши давом этмоқда.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабар беришларича, шаҳарнинг марказий кўчаларидан бири – Навоий кўчаси бўйлаб тўққизта кўп қаватли уй қурилмоқда. Уларнинг барчаси тижорат банкларининг кредит маблағлари ҳисобидан бунёд этилмоқда. Аввалроқ, шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида ҳам кўп қаватли турар жой бинолари қурилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Айни вақтда, ушбу кўчада жойлашган спорт мажмуасини қуриш ишлари сўнгги босқичга кирган. Ўз ичига 10 минг ўринли стадион, иккита универсал спорт зали, ёпиқ сузиш ҳавзасини олган, «жаҳон андозаларига мос» спорт мажмуаси қурилишига 2014 йилда 29 миллиард сўм йўналтирилади. Иншоот Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook