Latest news

00:05Франк Рибери: "Бавария" Европадаги энг сўнгги жамоам бўлади"10 00:05Франк Рибери: "Бавария" точно будет моим последним клубом в Европе"0 23:42Венгер: "Арсенал" Санчес ва Озилга янги шартнома таклиф қилади"4 23:30Olamsport: Шаҳрам Ғиёсовнинг орзуси ушалди, боксчиларимиз Ригадаги турнирда ва бошқа хабарлар1 23:11"Lego"дан уй, самолётда учмаслик ва футбол тарихидаги ғалати шартномалар14 23:04Европа Лигаси. Учта гуруҳда ўйинлар якунланди20 22:39Филипе Луис сафдан чиқди7 22:22Инфантино: "ЖЧ иштирокчилари сонини 48 тага ошириш турнир муддатига таъсир қилмайди"16 22:22Джанни Инфантино: "Расширение числа участников ЧМ до 48 не повлияет на сроки турнира"0 22:06Эрик Байи октябрь ойидан буён илк маротаба "Манчестер Юнайтед" сафида майдонга тушади6 22:02"Оқ-тепа". "Ҳоким Кубоги - 2016"даги "юриш" давом этади0 21:50«Челси»да Санчес борасида таклиф тайёрлашмоқда6 21:50В «Челси» готовят предложение по Санчесу0 21:25Неймар: "Роналдуни ҳурмат қиламан, лекин "Олтин тўп"ни Месси олиши керак"51 21:25Неймар: «Я уважаю Роналду, но „Золотой мяч“ должен получить Месси»0

29 sep 15:08
News

«Жиловланмаган» Бразилия

Футбол учрашуви натижасига нафақат футболчилар, балки ҳакамларнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳам сезиларли таъсир ўтказади. Айнан шу ҳакамларнинг адолатсиз қарорлари кўпгина келишмовчиликларни келтириб чиқаргани тарихдан маълум.
Бразилия футболи ҳам бундан мустасно эмас…
 
Бразилиялик футболчилар эса  кучли футбол намойиш этишади ва ўзига хос техникаси, ўйинчиларининг жуда қизиққонлиги билан ажралиб туради. Лекин тарихга бир назар ташлаймиз
 
Тўппончали ҳакам

 
Футболчи ўйин қоидасини бузди, ҳакам ҳуштак чалди, айбланувчи эса унга эътироз билдира бошлади… Бу каби манзарани яшил майдонда кўплаб учратиш мумкин. Хўш, шундай вазиятда, ҳакам қандай қарор қабул килиши керак? «Огоҳлантириш бериши майдондан четлатиши лозим», - деб ўйлаётгандирсиз. Сиз ҳақсиз. Аммо, Бразилия футболининг ўзига хос тарафларидан бири шуки, ундаги эҳтирослар чегара билмайди…Кўз олдингизга 1960-йиллар ўрталаридаги ўртоқлик учрашувини келтириб кўрамиз. Қоидалар худи ҳозиргидек, фақат сариқ ва қизил карточкалар ҳали амалга киритилмаган. Демак, ўйин ўрталарида жарима майдончасига ёриб кираётган ҳужумчини рақиб ҳимоячиси қўполлик билан тўхтатиб қолади. Табиийки, ҳакам пенальти белгилайди. Қоидани бузган футболчи  ва унинг жамоадошлари эса, бу қарордан норозилигини билдириб, уни ўраб олишади. «Хўш, ҳакам нима қилди, айбланувчиларга?, Дея қизиқаётгандирсиз? Унда буёғини эшитинг. Эътирос ва тортишувлардан сабр косаси тўлиб кетган рефери, аввалига: «Мен билан кўп талашишга ҳечкимнинг ҳаққи йўқ» дея жар солади ва кийими остига яшириб қўйган тўппончасини чиқариб, футболчиларни ўққа тута бошлайди. Ўйинчилардан бири юрагидан ўқ еб, ўша ернинг ўзидаёқ жон берди, иккинчиси эса қорнидан жароҳатланиб, қонга беланди. Қолганлари ҳар томонга қочиб, жонларини сақлаб қолдилар.Томошабинлар ҳам майдондаги ғалати ҳодисадан карахт аҳволга тушиб қолишди. Тўс-тўполондан фойдаланган ҳакам эса, ўйингоҳ ортида ўтлаб юрган содиқ тулпорига миниб, кўздан ғойиб бўлади.

 Эслатиб ўтмоқчиман: бу афсона, латифа ёки ҳинд фильмидан бир кўриниш эмас. Худи шу вақт Бразилия ғарбидаги Мату-Гросу штатининг Корумба шаҳрида содир бўлган. Бу воҳада ҳатто бугунги кунларимизда ҳам, тўппончадан муаммоларни ҳал этишдаги энг асосий восита сифатида фойдаланишади. Бу қизиқарли ҳикояга аниқлик киритиб ўтишим жоиз. Гап шундаки, Ушбу учрашувга тайинланган ҳакам ўйинга келмагач мухлислардан бири ўз хизматини тавсия этади. Жамоа сардорлари эса унинг исм-шарифини сўраб ўтирмасдан, ҳуштакни тутқазишади. Нега дейсизми? Чунки Бразилияда футбол қоидаларини билмайдиган инсоннинг ўзи йўкда! «Кўнгилли» ҳакам эса, охир-оқибат қойил қилиб чиқди ва уни полиция ходимлари ҳам излаб топа олишмади…
 
Оқ кўйлак,  қора костюмдаги ҳакам ва  галстукли футболчилар

 
Бразилия футболидаги ҳакамлик ҳақида ҳикоя қилар эканмиз, ХХ-аср бошига саёҳат уюштириб, сизларни янада қизиқарли маълумотлар билан таништириб ўтсам.

Эжидно де Соузу Ранья – бу инсон Бразилия футболи тарихидаги энг биринчи рефери сифатида тарихга кирган. У бошқарган 1902 йил 3 майдаги «Макензи» - «Германия» учрашуви эса шу мамлакатнинг илк чемпионатини очиб берган эди. Шуниси диққатга сазоворки, футболчилар майдонга байрамона кийимлар ва узун шимларда тушушган. Сан-Паулулик немис муҳожирларидан таркиб топган «Германия» жамоаси аъзолари, ҳатто, галстук тақиб олишни ҳам унутишмаган. Бироқ бу нарса ҳам уларга ёрдам бермади, ютқазиб қўйишди – 1:2.

Шу биринчи мавсум сўнгидаёқ футболчилар байрамона либослар ўрнига калта шортилар ва теннис туфлиларидан фойдалана бошлашди. 1918 йили Сан-Паулулик ҳакам Одилон Пентеадо майдонда тиззагача тушган шорти, узун қора пайпоқ, бутси, оқ кўйлак ва қора костюмда кўриниш берди. Шу либос унинг ҳамкасблари томонидан яхши қабул қилинди ва кўп йиллар давомида ҳакамларнинг асосий кийими сифатида фойдаланилди.

Шу ўринда яна бир фактни келтириб ўтиш лозим. Ўша пайтларда ҳакамлар кўмитаси, табийки, мавжуд бўлмаган, ҳар ўйинга ҳакам икки жамоа сардорлари розилигига биноан тайинланган. Қанот ҳакамларини ҳам рақиб жамоалар тавсия этишган – ҳар ким ўзиникини.
 
Виждон азоби

 
Вақт ўтиши билан Бразилия футболидаги самимийлик ўрнини секин-аста зиддиятлар эгаллай бошлади. 1920 йил 11 июлдаги «Коринтианас» - «Сантос» учрашувида мисли кўрилмаган ҳисоб қайд этилди – 11:0 Бу каби шармандаликнинг ўзига хос сабаблари бор эди. Гап шундаки, бош ҳакам Эдурдо Туризано «Сантос»нинг ҳақли тўпини эътиборсиз қолдириб, «Коринтианас»нинг ноҳақ киритилган учта тўпини инобатга олганди. Адолатсизликка чидай олмаган сантосчилар, жароҳатларини баҳона қилиб, бирин-кетин майдонни тарк эта бошлашди. Бу  ҳам етмагандек, ўз дарвозаларига учта тўп ҳам киритишди. Ўйин тугашига 17 дақиқа қолганида ҳакам учрашувни якунлашга мажбур бўлади. Ахир «Сантос» аъзоларидан майдонда бор-йўғи тўрт киши қолганди-да! Бир кундан сўнг эса «Сантос» маъмурияти, жамоа чемпионатда иштирок этмаслигини эълон қилади.

Сизларга ҳикоя қилиб бермоқчи бўлган ажойиб ҳолатларнинг яна бири 1934 йилнинг 2 июлида рўй берган. Сальвадордаги «Гарса» ўйингоҳида «Баия» ва Витория» (4:1) жамоалари куч синашаётганди. Биринчи таймдан сўнгида бош ҳакам Вивальдо Таварес  «Баия» дарвозасига пенальти белгилайди. «Нуқта»дан йўлланган зарбани мезбонлар дарвозабони чиройли равишда бартараф этади. Аммо тўп тепилишидан аввал у ўз дарвозаси чизиғини кесиб ўтгани боис, ҳакам пенальтини қайтадан амалга ошириш лозимлигини кўрсатади. Ана шу ерда норозиликлар авж олиб, мухлислар бирин-кетин майдонга ёпирилиб кела бошлайдилар. Оломон орасида қолган ҳакам ҳам ўз «насибасини» олди: 24 ёшли «Баия» мухлиси Битонья, унинг юзига мушт туширди. Воқеа жойига яқин турган полиция ходимлари эса айбланувчини дарҳол Хибсга олиб, маҳкамага жўнатишади. Воқеанинг ғаройиблиги мухлиснинг полиция идорасига юборилишида эмас, балки унинг ўз жонига қасд қилишидадир. Полиция комиссари Варела қайднома тузиб, Битоньянинг пул эвазига озод этилганини расмийлаштиради. Битоня уйига келгач, ҳакамга етказган озоридан виждон азобида қийнала бошлайди. Дўстлари ва яқинлари уни ҳар қанча овунтиришмасин, ўз-ўзини кечира олмаган мухлис дори ичиб, ҳаётига нуқта қўяди.

Бир ўйлаб қўринг, азиз мухлис: Сиз «Пахтакор» ёки «Нефтчи» мухлисларидан бирининг ўз хаётига қасд қилишини тасаввур эта оласизми? Яна «виждон азоби»дан-а?!
 
«Ўн иккинчи ўйинчи»
 
Яқинда ўтказилган Бразилиянинг қуйи лига чемпионатларидан “Апаресиденсе” ва “Тупи” жамоалари ўртасидаги ўйинда  “Апаресиденсе” жамоасининг массажчиси Ромилда Фонсека да Силва ўз жамоаси дарвозасини икки бора голдан қутқариб қолди. “Тупи” футболчисининг яқин масофадан туриб “Апаресиденсе” дарвозасига берган зарбасини дарвозабон қайтарди, дарвозабондан қайтган тўпга яна берилган зарбани эса жамоа массажчиси тўсиб, ундан кейин берилган учинчи зарбани майдон ташқарисига чиқариб юборди.

“Тупи” футболчилари “Апаресиденсе”нинг “ўн иккинчи” ўйинчисини қувишга тушиб кетишгани сабабли, ўйин 20 дақиқага тўхтатиб қўйилган. Лекин, шундан кейин ҳам ўйин давом эттирилмай, 2:2 – дуранг натижа билан якунланади.

Бу ҳисоб “Апаресиденсе”ни тўлиқ қаноатлантирди – бегона майдондаги дуранг натижа жамоани чорак финал баҳсига олиб чиқди. Массажчи Ромилда Фонсека да Силва қилган ишини  “Фақатгина шу ҳаракатим жамоани кейинги босқичда ушлаб қолиши мумкин эди.” Деб изоҳлаган. Бунга жавобан  “Тупи” жамоаси расмийлари эса бу вазиятга “Бразилия футболи тарихидаги энг уятли вазият”, деб баҳо берди.
 
«Яшанг, ўртоқ ҳакам!»

 
Латифанома бу вокеа 1940 йилда рўй берганди. «Туна Лузо» ва Ремо» клублари Пара штати чемпионлиги учун финал баҳсида майдонга тушушганди. Мавсум кўрсаткичлари бўйича «Ремо» ўз  рақибидан бир очко олдинда эди ва уни дуранг ҳам қониктирарди. Учрашув сўнгигача таблода 1:1 ҳисоби порлаб турди. Шу пайт «Туна Лузо» ҳужумчиси шеригидан тўпни қабул килиб, дарвозабон билан яккама-якка чиқа бошлади. Дарвозасига тўп критилишидан хавсираган «Ремо» ҳимоячиси Коэлью, ажойиб ишга қўл уради. У ҳеч иккиланмай тўпни қўли билан ушлаб олади, уни эркин тўпни ўйинга киритгандай тепиб юборади ва ҳакамга хитоб қилади: «Яшанг, ўртоқ ҳакам!» Ўйиндан ташкари ҳолатни бунчалик аниқ баҳолаш фақат сизнинг қўлингиздан келади! Нима гап эканлигини тушунмай, шошиб  қолган рефери ҳам ўйинни давом эттириш ҳақида кўрсатма беради. Оригинал тарзда ушлаб қолинган дуранг натижа, «Роме»га чемпионлик тожини кийдирди.
 
Қирол бўлсанг ўзингга
 
Бразилия футболи зарварақларини ўкишда давом этар эканмиз, машҳур хакам – Армандо Маркесни алоҳида тилга олиб ўтиш зарур. Тўлиқ исми Армандо Нуньес Роза да Кастанейра Маркес бўлган бу инсон ақлбовар қилмас ишга қўл урган.  У 1961 йил футбол қироли Пелени, Сантосда (!), 20000 мухлис кўз ўнгида (!) майдондан ҳайдаб чиқарган. Бу пайтга келиб, Пеле ҳақиқий Қирол даражасига кўтарилганди ва унга нисбатан бу каби чоранинг қўлланилиши мухлислар ғазабини қўзғатди. Минглаб ишқибозлар Маркесни ўйингоҳдан тирик чиқармасликка қасам ичишди ва ташқарига олиб чиқувчи барча йўлларни эгаллаб олишди. Ҳакам ҳаёти хавф остида қолган бир пайтда, яқин дўсти ёрдамга келди: у Маркеснинг уст-бошини кийиб олиб, мухлисларни чалғитишга тушади. Фурсатдан фойдаланган Армандо эса жуфтакни ростлади…
 
Анна шунақа, азиз мухлислар. Афсоналар ўлкаси бўлмиш Бразилияда ҳакамлик қилиш – ката таваккалчиликка қўл уриш демакдир. Шу боис бўлса керак бу касбни танлаган инсон камида икки хил жанг санъатини пухта билмоғи лозим. Мушкатёрларнинг машҳур шиори ҳам у ерда сал бошқачароқ талқин этилади: ҳамма бир киши учун, бир киши ўзи учун!
 
Турдибой Султанов тайёрлади.


Сиз таржима қилган мақола, таҳлил, интервью ёки превьюлар сайтимиздан ўрин олишини истайсизми? У ҳолда сайтимизнинг форумида очилган махсус бўлимдан фойдаланинг.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook