UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

ЖЧсиз ҳам одамларни футболга қизиқтириш мумкин, агар... Янгиликлар

ЖЧсиз ҳам одамларни футболга қизиқтириш мумкин, агар...

Агар, битта зўр ташкилотчи бўлса! Бугунги кунга келиб биз учрашувларни натижаси билан кифояланяпмиз холос.
Футболни жозибасидан жонли баҳра олмаяпмиз. Тўғри баъзан МТЖ ўйинларига 40 000 нафар мухлис киради ва шу ўйинни ТВда бир миллион киши кўрди дейлик. Лекин футбол бу фақат МТЖдан иборат эмас. Олий лига ўйинлари деярли трансляция қилинмаяпти. Демак жонли тугур, ТВда ҳам футболни кўриш имкониятини йўқотяпмиз. Мухлис эса натижадан хабар топиш орқали жамоасига ишқибоз бўляпти. Ўз навбатида аксар мақолалар ҳам ПФЛ қайдномаларидан келиб чиқиб ёзиляпти. Ҳудди-ки, шоу бизнесга кириб ва якунда уни орқага кетишига сабаб бўлган фонограмма тушунчаси ўзбек футболига кириб келди. Ҳаммаси сунъий.

Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига чиқа олмагани катта зарба бўлди. Газеталарнинг тиражи тушди, сайтнинг эса ташрифчилари сони. Фикрлар ҳам камайиб кетди, футболдан одамларнинг кўнгли совуди. "Нега танқидлар йўқ" деган саволга шундай жавоб берар эдим, танқидларни керакли кишилар ўқиб тўғри хулоса чиқарганларида биз бундай аҳволга тушиб қолмаган бўлар эдик. Гар танқидингиз ҳавога учаётган экан, уни фақат "зўр мақола бўлибди" деган фикр учун ёзишдан маъни йўқ.

Кўпчилик футболимиздан мухлисларни кўнгли совушини МТЖга боғлаяпти. Ҳудди-ки, биз доимий тарзда ЖЧ иштирокчиси бўлганмиз. 90 йилларни бошида чемпионатимиз қандай кучга эди. 2000 йиллардан кейин ҳам ёмон бўлмади. Аммо бугунга келиб футболдан аввалгиларидек бўлмаган даражада безидик. Сабаб нимада бўляпти, сабаби шундаки, футболда бор нарсамизни ҳам тарғиб қилиб бера олмаяпмиз. Биронта клуб ўз ихтиёри билан Университет ёки коллежга бордими? Ёки биронта футбол раҳбари стадионга ўйиндан ташқари кунлари чақириб тадбир ўтказдими? Ҳеч қаерда кўрмайсиз бундай тадбирни. Футболни тарғиб қилмасак, ундан безишда давом этаверамиз. Чунки маҳаллий футболни "ўлиши" орқали ҳамма умидини МТЖга боғлайди ва МТЖнинг инқирози, улар учун ҳам инқироз бўлади. Боиси, италиялик каби овунадиган "Ювентус" ёки "Милан"и, немис каби "Бавария" ё бўлмасам "Боруссия"си йўқ бизнинг мухлисларни. Аслида ПФЛ ва ПФЛ клублари сўниб бораётган футболни оёққа турғизишлари керак.

Биз қачон ЖЧга чиқамиз бунга ҳеч ким аниқ бир йилни айта олмайди. 2018 йилга келиб Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Эрон қаторига БАА, Хитой, Саудия Арабистони, ИОРДАНИЯ, Қатар каби давлатлар қўшилади. Агар ФИФА тақсимлаш тизимини ўзгартирмаса 2022га келиб 3+1 кўринишдаги курашда иштирок этамиз. Лекин мухлисларни ЖЧсиз ҳам футболга қизиқтирса бўлади-ку?! Майли иккита яхши ўртоқлик учрашувини Тошкентда ўтказинг, чипта сотуви, ҳориж ТВсига трансляцияни сотиш орқали фойда ҳам кўриш мумкин. Осиё Кубоги саралашидаги баъзи ўртамиёна терма жамоаларни бемалол вилоятларда қабул қилсак бўлади. Оддий мисол Темур Алимхўжаев бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси ўйинини бошқа ерда ўтказса бўларди. Аслида бизда оддийгина ўртоқлик учрашувини ўтказишни уддасидан чиқа оладиган мутахассиснинг ўзи йўқ. Баъзан бош мураббийларимиз спарринг рақиб қидирса, баъзида бизни топа олмай ҳуноб бўлишади. Осиё Кубогидан кейин Қувайт, Иордания савиясидаги МТЖларни ўзимизга эп кўрмадик. Рости шундай бўлган, айрим терма жамоалар ҳатто-ки пул бериб бизникилар билан ўйнашга рози эдилар. Ҳозир эса биз Сурия билан ўйнашни уддасидан чиқа олмаяпмиз.

Терма жамоамиз футболчилари бир неча кунга Тошкентда йиғиладилар. Марказ ё ЎФФ ташаббус кўрсатиб турли хил тадбирларни нега амалга оширмайди. Арзимаган маблағ кетади. Мухлисни кўнглини овламагандан кейин, миллион-миллионга қурилган стадионларни бўм-бўш туриши кимга керак? ТВ билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда нима ёки ким тўсқинлик қиляпти.

"Бунёдкор"га қарши ўйнагандан кўра, олий лига легионерларини йиғиб Қаршида ўйна дейдиган  одам йўқ. Кейинги сафар Самарқандга бор, 2014 йил икки Фарғона ва Наманганга. 11 октябрдаги ўйин оддий машғулот мақомига тенг бўлади холос, футбол натижа ёки ҳисобот учун эмас, қачонгки мухлис учун эканлигини тушуниб етмас эканмиз, ҳеч қандай натижа бўлмайди. Балки МТЖ кейинги йил учун яхши ўртоқлик учрашувларини ўтказар. Шунда ҳам вилоятлар учун, мухлислар учун ўйинлар қилса бўлади. Қон алмашиши лозим бўлган терма жамоада ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Шундай паллада иккинчи терма жамоани тузиб уни вилоятма-вилоят ўйнатиб юрса бўлади-ку! Ҳаражат талаб қилади дейсизми? Футбол мухлис учунми, мухлис учун ҳаражат қилинсин, футболчи ва мураббий ёки ён атрофдаги МУТАХАССИСлар "премия"ни вазифани бажаришганидан кейин олишсин, унгача кетадиган ҳаражатлар фақат мухлис ва футбол учун ишлатилсин. Иордания билан ўйингача анча-мунча пул ишлатилмади. Уларни рағбатлантириб туриш керак дейсизми? Нима учун, Иорданияни юта олмаганимиз учунми? Агар ЖЧга чиқишган бўлса бошқа эди, ҳар бири учун уйдан тортиб "Малибу" беришларигача рози бўлардик. Аслида МТЖдаги легионерларни пулга мухтожлиги йўқ. МТЖ савиясидаги маҳаллий ўйинчи ҳам ёмон топаётгани йўқ. Бир куни ёш футболчилардан бири, "қачон бизни Туркиядаги ЖЧ учун рағбатлантиришар экан" деб қолди. Жавобим савол кўринишида бўлди, сенларни икки маротаба 0:3 ютқазганларинг учун ҳали рағбат ҳам керакми? Ютқазишда ҳам ютқазиш бор. 1/8 финал бу натижа эмас, натижа бу Уругвай - Ўзбекистон 4:0! Тарихда мана нима қолди. Клубларда ҳам шу аҳвол давлат томонидан берилган пулни йил давомида тугатса бўлди, шунча пул кетганига яраша битта мухлис ортиқча киришни бошлаган бўлса бошқа гап эди, камайса камаяпти-ки, асло кўпаймаяпти. Футбол савияси минг тушиб кетмайдими, стадионда мухлис учун байрам кайфиятини яратиб беринг, инсонлар дам олиш учун ҳам боради. Ўтирадиган ўриндиғингизни чангидан, аёлиз дазмоллаб берган шимингизга ачинасиз. 3 соат сувга ташна бўласиз. Оч қоринга ўйин сиғадими, ундан кўра уйга бориб мазза қилиб тушлик қиласиз. Агар шуларни бари стадионда бўлса, керак бўлса фарзандингиз билан бориб маданий ҳордиқ чиқариб қайтасиз, тўғрими? Бизда футбол мухлислари учун нима қилинди шу кунгача? Балки ривожлантириш дастурини ўзгартирармиз, балки шароитни аввал футболчиларга эмас мухлисларга яратишимиз керакдир? Ўйин зўр бўлса мухлис стадионга келаверади деган тушунча аввалги асрларда қолиб бўлди. Футбол бу санъат, санъатни томоша қилиш учун мухлис учун шароит бўлиши керак. Ёки кўрганмисиз биронта кинотеатрнинг ўриндиқлари чангиб ётганини. Кинога иккита чипта оласиз. Кираверишда истганингизча емак, сув ана поп корн бор. Мазза қилиб 1 ойда суратга олиб бўлинган кинони кўриб чиқиб кетасиз. Футболимизда эса 10 йиллик меҳнатини 10 дақиқалик ҳурмати қолмаяпти...

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика