Latest news

11:31Моуринью не против возможного отъезда Руни в Китай0 11:12"Реал" Сампаолига қизиқиб қолди15 11:09«Реал» заинтересовался Сампаоли в качестве замены Зидану0 10:46"Пахтакор": Шаржада машғулотлар давом этмоқда27 10:42Омар Моманидан янги карикатура: Руни рекордчи5 10:27Ҳамиджон Актамов: «Рақиб билан қачон ва қаерда ўйнашимизнинг унчалик аҳамияти йўқ»6 10:02Биринчи лига. «Хотира-79» тайёргарликни бошлаш арафасида2 09:45Клаудио Раньери: "Саутгемптон"дан учралган мағлубият - менинг айбим"21 09:45Клаудио Раньери: "Поражение от "Саутгемптона" - моя вина"0 09:20"Қўқон-1912": Мухлислар клубига аъзо бўлишни истаганлар диққатига15 09:02Музаффар Абдуллаев: “Раҳбарият барча муаммоларни хал қилиб бермоқда”4 08:45Малайзия. Фарҳод Тожиев ва Шарофетдинов жамоаси 1-турда юта олмади ФОТО7 08:27Боян "Мидлсбро"га ўтиши мумкин2 08:27Боян Кркич может перейти в "Мидлсбро"0 08:26ВИДЕО. "Эйбар" - "Барселона" 0:41

05 jun 16:08
News

ЖЧга 7 кун қолди. Италия-1990

1990 йил Италияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати кўпроқ салбий ҳолатлар билан ёдда қолган.
Жамоалар ўта прагматик футбол намойиш қилишган, голлар кўп бўлмаган, учрашувларда шиддат юқори бўлмаган.

Бразилия ва Аргентина ҳам аввалгичалик чиройли ўйин кўрсатмаган. Якунда Германия терма жамоаси 4 йил олдин финалдаги мағлубият учун Аргентинадан қасос олган.

ФИФА навбатдаги мундиални ўтказиш учун Италия номзодини танлаган. Баҳслар 12 шаҳардаги стадионларда ўтказилган. Мексика терма жамоаси саралаш босқичига ҳам қўйилмаган. Бунга ёшлар терма жамоаси сафида ёши кичрайтирилган ўйинчиларнинг майдонга тушгани сабаб бўлган. ФИФА эса барча терма жамоаларни жазолаб қўя қолган. Тушунарсиз қарор.



Чилини эса Бразилиядаги беллашувдан кейин четлаштиришган. Ўшанда меҳмонлар посбони Роберто Рохасга петарда отилгани боис у жароҳат олган. Кейинчалик ФИФА тафтиш ўтказиб, дарвозабон юзига атайин ўзи шикаст етказгани, петарданинг бунга таъсири бўлмаганини таъкидлаб, Чилини саралаш босқичидан четлаштирган! Аслида барчасига айбдор Бразилия эди. Хуллас, ФИФАнинг яна бир ахмоқона ва Бразилия фойдасига чиқарган қарори.

Чемпионатда Валерий Непомняший бошчилигидаги Камерун терма жамоаси сенсация яратган. Дастлабки беллашувда Аргентина 1:0 ҳисобида доғда қолдирилган. Марадона, Каниджа ва Бурручага африкаликлар олдида ҳеч нарсани уддалай олмаган. СССРнинг гуруҳда қолиб кетганини ҳисобга олмаганда бошқа кутилмаган натижалар кузатилмади.



1/8 ФИНАЛ
Нимчорак финалда бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтган. Камерун қўшимча бўлимларда Игитанинг авсонавий хатоси ва Роже Милланинг голи эвазига илк бор чорак финал йўлланмасини қўлга киритган. Бразилия ва Аргентина тўқнашувини Марадонанинг аниқ паси ҳамда Каниджанинг голи ҳал қилди. Германия – Голландия учрашувида Райкаарднинг Феллернинг юзига тупургани энг ёдда қоларли ҳолатга айланган. Нимчорак финалда сенсациялар юзага келмаган.

Камерун – Колумбия - 2:1 (қўшимча вақт)
Чехословакия – Коста-Рика – 4:1
Бразилия – Аргентина – 0:1
ГФР - Голландия – 2:1
Ирландия – Руминия – 0:0 (пенальтилардан - 5:4)
Италия – Уругвай – 2:0
Испания – Югославия 1:2
Англия – Бельгия – 1:0 (қўшимча вақт)



1/4 ФИНАЛ
Чорак финалда ўйинлар тенг курашлар остида кечган. Аргентина Югославияни дарвозабон Гойкоэчеанинг маҳорати эвазига мағлубиятга учратган. Италия Ирландиянинг Скилаччининг, Германия эса Чехословакияни Маттеуснинг голи ҳисобига енгган. Англия Камерунни қўшимча бўлимларда мағлуб этишни уддалаган. Ғалаба тўпи Линекер томонидан киритилган.



Югославия - Аргентина – 0:0 (пенальтилардан - 2:3)
Италия – Ирландия – 1:0
ГФР – Чехословакия – 1:0
Англия – Камерун – 3:2 (қўшимча вақт)

1/2 ФИНАЛ
Ярим финалларда ҳам пенальтилар серияси ғолиб номини аниқлаб берган. Италия Аргентина билан Неаполда майдонга тушган. Бу стадион Диего Марадона учун қадрдон саналарди. Ўйин мобайнида унинг тўпга ҳар бир тегиниши норозилик билан кутиб олинган. Скилаччи ва Каниджанинг голлари туфайли 1:1 ҳисоби қайд этилган. Пенальтилар сериясида Гойкоэчеа яна маҳорат кўрсатган. Мусобақа мезбонлари шу тариқа финалдан четда қолган.
Германия эса Англияни пенальтилардан 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратган. Айнан ўша беллашувдан кейин Линекер “Футбол шундай ўйинки, уни 22 киши ўйнайди ва немислар ғалаба қозонади” иборасини ишлатган.

Италия - Аргентина –1:1(пенальтилардан - 3:4)
ГФР – Англия – 1:1 (пенальтилардан - 4:3)



3-ўрин учун ўйин
Учинчи ўрин учун кечган беллашувда аламзада Италия Англияни 2:1 ҳисобида енгади. Бироқ бу ғалаба ҳам мезбонларга ҳеч қандай қувонч бағишламайди.
Италия – Англия - 2:1

ФИНАЛ
Финалда жамоалар эҳтиёткорликка катта эътибор қаратишган. Ўйин ўта қўпол тарзда кечган. Айниқса, аргентиналиклар Германия футболчиларини жуда қўпол ҳаракатлар билан кутиб олишган. 83-дақиқада Фёллёр ва Десотти ўртасида жарима майдонида юз берган тўқнашувдан кейин ҳакам немислар фойдасига пенальти белгилашга қарор қилади. Бунга аргентиналиклар жиддий қаршилик кўратишади. 11 метрлик жаримадан Брема унумли фойдаланади. Ҳисоб бошқа ўзгармайди ва Германия учинчи бор жаҳон чемпионига айланади! 4 йил аввалги қасос Италияда олинади. Марадона эса майдонни кўз ёшлари билан тарк этади.

Оман Бийик, Гаскойн, Линекер, Скилаччи, Маттеус сингари футболчилар чемпионат қаҳрамонларига айланишди. Франц Беккенбауэр эса футболчи ва мураббий сифатида жаҳон чемпионатини ютган шахсга айланди.



ГФР - Аргентина - 1:0
Гол: Бреме, 85, пен
ГФР: Иллгнер, Бреме, Колер, Аугенталер, Бухвальд, Литтбарски, Хесслер, Феллер, Маттеус, Бертольд (Ройтер, 73), Клинсманн
Аргентина: Гойкочеа, Басуальдо, Бурручага (Кальдерон, 53), Дезотти, Марадона, Лоренцо, Сенсини, Серрисуела, Руджери (Монсон, 45), Симон, Трольо
Четлатиш: Монсон, 65, Дезотти, 87
Тўпурар: Сальваторе Скиллачи (Италия) – 6 гол.


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 164
Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
Ўзбекистон терма жамоасининг Дания U23 га қарши асосий таркиби эълон қилинди
Ўзбекистон футбол федерацияси расмий "твиттери" бугун Дания ... 82
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 78
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook