Latest news

02:31Бундеслига. "Бавария" сафарда "Майнц" устидан иродали ғалабага эришди0 23:45Зидан: "Барселона"ни яхшилаб ўрганиб чиқдик, уларнинг кучсиз томони йўқ"15 23:45Зидан: "Если мы хорошо сыграем в матче против "Барселоны", результат придёт"0 23:32Луис Энрике: "Асосий рақобатчимизни ютишимиз керак"7 23:32Луис Энрике: "Важно выиграть, потому что это будет победа над прямым конкурентом"0 23:20"Спартак" - "Рубин" учрашувини шахматчи бошлаб беради0 23:20Российский шахматист сделает первый удар по мячу в поединке "Спартак" - "Рубин"0 23:00"Эл-Классико" тарихидаги энг яхши тўпурарлар (ТОП-10)21 22:22Кроос машғулотларга қайтди5 22:22Кроос вернулся к тренировкам0 22:12ОЧЛ-2017. "Насаф" гуруҳ босқичига чиқиши учун 2та рақибни мағлуб этиши керак бўлади19 21:50«Валенсия» Нанини бир ойга йўқотди1 21:50«Валенсия» потеряла Нани на месяц0 21:30Матье Дебюши 6 ҳафта футбол ўйнай олмайди4 21:30Матье Дебюши из-за травмы пропустит около 6 недель0

09 jun 16:40
News

ЖЧга 3 кун қолди. Франция - 1998

1998 йилги мундиал иккинчи бор Францияда ўтказилди. Овоз бериш жараёнида Франция 12, Марокаш 7 овозга эга бўлди.
Шу тариқа мушкетёрлар ватани жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Унда Зайниддин Зидан ўз маҳоратини терма жамоа даражасида ҳам бутун жаҳонга намойиш этди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда биринчи марта ЖЧ саралашида иштирок этди. Илк учрашувни 1997 йил 9 май куни Яманга қарши сафарда ўтказган. Нўъмон Ҳасановнинг пенальтидан киритган тўпи жамоамизга ғалаба келтирган.



Дастлабки босқичда Яман, Индонезия ва Камбоджага қарши 6 ўйинда 16 очко тўпланган. Терма жамоага Рустам Мирсодиқов бошчилик қилган. Иккинчи босқичда Япония, Жанубий Корея, Қозоғистон ва БАА билан гуруҳдан ўрин олганмиз. Ажойиб тақвим туфайли дастлабки 3 ўйинни сафарда япон, корейс ва қозоқларга қарши ўтказиб, 1 очко тўплаганмиз.

Тошкентда БАА билан ҳал қилувчи беллашувда 2:3 ҳисоби қайд этилган. Қосимовнинг пенальтидан ура олмагани, Мақсудовнинг қизил карточка олиши, Бозоровнинг рақиб дарвозабонидан совға олиши – булар кўпчиликнинг ёдида қолган. Тошкентда Кореядан 1:5 ҳисобида учралган мағлубият ҳаммасидан ошиб тушган. Етакчиларнинг тиз чўкиб ўтириб қолган сурати “Ўзбекистон футболи” газетасида чоп этилганини яхши эслайман. Улар мухлислар кўзига қарай олмасди...



Охирги икки баҳсда Вега да Сильва устозлигида Қозоғистон (4:0) ва БАА (0:0) билан ўйинлар ишқибозларга аввалги аламли натижаларни унутишга ёрдам берган.

Мундиал финал босқичига Хорватия, Япония, Ямайка ва ЖАР илк бор йўл олган. Булар орасида Ямайка ўша пайт машҳурликка эришган. “Аргентина – Ямайка 5:0” қўшиғи орқали. Майдонда эса хорватлар жавлон уришган.
Гуруҳ босқичида Испаниядан қолиб кетгани кутилмаган ҳол бўлган. Эрон ва АҚШнинг бир гуруҳдан ўрин олиб, ўзаро ўйнагани эса бутун дунё эътиборини тортган. Беллашувдан аввал футболчилар эсдалик учун биргаликда суратга тушиб, спорт сиёсатдан холи эканлигини кўрсатиб қўйишганди.

Тарихий учрашувда форслар 2:1 ҳисобида зафар қучишган.
Нимчорак финалда бир қатор кескин тўқнашувлар бўлиб ўтган. Италия Норвегияни Вьерининг голи эвазига мағлуб этган бўлса, Бразилия Чилини осонликча 4:1 ҳисобида доғда қолдирган. Германия Мексикани, Голландия Югославияни ўйин охиридаги голлар эвазига мағлубиятга учратган. Дания Нигерияни янчиб ташлаган – 4:1. Мезбонлар французлар Парагвай дарвозасига 114-дақиқада йўл топа олишган. Лоран Блан ягона гол муаллифига айланган. Хорватия Руминияни Шукернинг пенальтидан урган голи ҳисобига енгган.

Аргентина – Англия учрашуви чемпионат безагига айланган. Батистута ва Занеттининг голларига Ширер ва Оуэн жавоб қайтарган. Майклнинг голи жуда чиройли чиққани туфайли уни Марадонанинг 1986 йилдаги голига қиёслашган. Бекхэм Симеоненинг айёрлиги туфайли майдондан четлатилган. Камига Кемпбелл киритган тўп инобатга олинмаган. Пенальтилар сериясида омад аргентиналикларга кулиб боққан.



Нимчорак финал

Италия – Норвегия – 1:0
Бразилия – Чили – 4:1
Франция – Парагвай – 1:0
Нигерия – Дания – 1:4
Германия – Мексика – 2:1
Голландия – Югославия – 2:1
Хорватия – Руминия – 1:0
Аргентина –Англия – 2:2 (пенальтилардан 4:3)

Чорак финалда мезбонлар Италия билан куч синашган. Итальянлар ўйин мобайнида Зиданнинг ҳаракатларига қарши чора топишган. “Скуадро Адзурра”нинг ўзи баъзи вазиятларни қўлдан бой берган. Иш пенальтилар сериясигача етиб борган. Унда Альбертини ва Ди Бьяджонинг хатолари туфайли Франция ғалаба қозонган. Бразилия эса Данияни қийинчилик билан 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган. Голландия – Аргентина ўйини Берхкампнинг асосий вақт тугашига саноқли сониялар қолганда Айялани алдаб ўтиб урган суперголи туфайли алоҳида эътирофга арзийди. Чемпионат кашфиёти бўлган хорватлар Германияни қарши ҳужумларда ушлашган – 3:0.



Чорак финал
Италия – Франция – 0:0 (пенальтилардан 3:4)
Бразилия – Дания – 3:2
Голландия – Аргентина – 2:1
Германия – Хорватия – 0:3

Ярим финалдаги ўйинлар жуда қизиқарли кечган. Бразилия – Голландия баҳсида Роналдонинг голига Клюйверт асосий вақт охирида жавоб қайтарган. Голландлар плей-оффда сўнгги дақиқаларда гол уришни уддалашган. Лекин пенальтилар сериясида Коку ва Рональд Де Бур хатога йўл қўйган. Бразилия кетма-кет 2-бор финалда!

Иккинчи ярим финалда Франция Хорватияни зўрға енгган. Шукернинг голига ҳимоячи Тюрам 2 бор жавоб берган. Тасаввур қилинг, Лилиан терма жамоада 142 учрашувда 2 тўп киритган! Уни ҳам ЖЧнинг ярим финалида. Баҳс охирида Блан қизил карточка олган, лекин французлар бир амаллаб ютуқни сақлаб қолишган. Мезбонлар ҳам финалда!



Ярим финал
Бразилия – Голландия – 1:1 (пенальтилардан 4:2)
Франция – Хорватия – 2:1

Учинчи ўрин учун беллашувда Хорватия голландларни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

3-ўрин учун баҳс
Голландия – Хорватия – 1:2

Финал

Финалда мезбонлар Бразилия термасига қарши учрашувни жуда яхши бошлашган. Роналдода соғлиғи билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлгани туфайли у ўйинни фаол ўтказа олмаган. Қолаверса, Бартез билан тўқнашувда жиддий лат еган. Франция таркибида Зидан ўзини кўрсатган. У икки бор бурчак зарбасидан кейин боши билан Таффарелни доғда қолдирган. Бразилиянинг иккинчи бўлимдаги уринишлари ҳеч қандай фойда бермаган. Десайи четлатилгач, тўлиқ ҳимояга ётиб олган французлар охирги сонияларда қарши ҳужумдан кейин Петининг голини ва жаҳон чемпионлигини нишонлашга тушишган. Француз миллатига мансуб футболчилар сони жуда кам бўлишига қарамай, Эми Жаке ажойиб жамоа тузишни уддалай олган. Франция – жаҳон чемпиони! Платини авлоди эплолмаган ишни Зидан етакчилигидаги жамоа бажарган.



БРАЗИЛИЯ – ФРАНЦИЯ – 0:3 (0:2)

Сен-Дени. “Стад де Франс” стадиони. 75000 томошабин.
Бош ҳакам: Саид Белкола (Марокаш).
Бразилия: Клаудио Таффарел, Кафу, Алдаир, Жуниор Байано, Роберто Карлос, Сезар Сампайо (Эдмундо, 73), Дунга, Ривалдо, Леонардо (Денилсон, 46), Бебето, Роналдо.
Бош мураббий: Марио Загалло.
Франция: Фабьен Бартез, Лилиан Тюрам, Марсель Десайи, Франк Лебёф, Биксант Лизаразю, Дидье Дешам, Эммануэль Пети, Кристиан Карамбё (Ален Богоссян, 57), Зинедин Зидан, Юрий Жоркаефф (Патрик Виейра, 74), Стефан Гиварш (Кристоф Дюгарри, 66).
Бош мураббий: Эме Жаке.
Голлар: Зидан 27, 45+1, Пети 90+3.
Четлатиш: Десайи, 68.

Тўпурар
Давор Шукер (Хорватия) – 6 гол
 

Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook