24 may 15:25
News

ЖЧга 19 кун қолди: Италия - 1934!

Уругвайдан кейинги жаҳон чемпионатига Италия мезбонлик қилди. Иккинчи ЖЧда иштирок этиш учун 32 жамоа ариза беради.
Аммо турнир 16 жамоадан иборат бўлиши керак эди. Шу боисдан ташкилий қўмита саралаш ўйинларини ўтказишни маъқул кўради. Гарчанд мезбон бўлса-да, саралаш ўйинларида Италия терма жамоасини ўзи ҳам қатнашади. Саралаш ўйинида Хавининг боболари Криштану Роналдунинг боболарини 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратади.

Европаликлар кўп ҳам биринчи жаҳон чемпионатида иштирок этишни истамаганлари учун Уругвай иккинчи мундиалда қатнашишдан бош тортади. Боливия ва Парагвай ҳам Уругвайнинг йўлини танлайдилар, натижада Аргентина ва Бразилия терма жамоалари саралаш босқичисиз катта форумга йўл оладилар. Италияни ўзи эса "Сан Сиро"да Грецияни 4:0 ҳисобда мағлубиятга учратади. Иккинчи ўйинни греклар йирик мағлубиятдан қочиб қолиш учун

У пайтлар легионер футболчи тушунчаси деярли бўлмасди. Шунга бўлса керак, икки мамлакат таркибларини кўриб чиқар эканман, кўзимга легионерлар ташланди.
Бразилияда икки, Чехославакияда эса бир нафар футболчи ўзга чемпионат қатнашчиси бўлган. Чех Йозеф Сильний Франциянинг "Ним" Олимпик жамоасида, бразилияликлардан Патеско "Насьональ", Луис дос Сантос Лус эса "Пеньяроль" фаолият олиб боришган. Бу икки клуб Уругвай лигасида иштирок этар эди.





Бу сафарги мусобақа плей-офф тизимида ўтказилди. 1/8 финалдан сўнг 1/4 финалга чиққан барча 8 терма жамоа УЕФА вакиллар эди.

1/8 финал
Испания — Бразилия — 3:1
Венгрия — Миср — 4:2
Швейцария — Голландия — 3:2
Италия — АҚШ — 7:1
Чехословакия — Руминия — 2:1
Швеция — Аргентина — 3:2
Австрия — Франция — 3:2 (қ.в.)
Германия — Бельгия — 5:2

Италия - АҚШ учрашувига шарҳ берар экан, "The New York Times" агар америкаликлар посбони Чикаго Уандерболтс бўлмаганида ҳисоб бундан ҳам йирик бўлиши мумкинлигини ёзади. Аргентина 4 йил аввал финалга етиб борган таркибидан биронта футболчини Италияга олиб келмаган эди. Аксига олиб ЖЧ-30 қаҳрамонларидан бири бўлган Монти бу сафарги мундиалда Италия шарафини ҳимоя қилаётган эди.





1/4 финалда тўқнаш келган Италия - Испания учрашуви 1:1 ҳисобида якунига етади. Ҳакамларнинг катта ёрдами билан майдон эгаларининг кўплаб фоллари беэътибор қолади. Ўйин якунига етганида икки жамоадан бир нафардан футболчилар, дарвозабон Рикардо Самаро ва Марио Пицциоло ўйинни эрта якунлаганлар. У пайтлар захира футболчисини тушириш деган қоида амалда бўлмаган. Бугунги кунда Испанияда энг яхши посбонга айнан, Самаро номидаги унвон тақдим этилади. Пицциоло учун мазкур ўйин терма жамоа сафидаги сўнггиси бўлган. Пенальти тушунчаси бўлмаган ЖЧда, ғолиб иккинчи ўйинда аниқланган. Такрорий учрашувда Италия терма жамоаси 1:0 ҳисобда зафар қучди. Ўйин якунига етгунига қадар Испания терма жамоасининг 3 нафар футболчиси сафдан чиқиб кетган. Баҳсдаги ягона голга Жузеппе Меацца муаллифлик қилган. Ҳа, бу айнан биз билган машҳур футболчи. Миландаги "Сан Сиро" стадиони айнан шу кишинининг номи билан ҳам аталади.

Италиянинг чемпион бўлишида ўша пайтда давлат раҳбари бўлган Муссолинини роли катта бўлган. Ҳаттоки у Италия терма жамоаси иштирокидаги барча ўйинларга ҳакамларни ўзи тайинлаган. Шунинг учун мусобақа якунига етгач, икки нафар ҳакам ўйинда Италия фойдасига қарор чиқарганлиги учун ўз мамлакатида дисквалификация қилиндилар. Финал олдидан Муссолини ечиниш хонасига кириб, футболчиларига ғалаба қозонмасалар ҳаёт билан видолашишларини айтган.





"Ё ҳаёт, ё мамот" шиори остида майдонга тушган мовий гвардиячилар 70-дақиқада ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқадилар. 45 000 нафар томошабин қаршисида Римда бўлиб ўтган ўйинни швециялик ҳакам Иван Эклинд бошқаради. Ўйин тўлиқ Чехославакиянинг ташаббуси остида ўтади. Ҳисоб янада йирикрок қўринишолиши мумкин бўлган учрашувда Италия терма жамоаси посбони Комби бир неча вазиятларда дамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолади. Ҳатто шундай гаплар юрадики, "сен урмасанг, сенга уришади" атамаси айнан шу ўйиндан кейин ишлатила бошланган. Сабаби 81-дақиқада Орси кутилмаганда ҳисобни тенглаштиради. Қўшимча дақиқаларда Италия устози Витторио Поццонинг меҳнати ўз самарасини беради. Мураббий ЖЧ олдидан жамоасини жисмоний ҳолатига жиддий эътибор берган эди. Қўшимча дақиқаларда айнан шу нарса майдон эгаларининг ғалабасини таъминлаган. 95-дақиқада ўйинни жароҳати билан ўтказган Меацца уради ва футбочлилар мураббийларини қўлларига кўтарганча стадиондан олиб чиқиб кетадилар.

Аслида турнир ташкилотчилари, 2-жаҳон уришини ташкилотчилари, Германия ва Италияни финалда кўришни истаган эдилар. Аммо немислар ярим финалда Чехославакияга 3:1 ҳисобда имкониятни бой бериб қўйган эдилар. Финал ўйинидан кейин швециялик реферини йиллар давомида шармандагарчиликда айблаганлар.

1/4 финал
Австрия — Венгрия — 2:1
Италия — Испания — 1:1 (д.в.)
қайта ўйин
Италия — Испания — 1:0
Германия — Швеция — 2:1
Чехословакия — Швейцария — 3:2

1/2 финал
Италия — Австрия — 1:0
Чехословакия — Германия — 3:1

3-ўрин учун
Германия – Австрия 3:2
Голлар:
Ленер, 1, 42, Конен, 27 – Хорват, 28, Сеста, 54

Финал
Италия – Чехословакия 2:1 (қ.в)
Голлар:
Орси, 81, Скьявио, 95 – Пуч, 71
Италия: Комби, Монцельо, Аллеманди, Феррарис, Монти, Бертолини, Гуаита, Меацца, Скьявио, Феррари, Орси
Чехословакия: Планичка, Чтиржоки, Женишек, Кошталек, Чамбал, Крчил, Юнек, Свобода, Соботка, Неедли, Пуч

Тўпурарлар: Олдржих Неедли (Чехословакия) – 5, Эдмунд Конен (Германия), Анджело Скьявио (Италия) – 4тадан.


Хориж маълумотлари асосида
Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook