UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  2 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  13 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  11 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  33 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

ЖЧга 14 кун қолди: Чили - 1962! Янгиликлар

ЖЧга 14 кун қолди: Чили - 1962!

Бу мусобақани кузатганлар, ЖЧга антифутбол турнири мақомини берганлар. Боиси Жанубий америкаларни гуруҳдан олиб чиқиш учун ҳакамлар самарали меҳнат қилишган.
Аргентина, Чили ва Германия навбатдаги ЖЧни ўтказиш учун ариза берадилар. Аммо ФИФА қаторасига учинчи маротаба мундиални Европага бера олмасди. Натижада Германия номзоди четга чиқади. 1956 йилги ФИФА конгрессида эса Чили ЖЧни Аргентинадан яхшироқ ўтказиб бера олишини исботлай олади. Бу борада Чили футбол федерацияси президенти Карлос Диттборннинг ҳиссаси катта бўлади.

1960 йили Чилида 9.5 балга тенг зилзила бўлади. Бу давлат структурасига катта зиён келтириш билан бирга ЖЧ объектларини вайрона қилган. Бундан Аргентина фойдаланиб қолиш мақсадида, ФИФАдан ЖЧни ўзларига олиб беришларини сўрайди. Аммо  Карлос Диттбор зилзиладан азият чеккан халқни ЖЧ билан овутиш мумкинлиги ва мундиалга қадар ҳамма стадион ҳамда базаларни қайта қуришга ваъда беради. Диттбор ваъдасини устидан чиқади, Чили барча керакли биноларни қайта қуриб битказа олди. Афсуски,  Диттбор катта форумга бир ой қолганида 38 ёшида вафот этади. Унинг ҳурмати ила ЖЧнинг очилиши бўлиб ўтган Арикедаги стадионга Диттбор номи берилади.




Бразилия Испанияни мағлуб этиб гуруҳдан кейинги босқичга чиққан вазият


ЖЧни ўтказиш форматига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмайди. Мазкур ЖЧда икки нафар қирол ўйнаши кутилган эди. Бири ҳужумдаги қирол Пеле бўлса, иккинчиси дарвозабон Яшин эди. Афсуски, уларнинг иккиси биринчи турдаёқ мусобақа билан хайрлашдилар. Бразилия - Мексика ўйинида Пеле 78-дақиқада гол уради ва кўп ўтмай оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилади. Лев Яшин эса Эквадорга қарши баҳсда жароҳат олиб, мундиални тарк этишга мажбур бўлади. Эътиборлиси шундаки, Яшиннинг терма жамоада кейинчалик журналистика соҳасида ҳам машҳурликка эришган Маслаченко эгаллайди.

Гарчанд 4 йил ўтган бўлса-да, Бразилиянинг асосий таркиби Чилида ўзгармаган эди. Аксинча, Вава, Гарринча ва Пеленинг маҳоратлари 4 йил ичида анча ўсганди. 1-турдан кейин Пеленинг ўрнини Амарилдо тўлдиради ва Гарринча иккиси жамоасини чемпионликни қўлга киритишида катта роль ўйнашади.




Гарринчанинг юлдузли онлари

Мана энди нима учун Чилидаги ЖЧ антифутбол мақомини олганлиги ҳақида айтиб берамиз. Чили гуруҳда Италия терма жамоаси билан ўйнайди. Учрашувнинг 12-сониясидаёқ Чили вакили қўполлик ишлатади. Уларнинг мақсади италияликларни қуюшқондан чиқариб, ҳакам орқали майдондан четлатиш бўлган. 8-дақиқада илк вазифа уддаланади. Феррини четлатилади, аммо у майдонни тарк этишни истамайди. Шунда ўртага полиция тушади. Кўп ўтмай отаси машҳур боксчи бўлган Лионель Санчес Марио Давидга бир неча маротаба бокс услубида зарбалар беради. Аммо ҳакам бу вазиятни беэътибор қолдиради. Бундан жаҳли чиққан Марионинг ўзи жавоб қайтаради, бу эса ҳакам учун айни муддао эди. Ким эди бу ҳакам дейсизми? Бу англиялик Кеннет Астон эди. Уни ҳам майдондан полиция олиб чиқиб кетади. Эладио Рохас эса иккинчи бўлимда Умберто Маскиони нокдаун ҳолатига туширади. Бу ўйин футболдаги ҳақиқий "қотиллик" эди. Бу ўйинни томоша қилиш учун кам эмас, нақд 70 000 нафар мухлис ташриф буюрган эди.

Фаворит бўлса-да, Барзилияга гуруҳда осон бўлмади. Дастлабки турда Мексикани 2:0 ҳисобда мағлубиятга учратган жанубликлар, иккинчи турда чехлар билан дуранг ўйнайдилар. Сўнгги турда Испания қийинчилик билан мағлубияга учратилади. Пелени ўрнига майдонга тушган Амарилдо дубл муаллифи бўлади.

Чорак финалда майдон эгалари Собиқ Иттифоқ терма жамоасини мағлубиятга учратиб, сенсация соҳиби бўладилар. Жароҳатидан қутулиб майдонга қайтган Яшин икки маротаба хато қилади. Ҳимоячиларни ёриб ўта олмаган чилиликлар икки маротаба узоқдан зарба беришади ва иккиси ҳам гол билан якунланади.

1/4 финал
Чили - Собиқ Иттифоқ 2:1
Чехословакия - Венгрия 1:0
Бразилия - Англия 3:1
Югославия - Германия 1:0

Биринчи ярим финал учрашуви турнирдаги энг яхши ўйин деб топилган. Бразилиянинг қаршисида Италия "қотили" Чили эди. Ўйин жуда ҳам қизиқарли ва голларга бой бўлган. Аввалига Гаринча дубл муаллифи бўлади, танаффус олдидан Торо ҳисобни бироз қисқартиради. Гарринчанинг бенифисига айланган ўйинда, унинг пасидан кейин ҳисоб 3:1 бўлади. Санчес эса ҳисобни бироз қисқартиради. Вава эса 78-дақиқада ўйинга якуний нуқтани қўяди. Сўнгги дақиқаларда Гарринча Ландо билан уришиб кетиб, уни уриб ағанатади. ФИФА ижрои қўмитаси эса Гарринчани финалда ўйнашга руҳсат берган ҳолда, Ландони мусобақадан четлатади.

Иккинчи ўйинда Чехославакия қийинчиликсиз Югославияни мағлубиятга учратади.


1/2 финал
Чехословакия - Югославия 3:1
Бразилия - Чили 4:2

3-ўрин учун
Чили - Югославия 1:0

Финал... Финални Собиқ Иттифоқлик ҳакам Николай Латишев бошқаради. Масопуст 15-дақиқада Бразилия дарвозасини ишғол қилади. Шунга қарамай, бразилияликлар совуққонликни йўқотмайдилар. Кўп эмас, икки дақиқа ўтмай Амарилдо ҳисобни тенглаштиради. Кейинги голларга иккинчи бўлимда Зито ва Вава муаллифлик қиладилар.




Финалдаги қизиқарли кадрлардан бири. Тўп дарвоза устунига тегиб турибди

Яна бир маълумот, бу пайтлар ЖЧ ўйинлари анча эрта бошланар эди. Масалан, финал ўйини соат 14:30да бўлган. Бразилиянинг 1962 йилда қўллаган тактикаси, 4-3-3 Голландиянинг тотал футболу дунёга келгунига қадар, жуда кўплаб терма жамоалар томонидан қўлланилган эди.


Финал
Бразилия - Чехословакия 3:1
Голлар:
Амарилдо, 17, Зито, 69, Вава, 78 - Масопуст, 15
Бразилия: Жилмар, Жалма Сантос, Мауро, Зозимо, Нилтон Сантос, Гарринча, Зито, Диди, Амарилдо, Вава, Загало
Чехословакия: Шройф, Новак, Поплухар, Плускал, Тихи, Поспишал, Квашняк, Масопуст, Йелинек, Шерер, Кардаба


Тўпурарлар: Гарринча, Вава (иккиси Бразилиядан), Лионель Санчес (Чили), Флориан Альберт (Венгрия), Валентин Иванов (Собиқ Иттифоқ), Дражан Йеркович (Югославия) - 4тадан.

ЖЧга 15 кун қолди. Швеция - 1950
ЖЧга 16 кун қолди: Швейцария - 1954
ЖЧга 17 кун қолди: Бразилия - 1950
ЖЧга 18 кун қолди: Франция - 1938
ЖЧга 19 кун қолди: Италия - 1934
ЖЧга 20 қолди: Уругвай - 1930


Хориж маълумотлари асосида
Нодирхўжа Юлдашев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика