Latest news

12:43Санжар Шоаҳмедов "Ал Сайлия"да қайси рақамда ўйнаши маълум бўлди1 12:12Пайет ақлдан озди. Клуб уни қўйиб юбормаса, Дмитри ўзини жароҳатламоқчи14 12:12Пайет травмирует себе крестообразные связки, если его не отпустят из «Вест Хэма»0 11:48Луи ван Гал кашфиётлари рамзий терма жамоаси12 11:28"Пахтакор" сыграет с ФК "Чанчун Ятаи"0 11:20"Бейжинг Гоан" мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда0 10:45Андре Виллаш-Боаш Хитой чемпионатидаги легионерларга бўлган чекловни танқид қилди6 10:45Андре Виллаш-Боаш раскритиковал лимит на легионеров в чемпионате Китая0 10:13"Пахтакор" бугун "Чанчун Ятаи" билан ўйнайди11 10:08Хитой клубига ўтган Оскар Испанияда ўйнайди10 10:04Официально: Оскар Ромеро - игрок «Алавеса»0 10:01Ривалдо "Барселона"га қайтди13 10:01Ривалдо стал сотрудником "Барселоны"0 09:40Асрор Алиқулов “Шўртан” ёшлари жамоасини бошқаради5 09:20"Нефтчи": Йиғин давом этмоқда. Ҳамза Каримов жамоага қўшилди13

13 sep 13:02
News

ЖЧда муносиблар қатнашади, муносиблар!

Муносиб деганда кучлиларга қарши туриб берадиган жамоани назарда тутганим йўқ.
Келинг, савол берайлик, биз ЖЧга муносибмизми? Футболчи ва мураббийларни қўйиб турамиз, сал қуйироққа назар ташлайлик.

Олий лига пойдевори бу биринчи лига, тўғрими? Яшанг, бизни биринчи лига, лига эмас деган жавоб берган бўлсангиз! Бу йил биринчи лига мусобақалари икки минтақага бўлинган ҳолда ташкил этилди. Мураббий ва футболчилар, ўйин тақдирини ҳал қилиб қўядиган ҳакам-у, назоратчиларнинг касри эвазига биринчи лигамиз кома ҳолатига тушиб бўлди. Шундай ўйинлар бўляпти-ки, ҳакамлар қўрқмасдан, иккиланмасдан ўйин олдидан икки жамоа вакилини чақириб ким неча пул бера олишини сўраяпти! Гапимга эътироз билдира кўрманг, кейинги йил сайтимизда шундай лойиҳа амалга ошсин-ки, ҳакамларнинг ҳолига маймунлар, керак бўлса ўкириб йиғласин. Жорий йил биз учун биринчи лига танишув йили бўлди, “дод” деворай дедик адолатсизликлардан. Пули бор жамоани олий лигага чиқиши 100% аниқ лигадан олий лигага бир “грамм” ҳам наф йўқ. Биринчи лигада асосан ёш ҳакамлар фаолият олиб боришларига қарамай уларни “криша”лари мавжудлиги учун ўйин тақдирини қўрқмай ҳал қилишяпти. Биринчи лиганинг инқирозида ҳакамлардан ташқари 50% дан ортиқ клубни тотализатор учун ўйин натижасини аввалдан келишиши жиддий таъсир ўтказяпти. Афсуски бу олий лига ўйинларида ҳам бот-бот такрорланаяпти. Фожеа шундаки, сунъий тарзда натижани қўлга киритаётган жамоа мураббийлари мухлисларда илқ таъссурот қолдиряпти, аслида эришилаётган натижа юқоридагидек кўриниш олган. Қуйи лига жамоаларини раҳбарлари тотализаторга муккасидан кетаётган пайтда, “доля”да бўлмаган мураббий ўйинни сотиш билан ўз бизнесини тараққий эттираяпти. Афсуски, исбот йўқ аммо бу илғаб бўлмайдиган нарса эмаски, кўрмасак.

Энди сал қуйироққа назар ташлаймиз. Илҳом Суюнов айтганидек вилоятларда иккинчи лига мусобақаларидан асар ҳам қолмаяпти. Бу эса футболимиз учун катта йўқотиш. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларининг ҳалқаро майдонлардаги натижалари билан чалғиб қолаётганимиз, ички базамизни емирилаётгани жуда ҳам ачинарли ва бунинг оқибати футболимизни инқироз ёқасига кириб бораяпти, кираётганда ҳам катта тезлик билан.

Болалар футболи ҳақида айтмасак ҳам бўлаверади, аксар жамоаларда пули борни фарзанди тўп тепаяпти. Маҳаллалараро ўтказиладиган мусобақаларда раиснинг набираси энг яхши ўйинчи бўлмаса ҳисоб эмас. Бу гапларни осмондан эмас, реал ҳаётда кўриб ёзаяпман. Энг яхши ҳужумчи унвонини, бу ампулада ҳаракат қилмасада ҳимоячига берилишига нима дейсиз?

Мана энди инсон танасининг жигарига, яъни олий лигамизга келамиз. Инсон учун жигар аслида юракдан ҳам устун турувчи ички орган ҳисобланади. Бизнинг ички органимизни алмаштирмаса бўлмайди. Яхши донар керак! Олий лигани ҳам ҳакамлар мавзуси билан бошласам. Бу ерда ҳакамлар гуруҳи мавжуд, улар қаторига назоратчилар ҳам киради. Битта назоратчи ўйин ҳакамига икки баҳо қўяй деса, ўша ҳакамнинг устози, бояги назоратчини ҳакамига шундай икки баҳо билан жавоб қайтариши мумкин. Сен меникига тегма, мен сеникига тегмайман! Шошманг!!! Мана шундай қабилада давом этаётган олий лигада керак бўлса, қуйи ўринда турадиган жамоалар жабридийда дея кўрманг! Улар ҳам яхшигина манфаатдор бу тизимдан. Шунчаки мухлислар кўзини шамғалат қилиш учун, росмана ютқизган ўйинида айбни ҳакамларга тўнкаб қўя қолишади холос. Бахтимизга ҳамма назоратчи ва ҳакамларимиз бундай эмас. Ичимизда адолатлилари  ҳам бор ва бор бўлишсин! Бу мақолани ёзишдан мақсад уларни айбларини ошкор қилиш эмас, шунчаки ўз ҳуштаклари билан шундоқ ҳам суви қочган жигарга ортиқча игна бўлаётганликларни айтиш. Кўриб турганингиздек, бундан ҳамма-ҳамма жабр кўрди, МТЖ Иорданияни юта олмайдиган даражага тушиб қолди.

Бугунга келиб клуб раҳбарларининг 2-3 нафарини ҳисобга олмасангиз, қолгани футболни тўп тепиш деб билади холос. Инфраструктурани ривожланитиши борасида бош қотиришмайди. Бюджет пулини мураббий ва футболчига тақсимлаб берса бўлгани, албатта юқоридаги ҳаражат ҳам бор. Болалар футболи, маркетинг, матбуот хизмати, майдон сифатига ажратилиши керак бўлган пулларнинг бари бир тийинга қиммат ўйинчиларга сарфланади. Тан олинг, олий лиганинг 50% футболчисини боридан йўғи яхши. Чунки улар йўқ бўлса, зарари тегмайди. Мақсади йилни тугатиш бўлган футболчидан МТЖга нима фойда. МТЖда рақобат йўқ, рақобатни юзага келтирадиган олий лига мавжуд эмас. Шундай экан, кечаги муваффақиятсизликни юзаки эмас, туб-тубидан кўриш керак. МТЖга ҳали қайтамиз. Энди олий лига мураббийлари ҳақида мулоҳаза юритсак. Дейлик, Қосимов кетди, кимни МТЖга номзод қилиб кўрсатасиз, борми? Ҳа, битта Шквирин! Лекин Игорь Шквирин 6 йил давомида Олмалиқда шундай ишларни амалга оширдики, энди мевага кирадиган пайтида ташлаб кетмаса керак. Кейинги йил бу мутахассис олий лигада жиддий синовдан ўтади. Унинг клуби янги стадионда медаллар учун курашади. Бошқа номзод йўқ! Лекин ҳаммада ПРО лицензияси бор, уч ойлик курс ва эсдалик учун сурат. Қанча лицензия керак, марҳамат “С”дан “ПРО”гача пулини тўлсангиз бўлди. Гап йўқ, мураббийларимизга зўр назориётчи таълим бераяпти, лекин амалий билим бошқа, назарий билим бошқа! Биронта мураббийни ўз қараши борми, битта мураббий борми ютқазаётганида қўшимча 2та режаси бор бўлган ёки ютаётган маҳалида 2та режасига эга! Йўқ, югур олдинга, жарима майдончаси ичида йиқил, пенальти беради. Биринчи режа ҳам, иккинчиси ҳам шу аслида. Энди айтинг, шунча салбий ҳолатлардан келиб чиқиб биз ЖЧга муносибмизми?

Мана энди терма жамоага келдик. Хитойдан Кореяга Россия орқали учиш. Муҳим ўйинлар олдидан ўйинчиларни аэропортда қолиб кетиши, биринчи бўлим тугамасидан бўкиб қоладиган футболкалар, жиддий ўртоқлик учрашувларни ўтказа олмаслик, жароҳат олган футболчига ўз вақтида ташхис қўя олмаслик, ҳамма-ҳаммасидан келиб чиқиб биз ЖЧга муносибмизми?

Қосимов ўз аризасига кўра ишдан кетишини айтди. Аслида ўз пайтида “Бунёдкор”дан ишдан кетганида шундай бўлмасди. Балки Иорданияни ўйинини Мақсудов эмас, олий лигадан кўз юмиб ўзи жонли кўрганида шундай бўлмасмиди. Камера нимани ҳам кўрсата оларди, тўпни орқасидан “қувади” холос. Тўп ҳужумчида эканлигида ҳимоячи қандай ҳаракат қилади, ёки жамоа ҳимояланаётганида ҳужумчилар қандай позицияда туради. Буларни ҳаммаси кичкина объективга сиғмайди, буни жонли кўриш лозим. Дарвозабонлар мураббийи ҳақида аввал ёздим, терма жамоага “Пахтакор” устози Анвар Рашидовни қайтариш ва фаолиятини якунламагунига қадар уни терма жамода ушлаб туриш лозим.

“Бунёдкор” – “Локомотив” ўртасидаги кубок ўйини Қосимов учун жуда катта аҳамиятга эга ўйин эди. Ҳисоб 2:0 бўлиб турган пайтда, жамоа футболчилари мураббийларини шаъни учун ҳам икки хисса куч билан ўйнашди. Натижада Фарҳод Тожиев узоқ муддатга сафдан чиқди, натижада шу Фарҳод Тожиев Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужум чизиғига етишмади!

Кўряпсизларми, ўқувчилар МТЖ бу катта бир чарҳпалакдаги челакларни бирлаштирувчи айлана! Мана шу челаклар фақат ўзи учун сув тўплаётганлиги учун ҳам, айланамиз қуруқ айланиш билан овора, бу кетишда сув қуриб, челакларимиз ҳам чириб кетмаса бўлгани.

2018 йилги жаҳон чемпионати учун бизни ким тайёрлайди бу ҳозирча номаълум. Балки Қосимовни ўзи қолади, балки бошқа мураббий. Аммо юқоридаги камчиликлар бартараф этилмаса, биз ҳар чанд уринмайлик мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмаймиз. 2018 йилги ЖЧга чиқа олмасак, 2022дан умид қилмасак ҳам бўлади. Чунки Қатарда бўлиб ўтадиган мундиалда, агар тизим ўзгармаса Осиёдан бор йўғи 3та жамоа тўғридан-тўғри катта форумга йўл олади. 2026 йилга қадар ким бор, ким йўқ. Бугундан бошлаб 2016-2017 йиллар учун ўртоқлик учрашувларини белгилаб олмасак, яна ўша муаммолар гирдобида қолаверамиз.

Ҳозир мухлислар бир қатор мутахассислардан истеъфо талаб қилишяпти. Футболни ичида юрганим боисми, бу саволга жавоб бера олмаяпман. Чунки уларни ўрнига яна ҳудди шу савиядагидек мутахассис келади. Ундан кучлигини кўрмаяпман. Бирон маротаба Усмоновни танқид қилмаганман. Танқид қила олмайман ҳам, бу қўрқоқлик ёки лаганбардонликдан эмас. У киши ўзбек футболини қайта тиклади, аммо унинг атрофида йиғилганлар чиройли машинани жар ёқасига ҳайдаб бордилар. Машинани жар ёқасидан қутқаришни бир йўли бор, лекин бу узоқ вақтни талаб этади. Узоқ вақтни талаб этсада қилиниши керак бўлган иш бу. Агар амалга оширамсак, йиллар ўтаверади-ки, шу тизимдан чиқиб кета олмаймиз. Гап шундаки, ҳар бир ҳудуддан камида уч нафардан истеъдодли ёшларни танлаб олиш керак. Уларни яқиндан бошлаб ривожланиб кетган давлатлар, Корея, Япония, Россия, Украина каби мамлакатларда бир йил давомида назарий билим бериш ва уларни ўз вилоят жамоаларига иш бошқарувчи лавозимига қўйиш керак. Бир кун келиб катталар кетади, агар юқоридаги иш қилинмас экан, катталар кетиб яна иш билмас мутахассислар жойни эгаллайдиларми? Ҳудди шу тартибда ЎФФ, ПФЛ ҳамда марказни ислоҳ қилиш, у ерларга кўпроқ ёшларни жалб этиш керак. Ҳуллас гап кўп, терма жамоа муваффақиятсизлиги йўлида битта иккита ходимларни ишдан бўшатиш билан эмас, кенг кўламда назорат қилиш керак!

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 134
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи... 121
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 92
Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди
Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футболчилари... 85
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook