UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Бугун 17:00. Сурия - Ўзбекистон   15 00:45Арсен Венгер: «Санчес ва Озил билан шартномаларини узайтиришни ёзга қолдирди»  3 00:25Эшли Коул: «Ҳамон «Арсенал»нинг устидан кулаяпман»  2 23:52Кьеллини "Ювентус" билан шартномасини 2020 йилгача узайтирмоқчи  0 23:35"Барселона" "Реал" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  12 23:15Ибрагимович: «Гвардиола жамоаларига қарши ўйинлар мен учун ўзгача аҳамият касб этади»  6 22:53«Марсель» «Валенсия» ҳимоячиси Абденнурга қизиқиб қолди  1 22:32«Милан» ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 22:15Деян Журжевич Қатар – Эрон учрашувини кузатиш учун Доҳага етиб борди   36 22:00Жанубий Корея қишки Олимпиадага қандай тайёрланмоқда? ФОТОРЕПОРТАЖ  1 21:50Андижонлик ишқибозлар диққатига!  11 21:32Алекс Сандро "Челси" футболчисига айланиши мумкин  3 21:08Эден Азар: "Месси ёки Роналду каби бўлишни истамайман"  13 20:46Жон Стоунз: "Гвардиолани дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблайман"  2 20:21Бернардески ва Габбьядини март ойида Италия терма жамоасига ёрдам бера олишмайди  2

13 июн 23:30
Янгиликлар

ЖЧ-2014. Ёмғир остида ўтган баҳсда "ацтеклар" ғалаба қозонишди

Жаҳон чемпионатининг "А" гуруҳидан ўрин олган Мексика - Камерун ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Жуда кучли ёмғир остида ўтган учрашувнинг 11-дақиқасида шериклари томонидан оширилган тўпни Жованни Дос Сантос дарвозага йўллади. Бироқ ён ҳакам мексикалик футболчи офсайддан гол урди деб уни инобатга олмади. Такрорий лавҳалар ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлмаганини кўрсатди.

Орадан 5 дақиқа ўтгач энди Камерун гол урди. Бу сафар ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда хатога йўл қўйишмади.



21-дақиқада Ассуа-Экотонинг чап қанотдан ёриб кириб, ЭтоОга оширган тўпини Самуэль дарвозага йўллади, лекин тўп устунга тегиб майдон ташқарисига йўл олди. Ушбу вазиятда Камерун ҳисобни очишга жуда яқин келганди.

Учрашувдаги ҳисоб 61-дақиқада очилди. Дос Сантоснинг дарвозага йўллаган тўпини Итанж қайтарди ва унга биринчи бўлиб етиб келган Перальта ҳисобни очди - 1:0.



Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Ассуа-Экоттонинг пасидан сўнг Муканжо боши билан дарвозага йўллади, Очоа чиройли сейв билан тўпни эгаллаб олди.

Шу тариқа Мексика мундиалнинг илк учрашувида ҳақли равишда уч очкони қўлга киритди.

Иккинчи турда гуруҳ пешқадамлари Бразилия ва Мексика ўзаро куч синашишади.



МЕКСИКА - КАМЕРУН 1:0
13 июнь. 21:00.
Натал. “Дас Дунас” стадиони.
Бош ҳакам
: Вилмар Ролдан (Колумбия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Умберто Клавихо, Эдуардо Диаз (иккиси Колумбия)
Тўртинчи ҳакам: Норберт Хауата (Таити)

Гол:  Перальта, 61.

МЕКСИКА:13.Очоа, 22.Агилар, 2.Ф.Родригес, 4.Р.Маркес, 15.Морено, 7.Лаюн, 6.Эррера (3. Салсидо, 90+1), 23.Васкес, 18.Гуардадо (8. Фабиан, 69), 10.Дос Сантос, 19.Перальта (14. Чичарито, 73)

КАМЕРУН: 16.Итанж, 2.Ассу-Экотто, 3.Нкулу, 4.Жеугун (5. Нунке, 46), 6.Сонг (15. Вебо, 79), 8.Муканжо, 14.Шеджу, 18.Эно, 17.М`Биа, 9.Это'О, 13.Чупо-Мотинг

Огоҳлантиришлар: Морено, 57. Нунке, 77.


"А" гуруҳидаги вазият

ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Бразилия11003 - 123
2Мексика11001 - 013
3Камерун10010 - 1-10
4Хорватия10011 - 3-20

Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Самвел Бабаян: Денисов майдонга тушмайди, Сергеев ва Шомуродовнинг иштироки сўроқ остида турибди
ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-туридан ўрин олган Сурия –...  182
Испания. «Барселона» 10 киши бўлиб қолган «Валенсия»ни мағлуб этди
Испания чемпионатининг 28-турида «Барселона» «Валенсия»дан устун...  72
ВИДЕО. Ўтган йил Сурияни қандай мағлуб этгандик?
2016 йил 1 сентябрь санасида Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўйинда...  69
Сурия билан ўйинга бир кун қолди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашувига бир кун...  72
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: