UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55Тони Кросс: “Нойер тузалишга шошилма”  0 02:45“МЮ” Мертенсга йилига 4,7 миллион евро маош тўламоқчи  0 02:31Диего Марадона: “Инфантино билан Мессининг дисқвалификацияси бўйича гаплашмоқчиман”  1 00:18Месут Ўзил: “Германияга қайтишим ҳам мумкин”  1 00:00Olamsport: "Бухоро"га омад тилаган боксчилар, дзюдочиларимиз кучли таркиб билан Грузияга борадилар ва бошқа хабарлар  0 23:34Шоҳруз Норхонов: "”Ғалабага лойиқ ўйин кўрсатдик”  3 23:20Нойердан кейин унинг ўринбосари ҳам жароҳат олди  3 23:06“Қизилқум” мухлислари диққатига!  6 23:01“Ювентус” Бенатияни “Бавария”дан тўлиқ сотиб олмоқчи  0 21:50Венгер "Арсенал" билан шартномани узайтиришни истайдими?  9 21:32ФИФА ЖЧ-2026 учун Осиёга 8+1та ўрин бермоқчи  40 21:24Лаллананинг жароҳатидан кейин Саутгейт Клоппга қўнғироқ қилди  4 21:08Лушан бугун футбол ўйнамаган "Бунёдкор", югургиси келмай қолган футболчилар ва жамоага етишмаётган Қосимов ҳақида  24 20:59Дрис Мертенс "Манчестер Юнайтед" эътиборини тортди  1 20:29Конте "Хоффенхайм" ҳимоячисига қизиқмоқда  0

04 июн 15:59
Янгиликлар

ЖЧ-2014 стадионлари. “Фонте-Нова” (Салвадор)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар 6та стадион ҳақида маълумот бергандик.

Арена де Коринтианс” (Сан Паулу)
Арена дас Дунас” (Натал)
Эстадио Кастелан” (Форталеза)
"Арена Амазония" (Манаус)
"Бразилия миллий стадиони" (Бразилиа)
"Арена Пернамбуку" (Ресифи)

Бугун эса Салвадор шаҳридаги “Фонте-Нова” стадиони ҳақидаги маълумотлар билан танишинг.



Ушбу стадион ўтган йилги Конфедерациялар кубогига яқин қолганида қуриб битказилган. Арена "Баия" клубига берилган. Фақат футболга мосланган ушбу стадион 3 йил ичида тўлиқ битказилганди.
 
Янги стадион 1951 йил қурилган "Эштадиу Фонте Нова" стадионининг ўрнида қурилди.


 
Собиқ стадионда фожиалар ҳам бўлиб турган. "Баиа" ва "Вила Нова" ўртасидаги баҳсга 60 000 томошабин келганди. Стадионнинг трибуналаридан бири қулаб тушган ва оқибатда 7 киши ҳалок бўлганди. Бир неча кун ўтгач "Эштадиу Фонте Нова" бузиб ташланган. Аренани 2010 йил октябрь ойида бузиш бошланган, унинг ўрнида янги замонавий 55 минг томошабин учун мўлжалланган "Arena Fonte Nova" қад ростлади. ЖЧ-2014 вақтида эса 48 747 одам бу стадионда футбол кўра олади.

Бу ерда ЖЧ-2014нинг жами олтита (4та гуруҳ босқичи, биттадан 1/8 финал ва 1/4 финалнинг) ўйини бўлиб ўтади.



Тўлиқ номи: "Itaipava Arena Fonte Nova"
Қурилиш бошланган: 2010
Стадион қуриб бўлинган: 2013 йил 7 апрель
Стадион эгаси: Баиа штати ҳокимияти
Стадион сиғими: 48 747
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: itaipavafontenova.com.br



Қизилқарли фактлар
Ушбу стадионни қуришдан олдин Голландиянинг "Амстердам АренА" стадиони архитекторлари билан фикр алмашишган.

Стадионда ЖЧ-2014дан сўнг Олимпиада-2016 ўйинлари ҳам бўлиб ўтади.



Стадион пивони реклама қилади. Жаҳон чемпионати ўтмаётган вақтда стадион номига "Itaipava" сўзи қўшилади. Бу ҳамкорлик 10 йил учун 100 миллион долларга мўлжалланган.

Айнан шу стадион қуриб бўлинганидан икки ой ўтганидан сўнг кучли ёққан ёмғир натижаси стадион томининг бир қисми қулаб тушганди.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
13 июнь

Испания - Голландия

16 июнь
Германия - Португалия

20 июнь
Швейцария - Франция

25 июнь
Босния ва Герцеговина - Эрон

1 июль
1/8 финал (H1 - G2)

5 июль
1/4 финал



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  574
Самвел Бабаян: "Ғалабага ҳар қандай йўл билан эришиш шарт эди"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Самвел...  195
Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркибимиз эълон қилинди
Ўзбекистон ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни асосий...  167
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: