UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  3 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  4 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  7 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  6 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  13 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0

ЖЧ-2014 стадионлари. “Бейра-Рио” (Порту-Алегри) Янгиликлар

ЖЧ-2014 стадионлари. “Бейра-Рио” (Порту-Алегри)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар 8та стадион ҳақида маълумот бергандик.

Арена де Коринтианс” (Сан Паулу)
Арена дас Дунас” (Натал)
Эстадио Кастелан” (Форталеза)
"Арена Амазония" (Манаус)
"Бразилия миллий стадиони" (Бразилиа)
"Арена Пернамбуку" (Ресифи)
"Фонте Нова" (Салвадор)
"Арена Пантанал" (Куяба)

Бугун Порту-Алегри шаҳридаги “Бейра-Рио” стадиони ҳақидаги маълумотлар билан танишинг.



"Бейра-Рио" стадиони 1969 йилда қурилган, Жаҳон чемпионати олдидан капитал реконструкциядан чиқди. Қачондир "Интернасьонал" стадионига 100 000 дан кўпроқ одам сиғарди. Ташриф борасидаги рекорд 1972 йилнинг 17 июнида қайд этилган. Ўшанда Гаучо терма жамоаси (Риу-Гранди-ду-Сул штати термаси) Бразилия терма жамоасига қарши ўйнайганди. Баҳс 3:3 ҳисобида тугаганди.

Бразилия терма жамоаси бу ерда 10 марта майдонга тушган. Улардан фақат иккитаси расмий ўйин бўлган. Яна икки баҳс Гаучо терма жамоасига қарши бўлганди.



Стадион реконструкциядан олдин ҳам, ҳозир ҳам фақат футбол учун хизмат қилмайди. Бу ерда Порту-Алегрининг маданий тадбирлари ҳам ўтказиб турилади.  Масалан, 2010 йил стадионда Пол Маккартнининг концерти бўлиб ўтганди. Унга 50 минг мухлис келганди.

Бу стадионда ЖЧ-2014нинг жами бешта, тўртта гуруҳ ўйини ва 1/8 финалидан ўрин олган битта учрашув бўлиб ўтади.



Тўлиқ номи: "Estádio José Pinheiro Borda"
Стадион очилган: 1969 йил 6 апрель
Реконструкция қилинган: 2013 йил
Стадион эгаси: "Sport Club Internacional"
Стадион сиғими: 51,300
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: internacional.com.br



Қизилқарли фактлар
Яқинда Порту-Алегри шаҳрида "Гремио" клубига тегишли бошқа стадион ҳам қурилди. Кўпчилик ўша стадионни яхшироқ деб ҳисоблашмоқда. ФИФА айнан "Бейра-Рио"ни танлаганидан хафа бўлаётганлар анчагина.
 
Стадионнинг расмий номида уни қурилишида бош бўлган Жозе Пинейро Борданинг исми ҳам бор. Афсуски, у стадион очилишига оз қолганида вафот этди.
 


2012 йилнинг 7 декабрь куни стадионда "Интернасьонал" клубининг Либертадорес кубогини қўлга киритганини намойиш этишди. Ушбу намойиш кино тарихига кирди ва Гинесснинг рекордлар китобидан ўрин олди. Сабаби унга қадар битта киносеансни бир вақтда 27 минг одам томоша қилмаганди.
 
"Бейра-Рио"да Либертадореснинг тўртта финали бўлиб ўтган. Уч бор "Интернасьонал" мезбон бўлган, 2005 йилда эса "Атлетико Паранаэнсе" ушбу стадионда ўйнаган.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
15 июнь
Франция - Гондурас

18 июнь
Австралия - Голландия

22 июнь
Жанубий Корея - Жазоир

25 июнь
Нигерия - Аргентина

30 июнь
1/8 финал (G1-H2)




Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика