Latest news

16:48"Челси" - "Вест Бромвич". Таркиблар эълон қилинди4 16:32Рафаэль Бенитес "Вест Хэм" бош мураббийи бўлиши мумкин0 16:32Рафаэль Бенитес может сменить Славена Билича во главе "Вест Хэма"0 16:10«Реал» ҳужумчиси Испания чемпионати тарихига кирди14 16:10Форвард «Реала» Диас стал первым автором гола в примере из Доминиканской Республики0 15:52Жон Терри "Шанхай Шеньхуа"да пайдо бўлиши мумкин7 15:52Джон Терри может перейти в "Шанхай Шеньхуа"0 15:31Бразилиялик Роналдо "Барса", "Реал" ва "Атлетико" устозлари билан ўйнаган ФОТО9 15:27Футзал. Олий лига, 2-тур, 3-кун. "Металлург" - "Дўстлик-AIN" 0:14 15:15Olamsport: Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Спорт вазирлиги ташкил қилинишини маълум қилди18 15:14ВИДЕО. Ибрагимович украиналик болакайни қандай қилиб бахтли қилди?4 15:10«Реал» Японияга учиб кетди ФОТО15 15:10«Реал» вылетел в Японию ФОТО0 14:50Диёр Имомхўжаевдан: MADE IN UZBEKISTAN33 14:29Клублар ўртасидаги ЖЧ. «Чонбук Хюндай Моторс» ярим финалга чиқа олмади10

24 may 16:23
News

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена дас Дунас” (Натал)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Кеча мундиалнинг очилиш учрашувини қабул қилувчи Сан Паулу шаҳридаги “Арена де Коринтианс” стадиони ҳақида маълумот бергандик.

Навбат Натал шаҳрида барпо этилган “Арена дас Дунас” стадионига етиб келди.



“Арена дас Дунас” собиқ “Машадао” стадиони ўрнида бунёд этилган. Қизиғи ушбу стадионнинг лойиҳаси аввал бутунлай бошқача эди. Аммо Жаҳон чемпионати учун қурилиши маълум бўлгач лойиҳа ўзгартирилган.

Бу стадион Конфедерациялар кубогини ҳам қабул қилиши режалаштирилганди. Аммо турли қоғозбозликлар туфайли қурилиш 15 ойга чўзилиб кетди. Стадионда барлар, ресторанлар ва бошқа кўнгилочар бўлимлар мавжуд. Унинг атрофига халқаро меҳмонхоналар, амфитеатр, яшил боғ ва сунъий кўл қуриш режада бор.

Жаҳон чемпионатидан сўнг бу стадионда фақат футбол ўйинлари бўлиб ўтмайди. Йилига 30га яқин тадбирлар орқали стадионнинг қурилиш учун кетган пули қопланади.



Тўлиқ номи: "Arena das Dunas"

Қурилиш бошланган сана: 2011 йил
Очилган сана: 2014 йил 26 май
Стадион эгаси: Натал шаҳри ҳокимияти
Стадион сиғими: 45 000
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: arenadunas.com.br



Қизилқарли фактлар
Стадион трибуналари йиғма конструкциялардан ташкил топган. Жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтгач томошабинлар учун ўриндиқлар сонини 32 000тагача камайтириш мумкин.

Арена шаҳарнинг энг катта икки кўчасининг ўртасида жойлашган. Мундиал вақтида бу ерда келиш жуда ҳам қулай ва тез бўлади.

Стадион номи ва ташқи кўриниши ушбу шаҳар ўзининг қум тепалари билан машҳурлигини билдириб туради.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
13 июнь
Мексика - Камерун

16 июнь
Гана - АҚШ

19 июнь
Япония - Греция

24 июнь
Италия – Уругвай


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook