Latest news

18:33Мирча Луческу: "Жамоанинг барча чизиқларини кучайтириш лозим"0 18:07Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчиси рамзий терма жамоада3 17:43Фёдор Смолов Бундеслигада ўйнаши мумкин9 17:29Футзал. Олий лига, 2-тур, 1-кун. "Когон" - "Дўстлик-AIN" 1:41 17:10Ренату Саншеш Германиянинг об-ҳавосига ҳали кўникмаган1 16:53Смоляченко забил гол в составе малайзийского клуба2 16:49Цорк: "Боруссия Дортмунд"ни ҳозирги кунда ЕЧЛ қизиқтирмайди"1 16:49«Реал» и ПСЖ намерены приобрести Уго Льориса0 16:49"Реал" ва ПСЖ Уго Льорисга даъвогарлик қилмоқда3 16:37«Краснодар» спорт директори Владимир Хашиг: Одил Аҳмедовни сотамиз деган гап йўқ21 16:37«Краснодар» может продать Ахмедова в Китай и ищет игрока, похожего на Сусо0 16:31Ян Вертонген: «Футболга Моуриньо керак»2 16:31Ян Вертонген: «Футбол нуждается в Моуринью»0 16:15Бенхаккер: "Агар Зидан "Реал"даги рекордимни янгиласа хурсанд бўламан"9 16:13«Ливерпуль» ҳимоячиси энди Камерун терма жамоасида ўйнамоқчи эмас2

15 nov 21:20
News

ЖЧ-2014 саралаши. Европа. Плей-офф. Дастлабки ўйинлар олдидан

Кейинги йил Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этадиган сўнгги терма жамоалар номи кейинги ҳафтада маълум бўлади.
Куни кеча Жанубий Америка - Осиё, Шимолий Америка - Океания жамоалари ўртасидаги қитъалараро плей-офф ўйинларининг дастлабкилари бўлиб ўтди. Бугун эса Европа қитъасида тўртта плей-офф учрашувлари ташкил этилади.

Исландия – Хорватия
Бошланиш вақти: 23:55 (Тошкент)
Ўтказилиш жойи: Рейкъявик, «Лейгардальсведлюр»
Ҳакам: Альберто Ундиано Мальенко (ESP)


Ларс Лагербек бошчилигидаги Исландия терма жамоаси кўпчилик томонидан ушбу саккиз жамоа орасида энг кучсизи деб тахмин қилинмоқда. Аммо таркибга эътибор қилсак бундай фикр нотўғри эканига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Альфред Финнбогасон, Колбейн Сигторссон, Йохан Гудмундссон, Гилфи Сигурдссон...

Хорватлар плей-оффга бош мураббийни алмаштирган ҳолда кириб келишди. Игор Штимацнинг ўрнига Нико Ковач келди. Хорватия сафида беш нафар футболчида биттадан сариқ карточка бор. Қуйидаги футболчилар бугун огоҳлантириш олишса жавоб баҳсини ўтказиб юборишади: Чорлука, Модрич, Кранчар, Манджукич, Ракитич. Шунингжек Стринич ва Оличнинг соғлиқлари билан муаммолар бор.
Тахмин – 2:1  



Греция – Руминия
Бошланиш вақти: 00:45 (Тошкент)
Ўтказилиш жойи: Пирей, «Георгиос Караискакис»
Ҳакам: Педру Проэнса (POR)


Бугунги ўйинлар орасида энг зерикарлиси бўлиши кутилмоқда. Сабаби Греция жамоаси иштирокидаги ўйинларда 16та гол урилган холос. Бундан ташқари Грецияни «1:0 терма жамоаси» деб аташларини ҳам қайд этиш лозим. Хатто Лихтенштейнга қарши ўйинда ҳам Фернанду Сантуш шогирдлари битта гол уриб олиб эътиборни ҳимояга қаратишганди. 10та ўйинда Греция 8та ўйинда гол ўтказмади!

«Кўпчилигимиз учун сўнгги имкон», - дейди Руминия терма жамоаси ҳужумчиис Мариус Никулае. Руминия сўнгги бор 1998 йилда иштирок этганди. Шу боис руминлар учун бу икки ўйиннинг аҳамияти ҳақида ортиқча тўхталиб ўтиш шарт бўлмаса керак. «Бастия» ва Руминия терма жамоаси ҳужумчиси Клаудиу Кешеру «Бразилияга яёв боришга» ҳам тайёр эканини маълум қилди.
Тахмин– 1:0



Португалия – Швеция
Бошланиш вақти: 00:45 (Тошкент)
Ўтказилиш жойи: Лиссабон, «Эштадиу ду Бенфика»
Ҳакам: Никола Риццоли (ITA)


Португалия ва Швеция ўртасидаги ўйинни қўрқмасдан марказий дейиш мумкин. Сабаби ҳар куни ҳам Криштиану Роналду ва Златан Ибрагимович тўқнашувини кўравермаймиз. Бу икки футболчи учун плей-оффдаги ғалаба фақат Бразилияга йўлланма олиш билан муҳим эмас. Ғолиб футболчи «Олтин тўп» учун курашда фаворитга ҳам айланади. Кришти ҳам, Ибра ҳам даъвогарлар сафида.

Фақат бугунги эмас иккала ўйинда Пириней ярим ороли вакили фаворит ҳисобланмоқда. Португалия терма жамоаси футболчиларининг даражаси скандинавлардан устунроқ. Португалиянинг деярли барча футбочлиси топ лигаларда, топ клубларда ўйнашади, шведларда эса бундай эмас. Бошқа томондан «сариқ-кўклар»да шундай жамоавий руҳ борки бунга Португалия ҳавас қилса арзийди. Шведлар жисмоний томонлама рақиб билан тенгма тенг ўйнашга қодир.
Тахмин – 1:1




Украина – Франция
Бошланиш вақти: 00:45 (Тошкент)
Ўтказилиш жойи: Киев, «Олимпийский»
Ҳакам: Жунейт Чақир (TUR)


Украинага қуръада омад келмаган деб айтиш тўғри бўларди, французлар Киевга келишади. Бошқа томондан тўрт йил олдин Украинага Греция тушганида барча қувонганди, аммо якунда нима бўлганди? Тўғри топдингиз, мағлубият. Бу билан Украина учун бешинчи марта плей-оффда ўйнайди. Олдинроқ МДҲ вакили Хорватия, Словения, Германия ва Греция билан ўйнаган. Украинлар биронтасида ғолиб чиқишмаган, Киевдаги икки ўйин 1:1 ҳисобида тугаган. Михаил Фоменко жамоасига тўлиб тошган «Олимпийский», шунингдек жамоа ҳужумчилари Ярмоленко ва Коноплянка ёрдам бериши мумкин.

Францияни яқинда қабул қилиб олган Дидье Дешам учун Украинага қарши ўйинлар дастлабки муҳим синов бўлади. Гуруҳда Испанияни ортда қолдира олмади, Белоруссия, Грузия ва Финляндиядан тепада туриш эса мураббийсиз ҳам эпласа бўладиган иш. Франция матбуоти термага жуда катта босим уйиштирмоқда, агар жамоа мундиалга чиқа олмаса Дешам ишдан ҳайдалиши аниқ. Агар Франция мағлуб бўлса Франк Рибери «Олтин тўп»дан ҳам қуруқ қолиши мумкинн. Шу боис иккала томон учун ҳаёт мамот ўйини бўлишига шубҳа йўқ.
Тахмин – 1:1


allsport-news.com сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook