UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  5 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1

ЖЧ-2014 саралаши: Эрон сафарда Қатарни мағлуб этди Янгиликлар

ЖЧ-2014 саралаши: Эрон сафарда Қатарни мағлуб этди

ЖЧ-2014 саралаши 8-тури доирасида Эрон миллий терма жамоаси сафарда Қатар терма жамоасини кичик ҳисобда мағлубиятга учратди ва гуруҳдаги очколари сонини 10тага етказди.
Дохадаги «Жасим Бин Хамад» стадионида кечган учрашув Эрон терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Учрашувнинг иккинчи бўлими 66ғдақиқасида қатарлик ҳимоячиларнинг хатосидан Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Ризо Ғуччанажод унумли фойдаланди. Эронликлар ҳужумчиси қатарликлар посбони Қосим Бурхонни яккама-якка вазиятда доғда қолдириб ўйинда ҳисобни очди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида Карлуш Кейруш шогирдлари ўйин тизгинини қўлларида ушлаб туришди ва мезбонларга имконият қолдиришмади. Шу тариқа, Эрон сафарда муҳим ғалабага эришди ва ўз очколари сонини 10тага етказиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси гуруҳдаги кейинги учрашувини 11 июнь куни ўз майдонида Ливан терма жамоасини қабул қилади. Ҳудди шу куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Жанубий Кореяга қарши тўп суради.

ЖЧ-2014 саралаш. 4-саралаш босқичи 8-тур.
04.06.2013. «А» гуруҳи

ҚАТАР - ЭРОН - 0:1 (0:0)
ГОЛ:
Ризо Гоччанажод 66
Қатар: Қосим Бурҳон, Билол Муҳаммад, Иброҳим Ал Ғаним, Иброҳим Мажид, Мусаб Маҳмуд, Абдулкарим Ҳассан (Мажид Муҳаммад, 67), Талал Ал Блуши, Весам Ризиқ, Халфан Иброхим, Юсуф Аҳмад (Абдулқодир Илёс, 81), Ҳассан Холид (Ҳамид Исмоил, 68).
Эрон: Раҳмон Аҳмади, Пежман Монтазари, Амир Ҳуссайин Содиғи, Хусро Хайдари (Ғуломризо Ризои, 90+3), Жавод Некунам, Масуд Шожаи, Жалол Ҳуссайни, Ҳошим Бекзода, Мужатбо Жаббори (Муҳаммад Ризо Халатбари, 84), Ризо Гуччанажод (Омид Иброҳими, 88).
Огоҳлантиришлар: Билол Муҳаммад 60, Қосим Бурҳон 81 - Ризо Гоччанажад 73.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика