UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни мағлуб қилди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  4 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  41

ЖЧ-2014 олдидан. Жеррард ҳаммасини мундиалдан кейин ҳал қилади Янгиликлар

ЖЧ-2014 олдидан. Жеррард ҳаммасини мундиалдан кейин ҳал қилади

Англия терма жамоаси сардори Стивен Жеррард ҳозир бор эътиборини яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатига қаратган.
Маълумки, инглизлар гуруҳда Италия, Уругвай ва Коста-Рикага қарши баҳс олиб боришади.

Келаси ҳафта 34 ёшни қарши оладиган ярим ҳимоячининг айтишича, бу унинг фаолиятидаги охирги жаҳон чемпионати бўлади: “Ҳозир бор эътиборим терма жамоанинг мундиалдаги иштирокига қаратилган. Жаҳон чемпионатидан сўнг терма жамоадан кетаманми? Тўғриси, бу ҳақда бир гап айта олмайман. Олдин жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этайлик, кейин бу мавзуга алоҳида тўхталамиз. Яқинда 34га тўламан, шунга қарамай ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман”.

Стивен Жеррард яна олтита ўйинда майдонга тушса, терма жамоада ўйин ўтказиш бўйича Девид Бекхэмнинг рекордини янгилашини тез-тез эслатишмоқда. Бекхэм ўз вақтида Англия сафида 115та ўйин ўтказган. Жеррард бу рекордни янгилаш учун қўлдан келганча ҳаракат қилишини маълум қилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика