Latest news

21:54Уолкотт фаолиятидаги 100-голини урди0 21:54Уолкотт забил 100-й гол в клубной карьере0 21:50Франция. «Марсель» «Дижон»ни мағлуб этди0 21:50Чемпионат Франции. «Марсель» победил «Дижон»0 21:40Жо Харт: "Италияга келиб, футбол фақат Англия атрофида эмаслигини тушуниб етдим"1 21:40Джо Харт: "В Италии я понял, что футбол не крутится только вокруг Англии"0 21:37Германия. «Лейпциг»нинг биринчи мағлубияти ва «Бавария»дан йирик ғалаба3 21:37Чемпионат Германии. Первая поражение «Лейпцига», крупная победа «Баварии»0 21:29ВИДЕО. "Уотфорд" - "Кристал Пэлас" 3:23 21:18Антонио Конте: "Чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта"1 21:18Антонио Конте: «Рано еще говорить о чемпионстве»0 21:08ВИДЕО. "Осасуна" - "Барселона" 0:32 20:55Симэн: "Арсенал" чемпион бўла олади. Озил ва Санчесни сотиш керак эмас"2 20:55Симэн: «Арсенал» может стать чемпионом. Нельзя продавать Озила и Алексиса»0 20:34Марио Балотелли: "Мен ҳам "Олтин тўп"ни олишим мумкин эди"8

12 jun 17:38
News

ЖЧ-2014. Мундиалга бораётган голеадорлар ТОП-5

Жаҳон чемпионатида бораётган футболчилар ичида терма жамоаси сафида энг кўп тўп киритган голедорлар ТОП-5 билан таништириб ўтамиз.

Мундиалга кўп футболчилар ўзлари билан керакли нарсаларни олиб кетишади. Масалан Англия терма жамоаси аъзоси Бейнс ўзи билпн гитарасини олиб кетган. Бўш вақтларида овуниб ўтириш учун. Баъзи футболчилар эса бошқа нарсаларни олиб кетишмоқда. Биз сизга сўзламоқчи бўлган беш футболчилар ўзлари билан Бразилияга "омадли" бутсаларини олиб кетишмоқда. 

5. Криштиано Роналдо - Португалия (49 гол)

Мундиалда иштирок этаётган жамоалар сафида ҳозирда энг кўп гол киритган футболчилар бешлигини амалдаги "Олтин тўп" соҳиби Криштиано Роналдо очиб беради.
Португалия терма жамоаси юлдузи ҳисобида 49 та гол мавжуд. Айнан шу футболчининиг иқтидори ва голларидан бутун Португалия халқи умидвор. Европа бразилиясининг муваффақиятли иштироки кўпроқ Роналдога боғлиқ.

4. Самуэль Это`О - Камерун (56 гол)

Кейинги тўртинчи поғонада Самуэль Это`О бормоқда. Камерун терма жамоаси ҳужумчиси 56 бор рақиб дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиққан. Бу футболчи ҳам Камеруннинг айни пайтда етакчиси ҳисобланади.

3. Давид Вилья - Испания (58 гол)

Учинчи ўринда Испания терма жамоаси "снайпери" Давид Вилья турибди. Ушбу ҳужумчининг терма жамоа учун киритган голлари сони 58 ташкил этади. Давид Вилья ушбу мундиалда жамоасининг асосий ҳужумчиси сифатида ўйнаши қўроқ остида. Сабаби, Испания таркибида Диего Коста ва Фернандо Торрес каби футболчилар ҳам мавжуд. Агарда Костани жароҳати безовта қилмаса, катта эҳтимол билан Диего Коста мундиалда "қизил фурия"нинг асосий ҳужумчиси бўлади.

2. Дидье Дрогба - Кот-д`Ивуар (65 гол)

Иккинчи поғонада Кот-д`Ивуар етакчиси Дидье Дрогба бормоқда.
Бу голедор ҳисобида 65та гол бор. Дидье Дрогба терма жамоасини мундиалда ўз ортидан етаклай олиши тахмин қилинмоқда. Дрогба учун бу мундиал сўнггиси бўлади. Албатта, ўзининг оҳирги чемпионатида Дрогба янада мазмунли ва кучлироқ ўйнашга ҳаракат қилиши аниқ.

1. Мирослав Клозе - Германия (69 гол)

Олий ўринда Мирослав Клозе турибди. Клозенинг ҳисобида 69 та гол мавжуд. Мундиалда қатнашаётган ичида энг кўп рақиблар посбонини ранжитган футболчи бу Клозе. Шунингдек, у яна бир катта рекорд остонасида турибди. Агарда Бразилия майдонларидаги мундиалда Мирко камида иккита тўп киритадиган бўлса, у афсонавий ҳужумчи Роналдони голлар сони бўйича ортда қолдиради ва Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланади. 


Умуман олганда, Клозе мундиалда қай тарзда ўйнаш кераклигини жуда яхши билади. Мирослав Клозе учун бу чемпионат тўртинчиси ҳисобланади. Бунгача Клозе 2002, 2006, 2010 йилларда ўтказилган мундиалларда иштирок этган ва барча чемпионатларда гол кирита олган. Дастлабки мундлиалда 6та, кейингисида 5та ва ЖАРда ўтказилган чемпионатда рақиблар дарвозасига 3 марта йўл топа олган. Бу сафарги мундиалда ҳам Клозе тўп кирита оладими-йўқми деган савол ҳозирда жуда кўпчиликни қизиқтирмоқда.


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook