UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Суперлига. "Динамо" – "Металлург": Асосий таркиблар маълум  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  9 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  12 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  7 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Жазоир Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Жазоир

Жаҳон чемпионати сўнгги "H" гуруҳи вакили Жазоир терма жамоаси ҳақида сўз юритамиз.


Жазоир терма жамоаси мундиалларда уч бора иштирок этган. Бразилияда бўладиган чемпионат улар учун тўртинчиси ҳисобланади. 


Жазоир жаҳон чемпионатидаги ўзининг илк иштирокини 1982 йилга келиб нишонлаган. Испанияда бўлиб ўтган мундиалда Жазоир термаси гуруҳ босқичида Германия, Австрия ва Чили жамоалари билан бирга тушишган. Аммо Жазоирга гуруҳ босқичини кўнгилдагидек тугатиш насиб этмаган. Орадан тўрт йил ўтиб, 1986 Мексика ўтказилган мундиалда ҳам қатнашишган. Лекин бу сафар ҳам уларга гуруҳдан нарига ўтиш насиб қилмаган. Кетма-кет икки бор жаҳон чемпионатида иштирок этган Жазоир узоқ вақт ушбу энг йирик мусобақада қатнаша олмади. Катта танаффусдан сўнг, 2010 йили ЖАРда ўтказилган чемпионат чиптасини ютиб олишни уддасидан чиқишади. 24 йилдан кейин жамоа яна халқаро майдонга қайтади. Англия, АҚШ ва Словения каби жамоалар билан бир гуруҳдан жой олган Жазоир гуруҳдан чиқиш учун ажойиб имкониятга эга бўлганди. Аммо сўнгги паллада АҚШ улардан узиб кетиб, плэй-офф масаласини ҳал этганди.


Жазоир ўз олдига аввалги натижаларини яхшилаш мақсади билан Бразилияга ташриф буюрмоқда. Улар ўрин олган гуруҳ Жазоир термаси учун анча мос келади. Нисбатан тенг кучли жамоалар жамланишган. Корея, Россия ва Бельгия терма жамоаларига қаршилик қилиш Жазоирни қўлидан келади. "H" гуруҳида ҳақиқий топ жамоа йўқ. Бельгиянинг ҳозирги таркиби ва гуллаган авлодига гуруҳ етакчиси сифатида қаралмоқда. Россия эса аввалгидек кучли эмас. Корея эса бу гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаш учун курашиб кўради. Умуман олганда, ҳар бир жамоа кейинги босқичга чиқиш имкониятига эга. Жазоир учун анчагина яхши гуруҳ деб бемалол айта оламиз.



Жазоир терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил: 1957

Минтақаси
: Африка

Бош мураббий: Вахид Халилхожич (Босния ва Герцеговина)

Жамоа сардори: Мажид Бугерра

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Лахдар Беллуми (101 ўйин)

Энг яхши тўпурар: Абдельхафид Тасфаут (36 гол)

ФИФА рейтингидаги ўрни
: 26

Илк ўйин: Тунис - Жазоир 1:2 (1957 йил)

Энг йирик ғалаба: Жазоир - Жанубий Уммон 15:1 (1973 йил)

Энг йирик мағлубият: Германия - Жазоир 5:0 (1976 йил)

Эришган ютуқлари:
Африка миллатлар кубоги соҳиби: 1990



Жазоир терма жамоасининг якуний таркиби
:

Дарвозабонлар
— Раис М'Боли (ЦСКА, Болгария), Мохамед Земмамуш ("Алжир"), Седрик Си Мохамед ("Константина" Алжир);

Ҳимоячилар
— Эссаид Белкалем ("Уотфорд", Англия), Маджид Бугерра ("Лехвия", Катар), Лиассин Кадамуро ("Мальорка", Испания), Фаузи Гулам ("Наполи", Италия), Рафик Халлиш ("Академика", Португалия), Аисса Манди ("Реймс", Франция), Карл Меджани ("Валансьен", Франция), Джамаль Месба ("Ливорно", Италия), Мехди Мостефа ("Аяччо", Франция);

Ярим ҳимоячилар
— Набиль Бенталеб ("Тоттенхэм", Англия), Ясин Брахими ("Гранада", Испания), Мехди Ласен ("Хетафе", Испания), Сафир Таидер ("Интер", Италия), Хассан Йебда ("Удинезе", Италия), Софиан Фегули ("Валенсия");

Ҳужумчилар
— Абдельмумен Джабу ("Клуб Африкан", Алжир), Испания), Набиль Гилас ("Порту", Португалия), Ислам Слимани ("Спортинг", Португалия), Хилал Судани ("Динамо", Хорватия), Рийяд Махрез ("Лестер").



Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика