26 may 12:34
News

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Хорватия

Жаҳон чемпионати иштирокчилари билан таништиришда давом этамиз.

Аввалроқ "А" гуруҳининг икки вакили Мексика ва Бразилия терма жамоалари ҳақида ёзган эдик.
Эндиги навбат "А" гуруҳининг бошқа бир вакили Хорватия терма жамоасига.

Бу терма жамоани ҳозирда Нико Ковач бошқариб бормоқда. Хорватия терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ҳам "А" гуруҳидан жой олиб, иккинчи ўринни қўлга киритган эди. Кейин эса плэй-офф ўйинида Исландия терма жамоасини мағлубиятга учратиб, мундиалга иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Хорватия ҳар бир мусобақада чақилмас ёнғоқ вазифасини бажариб келади. Ушбу терма жамоа грандлар қаторида эътироф этилмасада, лекин ҳар қандай рақибга қарши етарли қаршиликларни намойиш этиб бера олишади. Хорватияни ўртамиёна жамоаларнинг гранди деб атасак тўғрироқ бўларди.

Бразилия стадионларида ҳам хорватлар кўпчиликни ташкил этишса керак

Хорватия анча бой тарихга эга жамоа ҳисобланади. Бу ерда ҳар доим етарли иқтидор соҳиблари топилган ва топилади. Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиалда ушбу терма жамоа сафида кўпгина кучли ва етакчи футболчилар тўп суришади. Хусусан Дарио Срна, Деян Ловрен, Чорлука, Праньич, Лука Модрич, Иван Ракитич, Иван Перишич, Матео Ковачич, Марио Манжукич ва Ивица Олич сингари футболчиларни футбол мухлислари яхшигина танишади.
Бу терма жамоа асосий вазифаси бу гуруҳ босқичидан ўтиш ва имкон қадар узоқроққа бориш ҳисобланади.
Ҳар бир катта мусобақаларда Хорватия таркибидан ярқ этиб бир футболчи чиқиб келади. Евро-2012 чемпионатида Марио Манжукич ўзининг чиройли голлари билан кўпчиликка қизиқиш уйғотган ва "Бавария" таркибига кўчиб ўтган эди. Бу сафарги янги ном ким бўлишини эса чемпионати давомида билиб оламиз. Бу номга даъвогарлик қилаётган футболчилар анчагина топилади. Айни пайтда таркибга киритилган Марио Пашалич, Саммир ва Дуйее Чоп каби футболчилар мундиал топилмаларидан бири бўлиши мумкин.
Хорватия терма жамоаси жамоавий ўйин эвазига ҳар қандай рақибини довдиратиб қўйиши мумкин. Дарио Срна, Иван Ракитич, Лука Модрич ва Марио Манжукич каби етакчи футболчилардан хорватиялик футбол ишқибозларининг умидлари катта. Айнан шу етакчи футболчиларнинг ўйини кўп нарсани ҳал этиб беради.

Хорватия мухлислари ҳар доим ўз суюклиларини ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашади

Хорватия терма жамоаси 1990 йилда ташкил топган бўлиб, 1992 йилдан буён ФИФА ва УЕФА иштирокчиси сифатида турнирларда қатнашиб келади. Хорватия 1994 ва 1998 йиллларда ўзларининг ёрқин ўйинларини кўрсатиб, кўпчилик мухлис ва мутахассислар эътиборини қозонишган.
Хорватия сафида Звонимир Бобан, Давор Шукер, Йосип Шимунич, Дарио Шимич, Роберт Ковач ва айни пайтдаги жамоа бош мураббийи Нико Ковач сингари таниқли ва кучли футболчилар ўйнашган.

Жамоа етакчиси - Дарио Срна

Хорватия терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил: 1990

Қитъаси: Европа

Бош мураббий: Нико Ковач

Жамоа сардори: Дарио Срна

Энг кўп майдонга тушган футболчи: Дарио Срна (110 ўйин)

Энг яхши тўпурар: Давор Шукер (45 гол)

Илк ўйини: Хорватия - Швейцария 4:0 (1940 йил), Хорватия - АҚШ 2:1 (1990 йил)

Йирик ғалабалари: Хорватия - Австралия 7:0 (1998 йил), Хорватия - Андорра 7:0 (2006 йил)

Энг йирик мағлубиятлари: Германия - Хорватия 5:1 (1941 йил), Германия - Хорватия 5:1 (1942 йил), Англия - Хорватия 5:1 (2009 йил)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 16

Эришган ютуқлари: Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби (1998)

Хорватиялик афсонавий ҳужумчи Давор Шукер


Хорватиянинг кенгайтирилган таркиби:

Дарвозабонлар
— Стипе Плетикоса ("Ростов", Россия), Даниел Субашич ("Монако", Франция), Оливер Зеленика ("Локомотив", Хорватия);

Ҳимоячилар
— Дарио Срна ("Шахтер", Украина), Деян Ловрен ("Саутгемптон", Англия), Ведран Чорлука ("Локомотив", Россия), Гордон Шильденфельд ("Динамо" Москва, Россия), Даниел Праньич ("Панатинаикос", Греция), Иван Стринич ("Днепр", Укаина), Домагой Вида ("Динамо", Киев), Шиме Врсалько ("Женоа", Италия), Игор Бубнич ("Удинезе", Италия),

Ярим ҳимоячилар
— Лука Модрич ("Реал", Испания), Иван Ракитич ("Севилья", Испания), Нико Кранчар ("Куинз Парк Рейнджерс", Англия), Огнен Вукоевич ("Динамо", Украина), Иван Перишич ("Вольфсбург", Германия), Матео Ковачич ("Интер", Италия), Милан Бадель, Иво Иличевич (иккиси— "Гамбург", Германия), Марсело Брозович ("Динамо", Хорватия), Иван Мочинич ("Риека", Хорватия), Марио Пашалич ("Хайдук", Хорватия), Саммир ("Хетафе", Испания);

Ҳужумчиси
— Марио Манжукич ("Бавария", Германия), Ивица Олич ("Вольфсбург", Германия), Эдуардо да Силва ("Шахтёр", Украина), Никица Елавич ("Халл Сити", Англия), Анте Ребич ("Фиорентина", Италия), Дуйе Чоп ("Динамо", Хорватия).


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook