UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Жанубий Корея - Сурия. Асосий таркиблар билан танишинг  14 14:25"Спорт ТВ" гуруҳимиздаги учала ўйинни намойиш этади  13 14:16АПЛ клубларининг Формула-1 болидлари қандай кўринишда бўларди? (фото)  11 14:14Рустам Ашурматов миллий терма жамоага қўшилди  10 14:10Япония - Таиланд. Асосий таркиблар эълон қилинди  1 13:54Баҳодир Насимов: "Бугун футболчиларимиз фақат мухлислар учун ўйнайди"  8 13:43Olamsport: "Uzbek Tigers"нинг қозоғистонлик боксчиларга қарши жанг қиладиган таркиби маълум, "Феррари"да ўсиш ва бошқа хабарлар  1 13:40Олий лига. 4-тур. Ўйинларнинг бошланиш вақти маълум  5 13:20"Ватан учун" акцияси, ВАТАН УЧУН!  81 13:14Пирес Мбаппега "Реал"га ўтмасликни маслаҳат бермоқда  5 13:02ПФЛ: Қўзибоев, Ҳасанов ва Муллажонов 2тадан ўйинга четлатилди  5 12:52Австралия - БАА. Асосий таркиблар билан танишинг  9 12:43Верратти L'Equipe нашрининг узурини қабул қилди  0 12:22"Championat.asia" Марказий Осиё футболига илк қадамини қўйди  27 12:15Ўзбекистон - Қатар. Тахминий таркибимиз  72

26 май 15:00
Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Камерун

Жаҳон чемпионати иштирокчилари "А" гуруҳининг сўнгги жамоаси Камерун ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Камерун терма жамоаси Африканинг энг кучли жамоаларидан бири сифатида эътироф этилиб келинади. Бў ўлка вакиллари орасида бир қатор футбол юлдузлари етишиб чиқишганидан хабарингиз бор.


Камерун терма жамоасини айни пайтда германиялик мутахассис Фолькер Финке бошқариб бормоқда. Ушбу мураббий жамоани 2013 йилдан бошлаб ўз қўлиган олган эди.

Камерун ўзининг асосий вазифаси мундиал йўлланмасини қўлга киритди ва энди жамоа аъзолари ушбу йирик мусобақада муносиб тарзда иштирок этишлари талаб этилади.

Африканинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланмиш Камерун жамоаси сўнгги йилларда ўзларидан кутилган натижаларни қайд эта олишмаяпти. Жамоанинг энг гуллаган даврлари бу 2000-2004 йилларга тўғри келади. Айнан шу даврда Камерун терма жамоаси сафида бир қатор ёрқин футболчилар тўп тепишган.

Жамоанинг халқаро мусобақалардаги натижалари сўнгги 10 йил ичида бирозгина пасайишга ҳам улгурди. Бунинг асосий сабаби сифатида авлодлар алмашувини келтириш мумкин. Албатта, жамоа ўзининг бир қатор етакчи футболчиларини бирдан йўқотиши Камеруннинг ўйини ва натижаларига салбий таъсир кўрсатмай қолмади. Жереми Нжитап, Карлос Камени, Ригобер Сонг, Патрик Мбома, Жозеф-Дезире Жоб, Эрик Жемба-Жемба каби футболчилар терма жамоадаги фаолиятларини якунлашганидан кейин уларни ўрнини боса оладиган етакчилар топилмади. Биргина Самуэль Это`Онинг бир ўзи ҳеч нарса қила олмасди.

Фолькер Финке келганидан сўнг жамоанинг ўйин услуби ва натижалари бироз яхшилана бошлади. Камерун терма жамоасининг ҳозирги таркиби анча мукаммалаштирилди. Фолькер Финке асосий эътиборни жамоавий ўйинга қаратди ва Самуэль Это`Одан ортиқча босимни олиб ташлади. Авваллари Камеруннинг терма жамоасининг қандай ўйин кўрсатиши "Челси" ҳужумчисининг кайфияти ёки спорт формасида боғлиқ бўлган бўлса, энди унинг ўрнида ўйнай оладиган ҳужумчилар мураббий томонидан топилди. Эрик Чупо-Мотинг, Винсент Абубакар, Муҳаммаду Идриссу каби голеадор ҳужумчилар керакли пайтда Это`Онинг ўрнини боса олишади. Айни пайтда Камерун терма жамоасида Жоэль Матип, Жан Макун, Стефан Мбиа, Эдгар Салли, Бенуа Ассу-Экотто сингари кучли футболчилар мавжуд. 

Камерун ишқибозлари ҳар доим фаоллик билан жамоаларини қўллаб-қувватлаб туришади



Камерунликлар Жаҳон чемпионати мусобақаларида жами оти бор иштирок этишни уддасидан чиқишган. Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиал улар учун еттинчиси ҳисобланади.
Камеруннинг мундиалдаги энг юқори кўрсаткичи бу 1990 йилги Жаҳон чемпионатида қайд этилган. Ўшанда Валерий Непомняший қўли остида жамоа чорак финалгача етиб кела олган. Бу Камерун тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлади. Қолган чемпионатларда жамоа гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган.

Бу мундиалда жамоанинг асосий мақсади гуруҳ босқичидан ўтиш ҳисобланади.

Камерунлик мухлислар ушбу мундиалда жамоаларидан 1990 йилги натижани такрорлашларидан умидворлар. Жамоа 20 йилдан буён ўз иштирокини гуруҳ босқичида тугатиб келмоқда. Бу сафар улар имкон қадар ўзларининг энг минимал вазифаларини бажаришга бел боғлашган.

Камерун тарихидаги энг кучли футболчи - Роже Милла

Камерун терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил
: 1960

Қитъаси: Африка

Бош мураббий
: Фолькер Финке (Германия)

Жамоа сардори: Самуэль Это`О

Энг кўп ўйнаган футболчи: Ригобер Сонг (138 ўйин)

Энг яхши тўпарар: Самуэль Это`О (55 гол)

ФИФА рейтингидаги ўрни
: 61

Илк ўйини: Камерун - Сомали 9:2 (1960 йил)

Энг йирик ғалабаси: Камерну - Сомали 9:2 (1960 йил)

Энг йирик мағлубияти
: Норвегия - Камерун 6:1 (1990), Россия - Камерун 6:1 (1994 йил)

Эришган ютуқлари: Африка кубоги ғолиби (1984, 1988, 2000, 2002)
Олимпиада ўйинлари ғолиби - (Сидней 2000)  

Камерун етакчиси Самуэль Это`О



Камерун терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби:

Дарвозабонлар
:  Шарль Итанж ("Коняспор", Туркия), Нди Ассембе ("Генгам", Франция), Сэмми Нжок ("Фетихспор", Туркия), Лоик Фежу ("Котон Спорт")

Ҳимоячилар
: Аллан Ньом ("Гранада", Испания), Дани Ноункеу ("Бешиктош", Туркия), Седрик Жеугоуе ("Котон Спорт"), Орелин Шежу ("Галатасарой", Туркия), Николя Нкулу ("Марсель", Франция), Армел Кана-Бийик ("Ренн", Франция), Анри Бедимо ("Лион", Франция), Бенуа Ассу-Экотто (КПР, Англия), Гаэтанг Бонг ("Олимпиакос", Греция)

Ярим ҳимоячилар
: Эйонг Эно ("Анталяспор", Туркия), Жан Макун ("Ренн", Франция), Жоэль Матип ("Шальке", Германия), Стефан Мбиа ("Севилья", Испания), Ландри Нгуемо ("Бордо", Франция), Александр Сонг ("Барселона", Испания), Седрик Лое ("Осасуна", Испания), Эдгар Салли ("Ланс", Франция)

Ҳужумчилар: Самуэль Это'О ("Челси", Англия), Эрик Чупо Мотинг ("Майнц", Германия), Бенжамин Муканжо ("Нанси", Франция), Винсент Абубакар ("Лорьян", Франция), Ашиль Вебо ("Фенербахче", Туркия), Муҳаммаду Идриссу ("Кайзерслаутерн", Германия), Фабрис Олинга ("Зульте-Варегем", Бельгия)




Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  180
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  189
Сурия - Ўзбекистон "Instat" таҳлилида
Жаҳон футболида етакчилик қилаётган "Instat" ташкилоти...  135
Ўзбекистон - Қатар. Иккала жамоада биттадан йўқотиш бор
28 март куни ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви ...  106
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: