UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  0 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  2 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  15 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  10 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  14 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   10 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Испания Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Испания

Жаҳон чемпионати иштирокчилари "В" гуруҳининг сўнгги вакили Испания терма жамоаси ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Испания терма жамоаси ҳар доим катта мусобақаларда фаворитлар қаторидан ўрин олиб келади. Ҳар доим етакчичилар сафида тилга олинадиган бу жамоа ўзининг олтин даврини 2008 йилдан бошлаган. Айнан ўша йили Испания Европада тенгсиз бўлган. Бу номга эришишига жамоанинг ўша пайтдаги бош мураббийи Луис Арагонеснинг хизматлари беқиёс бўлган.Ушбу мутахассис жуда катта танаффусдан сўнг, жамоани юқори поғонага олиб чиқишда жонбозлик кўрсатган.



Луис Арагонес шу йили ҳаётдан кўз юмди. Арагонес Испания футболи ишқибозлари қалбидан жой олишга эришганди. Ниҳоят катта танаффусдан кефин Испания европада тенгсиз бўлди ва кейинчалик жамоа бошқаруви Висенте Дель Боске қўлига ўтади.  Ушбу тажрибали мураббий жамоани 2010 йили ЖАРда бўлиб ўтган мундиалга яхши тайёрлай олди ва жамоани Жаҳонда ҳам етакчи бўлишини таъминлай олганди. Шундан сўнг жамоа навбатдаги катта турнирда ҳам бош совринни ўзиники қилиб олади. 2012 йил Польша ва Украинада бўлиб ўтган Европа чемпионатида Висенте Дель Боске шогирдлари Европа чемпиони номини муносиб ҳимоя эта олишди. Бундай юксак натижани ҳозирча ҳеч бир терма жамоа уддалай олганича йўқ. Кетма-кет учта йирик мусобақада тенгсиз бўлиш эса ҳазилакам иш эмас.

Энди кўпчиликни бир нарса қизиқтиради. Бу Испания Европа чемпиони номини муносиб ҳимоя эта олганидек, Жаҳон чемпионлигини ҳам ҳимоя эта оладими? Ёки амалдаги жаҳон ва Европа чемпиони бу сафар бош тожни бошқага берадими? Бу ҳозирда кўпчиликни қизиқтириб турган энг асосий масала.



испания футболининг янги тарихини яратган футболчилар деб Икер Касильяс, Андреас Иньеста,  Карлес Пуйол, Фернандо Торрес, Хави, Хаби Алонсо, Пике, Рамос каби чарм тўп усталарини айтиб ўтиш мумкин.

ЖАРда бўлиб ўтган мундиал финалидаги 116 дақиқа Испания мухлисларини бир умр ёдларида қолса ажаб эмас. Айнан шу дақиқада Андрес Иньеста Голландия терма жамоаси дарвозасига тўп киритади ва якунда ушбу гол Испаниянинг "олтин голи" сифатида тарихдан муқим жой олади.



"Қизил фурия" жами 13 бор мундиалда иштирок этган. Бир марта финалгача етиб келган ва ҳал қилувчи баҳсда Голландияни мағлуб этиб, Жаҳон чемпиони номига сазовор бўлишган. Жаҳон чемпионатлари ўйинларида Испания жами бўлиб 56 та ўйин ўтказган. Шуларнинг 28 тасида ғалабани тантана қилган бўлса, 12 ўйинда дуранг қайт этган ва 16 учрашувда мағлубиятга учраган.Тўплар нисбати: 88-59.

Испания бу сафар ҳам аввалги натижаларни такрорай оладими? Ҳозирги таркиби ҳам деярли ўша-ўша. Етакчи ижрочилар ўз жойида. Уларни олдида яна янги истеъдод соҳиблари жамланишган. Таркиб кучли. Тажрибали Висенте Дель Боске ҳам жамоа бошқарувида. Испанияда яна ўша натижани такрорлаш учун деярли барча нарса тайёр. Фақатгина кучли иштиёқ керак. Аввалги мундиалдагиданда кучлироқ бўлган хоҳиш ва иштиёқ зарур. Жамоанинг ҳужум чизиғида муаммолар мавжуд. Диего Коста жароҳати боис мундиалда иштирок эта олмаслиги мумкин. Торрес ўзининг аввалги спорт формасида эмас. Фернандо Льоренте ушбу мавсумда "Ювентус" таркибида кўплаб голлар киритганига қармасдан, Дель Боске уни таркибга киритмаган. Давид Вилья ҳам Дель Боске танлаган таркибда йўқ. Делофеуда эса етарли тажриба мавжуд эмас.  Қолган позицияларда етарлича ижрочилар бор.  Умуман олганда, Испания термаси асосан ўрта чизиқ вакилларига таяниб ҳаракат қилади. Дель Боске Европа чемпионатида ҳам ҳужумчи ўрнига ҳужумкор ярим ҳимоячи хизматидан фойдаланганди. Бу сафар ҳам деярли шунга ўхшаш вазият юзага келишини тахмин қилиш мумкин.



Испаниянинг бу услубини кўпчилик рақиблар ўрганиб олишган ва энди "қизил фурия"га бу борада осон бўлмаслиги аниқ.   



Испания терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил
: 1909

Минтақаси: Европа

Бош мураббий: Висенте Дель Боске

Жамоа сардори: Икер Касильяс

Энг кўп ўйнаган футболчи: Икер Касильяс (150 ўйин)

Энг яхши тўпурар: Давид Вилья (56)

Илк ўйин: Испания - Дания 1:0 (1920 йил)

Энг йирик ғалаба: Испания - Болгария 13:0  (1933 йил)
 
Энг йирик мағлубияти: Италия - Испания 7:1 (1928 йил), Англия - Испания 7:1 (1931 йил)

Эришган ютуқлари:
Жаҳон чемпиони: (2010)
Европа чемпиони: 3 марта (1964, 2008, 2012)




Испаниянинг кенгайтирилган таркиби:

Дарвозабонлар: Икер Касильяс ("Реал"), Пепе Рейна ("Наполи", Италия), Давид Де Хеа (МЮ, Англия)

Ҳимоячилар:
Серхио Рамос, Рауль Альбиол, Даниел Карвахал (барчаси "Реал"), Херард Пике, Хорди Альба (иккиси "Барселона"), Хави Мартинез ("Бавария", Германия), Хуанфран ("Атлетико"), Сезар Аспиликуета ("Челси", Англия), Альберто Морено ("Севилья")

Ярим ҳимоячилар:
Хави, Андрес Иньеста, Серхио Бускетс, Францеск Фабрегас, Педро (барчаси "Барселона"), Хаби Алонсо ("Реал"), Санти Касорла ("Арсенал", Англия), Давид Сильва, Хесус Навас ("Манчестер Сити", Англия), Хуан Мата (МЮ, Англия), Тиаго Алькантара ("Бавария", Германия), Андер Иттураспе ("Атлетик"), Коке ("Атлетико")

Ҳужумчилар
: Диего Коста, Давид Вилья (иккиси "Атлетико"), Фернандо Торрес ("Челси", Англия), Альваро Негредо ("Манчестер Сити", Англия), Фернандо Ллоренте ("Ювентус", Италия)

Якуний руйхатдан 23 футболчи ўрин олади.


Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика